Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2018 й. 202-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 мартдаги

202-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро

ташишга рухсатномаларни айирбошлаш

квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш

ва фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши миллий ва хорижий ташувчиларга татбиқ этилади.

Автомобилда йўловчиларни мунтазам халқаро ташишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари билан тартибга солинади.

Автомобиль транспортида хавфли, катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


автотранспорт воситаси:

йўловчиларни, багажни халқаро ташишда - йўловчиларни, багажни ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғи билан ҳисоблаганда 9 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси (автобус);

юкларни халқаро ташишда - юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (юк автомобили, тиркамали юк автомобили, шатакчи автомобиль ёки ярим тиркамали шатакчи автомобиль);


миллий ташувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасида юк ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи ва бунга махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


хорижий ташувчи - хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юк ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;


автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш - юк ёки йўловчиларни икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудудлари бўйлаб автомобиль транспортида ташиш, шунингдек, юксиз автотранспорт воситасининг икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудуди бўйлаб ўтиши;


автомобилда икки томонлама юк ва йўловчиларни халқаро ташиш (икки томонлама юк ва йўловчилар ташиш) - миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига ёки хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ташиш ҳамда хорижий давлат ташувчисига тегишли автотранспорт воситасида ва ушбу автотранспорт воситаси рўйхатга олинган хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ушбу хорижий давлат ҳудудига ташиш;


автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро транзит ташиш (транзит ташиш) - автотранспорт воситасининг йўловчилар ёки юк билан (ёки уларсиз) жўнаш ва бориш пунктлари ушбу давлат ҳудудида бўлмаган давлат ҳудуди бўйлаб ўтиши;


учинчи давлат ҳудудидан ёхуд учинчи давлат ҳудудига автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш (учинчи давлатга/дан ташиш) - жўнатувчи мамлакатда юкланган ва қабул қилувчи мамлакатда туширилган, жўнатиш ёки қабул қилиш мамлакати ҳисобланмайдиган мамлакатда рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида амалга ошириладиган юкларни ташиш;


автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташиш - олдиндан келишилган йўналиш, жадвал, тарифлар, ташувчи томонидан йўловчиларни чиқариш ва тушириш амалга ошириладиган тўхташ пунктлари бўйича Давлат чегарасидан ташқарида ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ташқарисидан автомобиль транспортида йўловчилар ва юкни мунтазам ташиш.


автомобилда йўловчиларни халқаро номунтазам ташиш - автомобиль транспортида йўловчиларни халқаро мунтазам ташишга тегишли бўлмаган, Давлат чегарасидан ташқарида ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ташқарисидан автомобиль транспортида амалга ошириладиган йўловчилар ва багажни ташиш.


қатнов - автотранспорт воситасининг жўнаш пунктидан бориш пунктигача ўтиши.


рухсатнома - автотранспорт воситасининг давлат ҳудуди бўйлаб ўтиши ва унда кўрсатилган ташиш турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (бланка);


Ўзбекистон рухсатномаси - хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтишига бир марталик рухсатнома;


хорижий рухсатнома - миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг хорижий давлат ҳудуди бўйлаб ўтишига бир марталик рухсатнома;


кўп томонлама рухсатнома - бундай рухсатнома эгасига тегишли бўлган автотранспорт воситасининг кўп томонлама рухсат бериш тизимига аъзо бўлган ҳар қандай давлат ҳудуди бўйлаб бир марталик ўтишига рухсатнома;


рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси - хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан айирбошлаш учун келишилган рухсатномалар сони;


халқаро товар-транспорт юкхати - халқаро йўлларда юкларни ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенцияда назарда тутилган, шу жумладан, ташилаётган юк, унинг жўнатувчиси ва қабул қилувчиси, ташувчиси ва ташувни амалга оширувчи автотранспорт воситаси тўғрисида, шунингдек, уни ортиш ва тушириш жойлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;


Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.


2-БОБ. АВТОМОБИЛДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ

ХАЛҚАРОТАШИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий ташувчилар томонидан автомобилда халқаро, шунингдек транзит ташиш Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномаларида икки томонлама ва транзит ташишни рухсатномасиз амалга ошириш назарда тутилган тақдирда, бундай ташиш ташиш турини тасдиқловчи халқаро товар-транспорт юкхати асосида амалга оширилади.


