Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 24.02.2018 й. 7/15-сон "Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.05.2018 й. 1598-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.05.2018 й.

N 1598-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.02.2018 й.

N 7/15


ҚАРОРИ




"Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига

лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат

қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қ арорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 14 июлдаги 16/7-сон "Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарориўйхат рақами 1598, 2006 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 287-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сон "Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарориўйхат рақами 1598-1, 2008 йил 23 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 142-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 18 январдаги 1/2-сон "Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1598-2, 2009 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 48-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 370-модда