Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2018 й. ПҚ-3665-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2018 й.

N ПҚ-3665



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмаси 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмаси 2-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратларининг намунавий тузилмаси 3-иловага;

чегара божхона постларининг намунавий тузилмаси 4-иловага;

ташки иқтисодий фаолият божхона постларининг намунавий тузилмаси 5-иловага;

Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг намунавий тузилмаси 5а-иловага;

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси аппаратлари штатларининг чекланган сони 6-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона постлари рўйхати 7-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг фаолияти тугатилаётган божхона постлари рўйхати 8-иловага;

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом 9-иловага;

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизомий устави 10-иловага;

2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда Йўл харитаси деб юритилади) 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Йўл харитасини амалга ошириш билан боғлик харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) умумий чекланган штатлар сони 4 223 нафар, шу жумладан Қўмита марказий аппарати ходимларининг сони 290 нафар этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига:

зарур ҳолларда, давлат божхона хизмати органлари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази, шунингдек, божхона постларининг ташкилий тузилмасида назарда тутилмаган таркибий тузилмаларни ташкил этиш ҳамда мавжуд таркибий тузилмаларни қайта ташкил этиш ва тугатиш;

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

зарур ҳолларда Давлат божхона қўмитаси раиси ва ўринбосарларининг таркибий тузилмалар устидан мутасаддилигини ўзгартириш;

Божхона институти илмий-педагогик ходимлари, шунингдек, ўқув-услубий жараёнига жалб этилган мутахассисларга ўқув машғулотларини ўтказганлик учун иш ҳақини соатбай тўлашнинг ўрнатилган миқдоридан 50 фоиз юқори белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органларининг, илғор лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг малакали мутахассисларини маслаҳатчилар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


5. Давлат божхона сиёсатининг устувор йўналишлари келишилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида белгилаб қўйилсинки:


а) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси куйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

божхона органларига ҳар томонлама ривожланган ҳамда юксак маҳоратга эга, маънан етук ватанпарвар ёшларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини яратиш;

ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонун бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш;

хизматни фидокорона олиб бораётган кадрларни ҳар томонлама рағбатлантириш, шунингдек, хизмат интизоми, қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ходимларни интизомий ҳамда бошқа турдаги жавобгарликка тортилишини таъминлаш;

Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш;

божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик, ташки иқтисодий фаолият иштирокчилари билан бевосита, мақсадли мулоқот ўрнатиш, шунингдек, фуқароларни шахсан қабул қилиш;


б) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:

божхона иши ривожланишининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, божхона қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштириш, божхона соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ахборотларни таҳлил қилиш ва ундан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали божхона органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан бевосита алоқасиз мулоқот қилиш шаклларини жорий этиш;

хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва самарали ишлашини таъминлаш, виждонли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига нисбатан соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини кўллаш тартибини шакллантириш;

божхона назоратининг замонавий усул, шакл ва техник воситаларини жорий этиш орқали товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш;


в) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари куйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:

ташки савдо операцияларини мониторинг қилиш, экспорт-импорт шартномалари ижросини таҳлил қилиш, товарлар экспорти прогнозларини бажариш, ташки савдо операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилигига риоя қилиш;

божхона статистикасининг шаклланиши ва ишончлилиги, Ўзбекистон Республикасининг ташки савдоси ҳамда мамлакатнинг савдосидаги асосий ҳамкорлари - давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ривожи ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

статистик маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш, ташки савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашиш;

товарларнинг ташки иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича тўғри таснифланишини баҳолаш, уларнинг божхона қийматини аниқлаш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш, шунингдек, ушбу масалаларда услубий ёрдам кўрсатишни назарда тутадиган божхона постлари фаолияти устидан ишончли назорат тизимини ишлаб чиқиш;

контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги, товарларни ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, қонун бузилишининг олдини олиш бўйича самарали чоралар ишлаб чиқиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;

хорижий мамлакатлар божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, божхона иши соҳасидаги илғор тажрибаларни тизимли ўрганиш ва жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий кинология марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқиш, фуқароларни шахсан қабул қилиш;

божхона органларининг бино ва иншоотларини жорий ва капитал таъмирлаш, ходимларни компьютер ва бошқа ускуналар, алоқа хамда божхона назорати воситалари билан таъминлаш, юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