5. Амалга оширилаётган автомобилда халқаро юк ташиш тури (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлат ҳудудига/дан ташиш) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ халқаро товар-транспорт юкхатидаги маълумотлар асосида белгиланади.


6. Ўзбекистон рухсатномаларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлатга/дан ташиш) ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.


7. Рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади:

а) икки томонлама юк ташиш учун;

б) транзит юк ташиш учун;

в) учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;

г) икки томонлама/транзит юк ташиш учун;

д) номунтазам икки томонлама қатновларда йўловчиларни ташиш учун;

е) номунтазам транзит қатновларда йўловчиларни ташиш учун;

ж) номунтазам икки томонлама/транзит қатновларда йўловчиларни ташиш учун.

Қайд этилган рухсатномалардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссияларнинг протокол қарорлари билан рухсатноманинг бошқа турлари назарда тутилиши мумкин.


8. Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқа келишув бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар орасида йўловчи ва юкларни ташишга йўл қўйилмайди.


9. Автомобилда халқаро ташишларини амалга оширувчи ташувчилар ўз давлатида рўйхатга олинган ва фарқловчи белгиларига эга бўлган автотранспорт воситаларидан фойдаланишлари лозим, бунда тиркамалар ва ярим тиркамалар бошқа давлатда рўйхатга олинган ва фарқловчи белгиларга эга бўлиши мумкин.


10. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун талаб этиладиган Ўзбекистон рухсатномалари, халқаро товар-транспорт юкхатлари ва бошқа ҳужжатлар автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишидан олдин хорижий ташувчи томонидан тўлдирилиши лозим ва автотранспорт ҳайдовчилари ёнида бўлиши ҳамда назорат қилувчи органлар талабларига мувофиқ автотранспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан тақдим этилиши лозим.


11. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хорижий давлат ҳудуди бўйлаб автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташиш Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатнинг ваколатли органлари келишуви бўйича амалга оширилади.


12. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларини бажариш доирасида ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича:

миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни шакллантиради;

хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлайди;

хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этади;

маълумотларни ўзининг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан миллий ташувчиларни хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг мавжудлиги ҳақида хабардор қилади;

хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчиларга берилишини таъминлайди.



3-БОБ. РУХСАТНОМА БЛАНКАЛАРИНИ

АЙИРБОШЛАШ КВОТАСИ


13. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун миллий ташувчилар келгуси йил бошланишидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманомалар тақдим этадилар.

Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига бевосита почта алоқаси ёки электрон тарзда, улар олганлиги ҳақидаги хабарнома билан тақдим этилиши мумкин. Электрон тарзда тақдим этилган ҳужжатлар миллий ташувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.

Буюртманомада режалаштирилаётган қатновлар сони (юк ташиш учун), ташувчининг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик эҳтиёжи ҳар бир давлат/кўп томонлама рухсатнома тизими ва ташиш тури бўйича кўрсатилади, шунингдек, автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситалари сони қайд этилади. Буюртманома келгуси йил мобайнида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга оширишнинг аниқ прогнозлари асосида тузилиши лозим.

Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, миллий ташувчилар асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда қолган даврга йил давомида буюртманома тақдим этиши мумкин.


14. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ берилган буюртманомалар ҳақидаги умумлаштирилган маълумотлар асосида келгуси йил бошланишидан икки ой олдин хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёж тўғрисидаги йиғма маълумотларни шакллантиради.


15. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи келгуси йил бошланишига қадар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда рухсатномалар бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлайди ва уларни айирбошлаш жараёнини келишиб олади.

Рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ўзаровийлик шартида амалга оширилади.



4-БОБ. РУХСАТНОМА БЛАНКАЛАРИНИ

АЙИРБОШЛАШ, УЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА

ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


16. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасида хорижий давлатларнинг ваколатли органларига Ўзбекистон/кўп томонлама рухсатномаларни беришни ва хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олишни амалга оширади.


17. Миллий ташувчилар эҳтиёжини қондирувчи хорижий/кўп томонлама рухсатномалар айирбошлаш квотасида улар қабул қилиб олинганидан сўнг, ўн иш куни мобайнида миллий ташувчилар ўртасида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёжнинг йиғма маълумотларига мувофиқ тақсимланиши лозим.

Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг миллий ташувчилар эҳтиёжини қондирмайдиган айирбошлаш квотасидаги тақсимлаш шартлари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан миллий ташувчининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш борасидаги иш тажрибасини, автотранспорт воситаларининг мавжудлиги ва ўтган ҳисобот йилида фойдаланилган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг сонини инобатга олган ҳолда белгиланади.


18. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи тақсимланадиган рухсатномалар бўйича захираларни хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан олинган рухсатномалар сонининг беш фоизигача миқдорда шакллантириши мумкин. Тақсимланган рухсатномалар миллий ташувчи томонидан бир чорак давомида олинмаган тақдирда, улар келгуси чорак захирасига ўтказилади.


19. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун қўшимча буюртманома тақдим этган миллий ташувчилар улар билан Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг захирасидан ёки бошқа миллий ташувчилар томонидан олинмай қолган хорижий/кўп томонлама рухсатнома бланкалари ҳисобидан таъминланадилар.

Захира ёки олинмай қолган хорижий/кўп томонлама рухсатнома бланкалари мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи қўшимча буюртманома олинган кундан бошлаб ўн иш куни давомида хорижий давлатнинг ваколатли органидан жорий йил учун қўшимча рухсатнома бланкалари айирбошлаш квотасини сўрайди.



5-БОБ. МИЛЛИЙ ТАШУВЧИЛАРГА ХОРИЖИЙ/КЎП

ТОМОНЛАМА РУХСАТНОМАЛАРНИ БЕРИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


20. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тузилган ариза миллий ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига тақдим этилади.

Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун берилган ариза Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Ариза Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда олинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан тақдим этилади. Электрон тарзда тақдим этилган ҳужжатлар миллий ташувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


21. Ҳар бир бериладиган хорижий/кўп томонлама рухсатнома учун рухсатномани бериш санасида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўртдан бири миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғилган маблағ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва ундан рухсатномалар бланкаларини тайёрлаш, вакиллик харажатлари, қўшма/аралаш комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича бошқа тадбирларга сарфланган харажатларини қоплаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида банд бўлган ходимлар таъминоти учун фойдаланилади.

22. Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган миллий ташувчиларга берилади, ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


23. Муайян давлатнинг буюртманомада қайд этилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалари сони миллий ташувчининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланилиши мумкин бўлган мавжуд автотранспорт воситалари сонидан кўп бўлган тақдирда, рухсатномалар кўрсатиб ўтилган автотранспорт воситаларининг ҳақиқий сонига мувофиқ берилади.

Миллий ташувчига муайян давлатнинг аввал берилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалари ўрнига янгиларини бериш ушбу давлатнинг аввал берилган рухсатномаларини қайтариш шарти билан амалга оширилади.


24. Қуйидагилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беришни рад этишга асос бўлади:

а) миллий ташувчида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун лицензия ва (ёки) лицензия карточкалари мавжуд эмаслиги ёхуд уларнинг амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилганлиги, ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

б) хорижий/кўп томонлама рухсатномалар ёки улар бўйича ҳуқуқни ушбу Низомнинг 33-бандига мувофиқ бошқа шахсларга бериш ҳолати аниқланганлиги;

в) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органида хорижий рухсатномаларнинг мавжуд эмаслиги;

г) ташувчи томонидан тақдим этилган буюртманомада нотўғри ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.


25. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рад этилишига йўл қўйилмайди.


26. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома миллий ташувчига тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этиш сабаби, қонунчиликнинг аниқ нормаси кўрсатилиб ва миллий ташувчи томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

Миллий ташувчи томонидан рад этиш сабабларини бартараф этиш ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати, хорижий/кўп томонлама рухсатнома берилиши рад этилганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклдаги билдиришнома олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.


27. Хорижий/кўп томонлама рухсатнома беришни рад этишга асос бўлган сабаблар миллий ташувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани такроран кўриб чиқиш, хорижий/кўп томонлама рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва улар бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


28. Аризани такроран кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ариза берувчи олдин ёзма равишда, шу жумладан, ахборот тизими орқали йўлланган электрон шаклдаги билдиришномада кўрсатилмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари қайд этилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.


29. Миллий ташувчи томонидан ёзма шаклдаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлганидан кейин тақдим этилган ариза янги тақдим этилган ариза ҳисобланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.


