Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 26-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2-сон, Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 01-33-сон "Трансйўлқурилиш" компанияси бажарган механизациялашган ишлар учун пудратчи ташкилотлар томонидан тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 12.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 01.03.2018 й. 1797-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.2018 й.

N 1797-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.02.2018 й.

N 26


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА

ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.02.2018 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

12.02.2018 й.

N 01-33


ҚАРОРИ



"Трансйўлқурилиш" компанияси бажарган

механизациялашган ишлар учун пудратчи

ташкилотлар томонидан тўловларни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг 2008 йил 4 апрелдаги 33, 5, 1-мҳ-сон "Трансйўлқурилиш" компанияси бажарган механизациялашган ишлар учун пудратчи ташкилотлар томонидан тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1797, 2008 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 139-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси раиси

Б. Закиров

Автомобиль йўллари

давлат қўмитаси раиси

А. Абдувалиев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 март, 9-сон, 165-модда