6. Белгилаб қўйилсинки:

хизматда бўлиш чегараланган ёш сержантлар таркибидаги ходимлар учун - эллик ёш, офицерлар таркиби учун - эллик беш ёш, генераллар таркиби учун олтмиш ёшни ташкил қилади;

пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади, шундан имтиёзли ҳисобланадиган давр фақат ходимларга пенсия миқдорини ҳисоблашда инобатга олинади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Миллий кинология марказининг бошликлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, божхона постлари бошлиқларининг шахсий жавобгарлик соҳасини белгиласин;

икки ой муддатда марказий аппарат ва таркибий тузилмаларни юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажара оладиган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона хизмати органларининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


290 штат бирлиги







Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент - АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг бошқарув аппаратлари

733 штат бирлиги


Божхона институти


132 штат бирлиги




Марказий божхона лабораторияси


24 штат бирлиги





Миллий кинология маркази

65 штат бирлиги






Божхона постлари

2 979 штат бирлиги


"Божхона-сервис" давлат муассасаси





"Бахт" спорт-соғломлаштириш мажмуаси" давлат муассасаси


Умумий чекланган штат бирлиги - 4 223 та.

Умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан мазкур қарорга ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда амалга оширилади.


Изоҳ:

1. Марказий божхона лабораториясининг бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғига, бошлиқ ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.

2. Марказий божхона лабораторияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

 




















Раис



Раис ёрдамчиси





































































































































































Раиснинг биринчи ўринбосари



Раис ўринбосари



Раис ўринбосари



Раис ўринбосари




















Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси



















































Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси

35



Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси

28



Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси

27



Моддий-техника таъминоти бошқармаси

14









































































Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси


38



Божхона аудити

бошқармаси

10





Тезкор маълумотларни бошқариш маркази

12



Молия-иқтисодиёт бошқармаси

8






















Кадрлар бошқармаси

13






























































Валюта назорати бошқармаси

5







Капитал қурилиш бошқармаси

5



Шахсий хавфсизлик бошқармаси

9



























Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси

10





Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бошқармаси

24














































Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бошқармаси

8





Марказий божхона

лабораторияси

24





"Божхона-сервис"

давлат муассасаси






















Стратегик режалаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси


10






















Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

10



















































"Бахт" спорт-соғломлаштириш мажмуаси" давлат муассасаси



Юридик бошқарма

7































































Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси

9














Божхона институти

132























Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

4











































































































Миллий кинология

маркази

65

















































































Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

3

























































































































































Ички аудит ва молиявий назорат бўлими

2





























































































































































































"А" сектори

2



Биринчи бўлим

2
































































 

Умумий чекланган штат бирлиги - 290 та.


Изоҳ: Тезкор маълумотларни бошқариш маркази мақоми бўйича бошқармага тенглаштирилади






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

3-ИЛОВА


Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО"

ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ















Бошлиқ














































































































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари

0-1



Кадрлар бўлими

2-4























































Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими

2-12



Контрабандага қарши курашиш бўлими

3-9



Молия-иқтисодиёт бўлими

2-4



Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

2-3


















































Божхона аудити бўлими

2-4



Моддий-техника таъминоти бўлими

1-2












Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими

3-12









Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

1







































Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими

7





















Валюта назорати бўлими*

1-2





Капитал қурилиш гуруҳи

0-1



Шахсий хавфсизлик бўлими

(ДБҚнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига бевосита бўйсунади)

1-2
















































Товарларни классификациялаш гуруҳи

1



Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими

7




Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бўлими*

1-2


























Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи

1




































Навбатчилик қисми

6













































"Божхона-сервис" давлат муассасаси
































Юридик бўлим*

1-2





















































































































Биринчи бўлим

1




























































Умумий чекланган штат бирлиги - 35 - 77 та.

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари умумий чекланган штат бирликлари сони - 733 тани ташкил этади.


Изоҳ: таркибий тузилмаларни ташкил этиш, уларнинг шакли (бўлим, бўлинма, гуруҳ, лавозим) ва штат бирликлари сони умумий штат бирликлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида эҳтиёж ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.