30. Миллий ташувчи хорижий/кўп томонлама рухсатнома беришнинг рад этилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


31. Миллий ташувчиларнинг аризаларига биноан Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи томонидан хорижий/кўп томонлама рухсатнома захирадан ва улар томонидан ўтган чорак давомида янги харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган юкланган автотранспорт воситалари учун олинмаган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар бланкалари ҳисобидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига янги харид қилинган автотранспорт воситалари олиб кирилиши ҳолати миллий ташувчилар томонидан олди-сотди шартномалари ёки ҳисоб-фактуралар (инвойс) мавжудлиги билан тасдиқланади.


32. Миллий ташувчига хорижий/кўп томонлама рухсатнома берилганда бланканинг тегишли катакларида Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи томонидан мажбурий тарзда ташувчининг номи ва унинг манзили қайд этилади, шунингдек, муҳр (штамп) ва рухсатномани берган шахснинг имзоси қўйилади.

Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга, агар автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссиялар протокол қарорларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.


33. Олинган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчилар томонидан ушбу миллий ташувчининг лицензия карточкасида қайд этилган автотранспорт воситасида фойдаланилади, янги харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, лицензия карточкаларига эга бўлмаган юкланган автотранспорт воситалари учун рухсатномалар бундан мустасно.

Рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. Рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш ҳолати аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи уч ойгача муддатга, қайта аниқланган тақдирда - олти ойгача муддатга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беришни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.


34. Фойдаланилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси ваколатли органига сафар якунланганидан сўнг бир ой муддатда, фойдаланилмаганлари - уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб йигирма календарь кундан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.

Миллий ташувчилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни илова хати билан бирга топширадилар, унда қайтарилган сана, давлат/кўп томонлама рухсат бериш тизими номи ва хорижий/кўп томонлама рухсатномалар рақамлари қайд этилиб, ушбу рухсатномалар илова қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи қайтарилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар ҳисобини мамлакатлар ва миллий ташувчилар бўйича юритади.



6-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РУХСАТНОМАЛАРИНИ

ХОРИЖИЙ ТАШУВЧИЛАРГА БЕРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


35. Ўзбекистон рухсатномалари хорижий ташувчиларга ўз давлатларининг ваколатли органлари томонидан тегишли йилга айирбошланган рухсатномалар ҳисобидан берилади. Ўзбекистон рухсатномалари жорий календарь йилда ва келгуси йилнинг 31 январигача (ушбу сана ҳам шунга киради) амал қилади, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.


36. Хорижий ташувчи ҳар бир сафарга боришда ўз давлатининг ваколатли органидан Ўзбекистон рухсатномаси бланкасини олиши шарт. Ушбу бланкадан у фақат бир марта ва амалга оширилаётган автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг бир тури бўйича фойдаланиши мумкин, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тузилган автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш протокол қарорларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.

Ўзбекистон рухсатномаси бланкасининг тўлдирилиши зарур бўлган барча бандларида тўлақонли ва аниқ маълумотлар қайд этилиши лозим. Ҳеч бўлмаганда битта тўлдирилмаган банднинг мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси назорат органлари томонидан рухсатноманинг ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши учун асос бўлади.


37. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит қатновдан орқага қайтиб ҳаракатланаётган хорижий юк автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-йўлакай юк олишига Ўзбекистоннинг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг тегишли тури учун ҳақиқий бўлган қўшимча рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирдагина рухсат этилади.


38. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учинчи мамлакатлардан бошқа транспорт турларидан (ҳаво, темир йўл, денгиз) фойдаланган ҳолда юк ташиш, келгусида автотранспорт рўйхатга олинган мамлакатда қайта юкланиши (юк ортилиши/юк туширилиши) билан амалга оширилганда, қайд этилган ташиш ишлов бериш терминалининг (транспорт турларини алмаштириш жойи) ҳақиқий божхона муҳрлари босилган товар-транспорт ҳужжатлари билан тасдиқланган тақдирда, учинчи мамлакатга/дан Ўзбекистон рухсатномаси талаб этилмайди. Шу билан бирга, бундай ташиш икки томонлама ташиш учун бериладиган Ўзбекистон рухсатномаси асосида амалга оширилади.


39. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган рўйхатга олиш ва фарқлаш белгиларига эга бўлмаган, шу жумладан, юкланган автотранспорт воситаларини олиб келишда Ўзбекистон рухсатномаси талаб этилмайди.



