Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 05.01.2018 й. 01-02/12-1-сон "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.01.2018 й. 2606-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.01.2018 й.

N 2606-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

05.01.2018 й.

N 01-02/12-1


ҚАРОРИ



Йўловчи божхона декларациясини

тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги ПФ-5276-сон "Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                      М. Тохирий






Қарорга

ИЛОВА



Йўловчи божхона декларациясини

тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган нақд кўринишдаги Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ва валюта бойликларига;".


2. 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Декларация 16 ёшга тўлган шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бандида кўрсатилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтганда тўлдирилади.".


3. 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Декларация қуйидаги тарзда тўлдирилади:";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5-бандда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилади;".


4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган ва ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валюталари, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ва транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг Декларацияларида кўрсатилади.".


5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда қўшимча Декларациянинг 1 - 4-бандлари тўлдирилмайди.".


6. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Йўловчи божхона декларациясини

тўлдириш ва расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ИЛОВА



(олд томони)


_______-сонли ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА

ДЕКЛАРАЦИЯСИ

      

Мазкур Декларация 16 ёшга тўлган шахс томонидан тўлдирилади.

Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга "Х" белгисини чизиш йўли билан жавоб берилади.

Мазкур Декларацияни Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқишнинг бутун даври давомида сақлаб туриш тавсия этилади.

      

1. Шахс тўғрисида маълумотлар:

              

Фамилияси                                                    Исми

Туғилган санаси:






жинси:   эркак


аёл



кун


ой


йил



     


        


       

Паспорт серияси ва рақами


Доимий яшаш мамлакати


Фуқаролиги

Мен билан бирга 16 ёшга тўлмаган шахслар ҳаракатланмоқда

Ҳа


Йўқ


Сони _______

2. Ҳаракат тури:


Кириш


Чиқиш



       

             



Қайси мамлакатдан келди


Қайси мамлакатга боряпти

(жўнаб кетган мамлакати кўрсатилади)


(бориш мамлакати кўрсатилади)

3. Сафар мақсади:

Хизмат


Ўқиш


Иш


Саёҳат


Қариндошларни йўқлаш


Даволаниш


Доимий яшаш жойи


Тижорат


4. Багаж мавжудлиги тўғрисида маълумот:

Ҳа


Йўқ



            

5. Ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилади:

Т/р

Валюта номи


Миқдори


рақам билан


ёзув билан


1.





2.





3.





Ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар:


1.





2.





(орқа томони)

6. Товарлар ва транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар

Т/р

Товарнинг номи (фарқлаш

хусусиятлари, рухсат берувчи

ҳужжатнинг рақами, берилган

санаси ва уни берган орган)


Миқдори


Ўлчов

бирлиги


Қиймати,

АҚШ

долларида


рақам

билан


ёзув

билан


1.







2.







3.







4.







5.







6.







7.







8.







9.







10.







11.







12.







13.







14.







15.







Умумий қиймати (жами):




Транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар:


Давлат рақами ______________________ тури, русуми ______________


Декларацияда нотўғри маълумотлар кўрсатганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш тўғрисида хабардорман.


20___ йил "___" ____________       Шахснинг шахсий имзоси _________


Божхона органи ходимининг шахсий муҳри ўрни".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 61-модда