*) тузилмаларнинг штат бирлиги биттани ташкил этган тақдирда, ушбу тузилма гуруҳ (бош юрисконсульт) шаклида ташкил этилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

4-ИЛОВА


Чегара божхона постларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ





Пост бошлиғи



































Пост бошлиғи ўринбосари

0-2


































Бош инспектор - смена бошлиғи

0-7



























Божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи

6-178



Контрабандага қарши курашиш гуруҳи

0-2
























Инспекцион-кўрик мажмуаси билан ишлаш гуруҳи

(ДБҚнинг Тезкор маълумотларни бошқариш марказига бевосита бўйсунади)

0-9



Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи

0-2



























Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи

0-4



Кинология хизмати

1-12
























Шахсий хавфсизлик гуруҳи

(бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади)

0-1



Тезкор навбатчи

0-3











Умумий чекланган штат бирлиги - 8 - 221 нафар.

Чегара божхона постларининг умумий чекланган штат бирлиги сони - 2 245 нафарни ташкил этади






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Пост бошлиғи






Пост бошлиғи ўринбосари

0 - 1






Божхона назорати гуруҳи

2 - 33



Кинология хизмати

0 - 2







Товарларни классификациялаш гуруҳи

0 - 2



Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи

0 - 1







Шахсий хавфсизлик гуруҳи

(бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади)

0 - 1



Контрабандага қарши курашиш гуруҳи

0 - 1



Умумий чекланган штат бирлиги - 3 - 42 нафар.

Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг чекланган умумий штат бирлиги сони - 434 нафарни ташкил этади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

5а-ИЛОВА


Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ





Пост бошлиғи



































Пост бошлиғи ўринбосари

0-2
































Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш гуруҳи

5-112



Шахсий хавфсизлик гуруҳи

(бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади)

0-1











Умумий чекланган штат бирлиги - 6 - 116 та.

Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг чекланган умумий штат бирлиги - 300 нафарни ташкил этади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

6-ИЛОВА


Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона

комплекси бошқарув аппаратлари

ЧЕКЛАНГАН ШТАТ БИРЛИГИ

Т/р

Бошқарув аппаратлари

Штат бирлиги сони

1.

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси

48

2.

Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси

50

3.

Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси

51

4.

Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси

36

5.

Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси

44

6.

Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси

46

7.

Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси

47

8.

Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси

48

9.

Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси

49

10.

Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси

42

11.

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси

68

12.

Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси

52

13.

Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси

39

14.

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси

74

15.

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси

39

Жами

733





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

7-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг божхона постлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Божхона постларининг номи

Штат бирлиги

сони

I. ЧЕГАРА БОЖХОНА ПОСТЛАРИ

Тоифадан ташқари божхона постлари

1.

"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" чегара божхона пости

205

2.

"Дўстлик" чегара божхона пости (Андижон вилояти)

112

3.

"Сирдарё" чегара божхона пости

113

4.

"Ғишткўприк" чегара божхона пости

106

5.

"Довут-ота" чегара божхона пости

106

6.

"Яллама" чегара божхона пости

103

7.

"Олот" чегара божхона пости

95

8.

"С.Нажимов" чегара божхона пости

89

9.

"Навоий" чегара божхона пости (Тошкент вилояти)

89

10.

"Сариосиё" чегара божхона пости

82

11.

"Айритом" чегара божхона пости

77

12.

"Қорақалпоғистон" темир йўл чегара божхона пости

70

13.

"Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона пости

69

14.

"Ойбек" чегара божхона пости

68

15.

"Келес" темир йўл чегара божхона пости

54

16.

"Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости

39

Биринчи тоифали божхона постлари

17.

"Фарғона" чегара божхона пости

60

18.

"Самарқанд" аэропорти" чегара божхона пости

41

19.

"Жартепа" чегара божхона пости

38

20.

"Бухоро" аэропорти" чегара божхона пости

39

21.

"Ўзбекистон" чегара божхона пости (Фарғона вилояти)

39

22.

"Навоий" аэропорти" чегара божхона пости

30

23.

"Урганч" аэропорти" чегара божхона пости

30

24.

"Хўжадавлат" темир йўл чегара божхона пости

27

25.

"Бекобод" темир йўл чегара божхона пости

28

26.

"Сўх" чегара божхона пости

24

27.

"Қарши-Керки" чегара божхона пости

22

28.

"Фарҳод" чегара божхона пости

21

29.

"Наманган аэропорти" чегара божхона пости

20

30.

