Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 17.03.2018 й. 9/5-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 05.04.2018 й. 2322-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2018 й.

N 2322-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.03.2018 й.

N 9/5


ҚАРОРИ




"Микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботларни

ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 20 декабрдаги 38/2-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2322, 2012 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 56-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/14-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2322-1, 2017 йил 4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 49-сон, 1202-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                        М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 апрель, 14-сон, 293-модда