Марказий банк Бошқарувининг 25.11.2017 й. 32/7-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.12.2017 й. 773-36-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.12.2017 й.
N 773-36
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
25.11.2017 й.
N 32/7
ҚАРОРИ
Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни "Norma" ахборот-қидирув тизими
экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган
ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб чиққанида
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига
қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 15/3-сонли қарори (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17) (Ўзбекистон Республикаси қонун
...