7-БОБ. РУХСАТНОМА БЛАНКАЛАРИ ШАКЛИ


40. Рухсатнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобга олиш серияси, рақам ва ҳимояланган даражасига эга. Ўзбекистон рухсатномаларининг бланкалари шакли Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмасига биноан матбаа усулида тайёрланади.

Рухсатнома бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг раҳбари жавоб беради.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. Миллий ташувчилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг зарур тарзда ва тўғри тўлдирилиши, улардан мақсадли фойдаланилиши ва ўз вақтида қайтарилиши учун жавоб берадилар.


42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан

рухсатномаларни айирбошлаш ва ҳорижий/кўп томонлама

рухсатномаларни миллий ташувчиларга бериш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Миллий ташувчи

1. Келгуси йил мобайнида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг аниқ прогнозлари асосида ҳар бир давлат/кўп томонлама рухсатномалар тизими ва ташиш турлари бўйича эҳтиёжни шакллантиради.


2. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган умумий йиллик эҳтиёжни  белгилаш учун буюртманома тақдим этади.


3. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга умумий йиллик эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда қолган даврга буюртманома тақдим этади.

Келгуси йил

бошланишидан

камида уч ой

олдин

Йил давомида


2-босқич


Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи


Буюртманомалар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар асосида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга миллий ташувчиларнинг умумий йиллик эҳтиёжи ҳақидаги йиғма маълумотларни шакллантиради.


Келгуси йил

бошланишидан

камида икки ой

олдин













3-босқич

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи

1. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан баргаликда рухсатномалар бланкларини айирбошлаш квотасини белгилайди ва уларни айирбошлаш жараёнини келишади.


2. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этади.

Келгуси йил

бошлангунга

қадар







Низомга

2-ИЛОВА






(Ташувчининг номи, реквизитлари, манзили, телефони, СТИР)


       

Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган умумий

йиллик эҳтиёжни аниқлаш учун __________ йилга

АРИЗА





1-жадвал

(юк ташиш учун)

Қатновларнинг режалаштирилаётган сони (тўғри ва орқага қайтиш йўналишда)

        

Т/р

Бориладиган йўналиш*

Режалаштирилаётган йилга

қатновлар сони (Р)

Йўналиш

масофаси

Бир қатновга ҳисоблан-ган вақт, кунлар (Д)

Автотранспорт воситаларининг

ҳисобланган сони**

Жўнаш мамлакати

Транзит мамлакат (лар)

Бориладиган

мамлакат

1

2

3

4

5

6




















































      

*) Бориладиган йўналишни тўлдиришда ИСО 3166-1 "Жаҳон мамлакатлари классификатори" халқаро стандартларига мувофиқ мамлакатларнинг икки ҳарфли кодларини қўллашга рухсат этилади.

**) Автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони 2-жадвалда кўрсатилган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари сонидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.



2-жадвал

Ҳорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган йиллик эҳтиёж

  

Т/р

Давлат/кўп томонлама рухсатнома тизимининг номи

Рухсатнома тури*

Рухсатномалар сони, та**

Шу жумладан, та

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак







































ЖАМИ:







        

*) Қуйидагилар учун рухсатномаларнинг асосий турлари: икки томонлама юк ташиш учун; транзит юк ташиш учун; учинчи мамлакатларга/дан юк ташиш учун; икки томонлама/транзит юк ташиш учун; икки томонлама йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун; транзит йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун; икки томонлама/транзит йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.

**) Автотранспорт воситаларида юк ташиш учун хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган эҳтиёж 1-жадвалга мувофиқ режалаштирилаётган қатновлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

     

   

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг сони, та:

    

Юк ташиш учун -


.


Йўловчилар ташиш учун -


.


         

Раҳбар:





(Ф.И.О.)


(имзо)

         

М.Ў.

       

Сана 20


й

"


"



           





Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги


          


(Ташувчининг номи, реквизитлари, манзили, телефони, СТИР)


    

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун

хорижий/кўптомонлама рухсатномалар олиш учун

АРИЗА


Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун рухсатномаларни айирбошлаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш квотасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун қуйидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномалар беришингизни сўрайман:

       

Т/р

Давлат/кўп томонлама рухсатнома тизимининг номи

Рухсатномалар тури

Рухсатномалар сони




 













     

    

Раҳбар:





(Ф.И.О.)


(имзо)

         

М.Ў.

       

Сана 20


й

"


"



           

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 март