"Фарғона аэропорти" чегара божхона пости

18

31.

"Болдир" темир йўл чегара божхона пости

16

32.

"Ўзбекистон" темир йўл чегара божхона пости (Тошкент вилояти)

16

Иккинчи тоифали божхона постлари

33.

"Андархон" чегара божхона пости

24

34.

"Гулбаҳор" чегара божхона пости

24

35.

"Маданият" чегара божхона пости

21

36.

"Шовот" чегара божхона пости

20

37.

"Бекобод авто" чегара божхона пости

17

38.

"Ховособод" чегара божхона пости

18

39.

"Дўстлик" чегара божхона пости (Хоразм вилояти)

17

40.

"Поп" чегара божхона пости

16

41.

"Хўжайли" чегара божхона пости

15

42.

"Косонсой" чегара божхона пости

15

43.

"Ровот" чегара божхона пости

13

44.

"Қўшкент" чегара божхона пости

12

45.

"Риштон" чегара божхона пости

12

46.

"Савай" темир йўл чегара божхона пости

12

47.

"Қарши" аэропорти" чегара божхона пости

12

48.

"Андижон" аэропорти" чегара божхона пости

11

49.

"Учтўрғон" чегара божхона пости

11

50.

"Термиз" аэропорти" чегара божхона пости

11

51.

"Нукус" аэропорти" чегара божхона пости

10

52.

"Учқўрғон" чегара божхона пости

8

II. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ БОЖХОНА ПОСТЛАРИ (ТИФ)

Тоифадан ташқари божхона постлари

53.

"Тошкент-товар" ТИФ божхона пости

40

54.

"Арк булоқ" ТИФ божхона пости

40

55.

"Сирғали" ТИФ божхона пости

27

56.

"Чуқурсой" ТИФ божхона пости

23

57.

"Авиа юклар" ТИФ божхона пости

26

58.

"Самарқанд" ТИФ божхона пости

14

Биринчи тоифали божхона постлари

59.

"Бухоро" ТИФ божхона пости

14

60.

"Улуғбек" ТИФ божхона пости

12

61.

"Бош почтамт" ТИФ божхона пости

15

62.

"Нукус" ТИФ божхона пости

11

63.

"Наманган" ТИФ божхона пости

10

64.

"Назарбек" ТИФ божхона пости

9

65.

"Қўқон" ТИФ божхона пости

9

66.

"Насаф" ТИФ божхона пости

8

67.

"Олмалиқ" ТИФ божхона пости

8

68.

"Ангрен" ТИФ божхона пости

8

69.

"Андижон" ТИФ божхона пости

7

70.

"Жиззах" ТИФ божхона пости

7

71.

"Чирчиқ" ТИФ божхона пости

7

72.

"Урганч" ТИФ божхона пости

7

73.

"Термиз" ТИФ божхона пости

7

74.

"Асака" ТИФ божхона пости

7

75.

"Бобур" ТИФ божхона пости

7

76.

"Водий" ТИФ божхона пости

7

77.

"Янгийўл" ТИФ божхона пости

6

78.

"Когон" ТИФ божхона пости

5

79.

"Қўнғирот" ТИФ божхона пости

5

80.

"Ғиждувон" ТИФ божхона пости

3

Иккинчи тоифали божхона постлари

81.

"Марғилон" ТИФ божхона пости

6

82.

"Келес" ТИФ божхона пости

6

83.

"Қоракўл" ТИФ божхона пости

6

84.

"Дарё порти" ТИФ божхона пости

6

85.

"Навоий" ТИФ божхона пости

5

86.

"Қиргули" ТИФ божхона пости

5

87.

"Талимаржон" ТИФ божхона пости

4

88.

"Ховос" ТИФ божхона пости

4

89.

"Сайхун" ТИФ божхона пости

4

90.

"Жарқўрғон" ТИФ божхона пости

4

91.

"Қувасой" ТИФ божхона пости

5

92.

"Қамаши-Ғузор" ТИФ божхона пости

5

93.

"Зарафшон" ТИФ божхона пости

4

94.

"Гулистон" ТИФ божхона пости

3

95.

"Тинчлик" ТИФ божхона пости

3

96.

"Чуст" ТИФ божхона пости

3

97.

"Қоровулбозор" ТИФ божхона пости

3

98.

