Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат ветеринария қўмитасининг 22-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 5-сон, "Ўзстандарт" агентлигининг К-2-сон "Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 22.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 27.02.2018 й. 1610-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2018 й.

N 1610-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ

ҚЎМИТАСИНИНГ

22.02.2018 й.

N 22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.02.2018 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

"ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИНИНГ

22.02.2018 й.

N К-2


ҚАРОРИ



"Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт

маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида"ги ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон "Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат ветеринария қўмитаси раиси в. б.

Б. Норқобилов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори

А. Каримов

    





Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Ўзстандарт" агентлигининг 2006 йил 13 июлдаги 6/2, 4 ва 255-сон "Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1610, 2006 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 328-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Ўзстандарт" агентлигининг 2013 йил 25 мартдаги 3/1, 11 ва 105-сон "Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1610-1, 2013 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 226-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 март, 9-сон, 161-модда