"Хазорасп ЭИЗ" ТИФ божхона пости

3

99.

"Денов" ТИФ божхона пости

3

100.

"Навоий индустриал" ТИФ божхона пости

3

III. МАСОФАВИЙ ЭЛЕКТРОН ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ (МЭД) БОЖХОНА ПОСТЛАРИ

Тоифадан ташқари божхона постлари

101.

Марказлаштирилган МЭД божхона пости

116

102.

Тошкент вилояти МЭД божхона пости

32

103.

Самарқанд вилояти МЭД божхона пости

23

104.

Фарғона вилояти МЭД божхона пости

21

105.

Бухоро вилояти МЭД божхона пости

16

106.

Қашқадарё вилояти МЭД божхона пости

14

107.

Андижон вилояти МЭД божхона пости

14

108.

Наманган вилояти МЭД божхона пости

11

109.

Сурхондарё вилояти МЭД божхона пости

11

110.

Навоий вилояти МЭД божхона пости

10

111.

Сирдарё вилояти МЭД божхона пости

10

112.

Хоразм вилояти МЭД божхона пости

8

113.

Қорақалпоғистон Республикаси МЭД божхона пости

8

114.

Жиззах вилояти МЭД божхона пости

6

Божхона постларининг умумий штат бирлиги сони

2 979





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

8-ИЛОВА



Тугатилаётган божхона постларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Божхона постларининг номи


Штат бирлиги


Бухоро вилояти

1.

"Бухоро пахта терминали" ТИФ божхона пости


7

Қашқадарё вилояти

2.

"Қашқадарё" ТИФ божхона пости


7

Навоий вилояти

3.

"Навоий азот" ТИФ божхона пости


7


"Навоий логистика" ТИФ божхона пости


9

4.

"Учқудуқ" ТИФ божхона пости


7

Самарқанд вилояти

5.

"Каттақўрғон" ТИФ божхона пости


6

Сурхондарё вилояти

6.

"Ғалаба" темир йўл чегара божхона пости


39

Тошкент шаҳри

7.

"Файзиобод" ТИФ божхона пости


9


"Энергия" ТИФ божхона пости


2

"Тошкент-АЭРО" ИБК

8.

"Тузель" ТИФ божхона пости


7

9.

"Учиш майдони" чегара божхона пости


34

Хоразм вилояти

10.

"Урганч" темир йўл чегара божхона пости


9

Жами


143

*) Бўшаётган штат бирликлари иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга берилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

11-ИЛОВА



2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси

божхона органлари фаолиятига ахборот-коммуникация

технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга

ошириш

механизми


Ижро

муддатлари


Ижро учун масъуллар


I. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРАЛАР

1.

2018-2021 йилларга мўлжалланган Давлат божхона хизмати органларининг ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Концепция лойиҳаси

2018 йил

июнь


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров)


2.

Божхона органларида амалдаги ахборот тизимлари, маълумотлар базаси ва бошқа дастурий маҳсулотларни самарадорлигини баҳолаш, уларни такомиллаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда мутасадди вазирлик ва идоралар билан интеграциялаш мақсадларида инвентаризациядан ўтказиш.


Давлат божхона қўмитаси Раиснинг буйруғи

2018 йил

июнь


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида фаолияти давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ва уларни электрон шаклга ўтказишга қаратилган, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссияни ташкил этиш.


Давлат божхона қўмитаси Раиснинг буйруғи


2018 йил

май


ДБҚ(Ж. Арипов)


4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг янги таҳрирдаги ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Давлат божхона қўмитаси Раиснинг буйруғи


2018 йил

июнь


ДБҚ (Ж. Арипов)


5.

Божхона органлари ходимлари учун юқори малакали, шу жумладан хорижий давлатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчи компаниялари мутахасисларини жалб қилган ҳолда ахборот технологиялари ва коммуникациялар, ахборот хавфсизлиги соҳасида ўқув курсларни ташкил этиш.


Ўқув курслари, семинарлар, тренинглар ташкил этиш


2018-2019

йиллар

давомида


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


II. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИГА БОЖХОНА

НАЗОРАТИ ВА БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИНИНГ

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ

ТАТБИҚ ЭТИШ

6.

Божхона назоратини танлов тамойилини қўллашга қаратилган, божхона қонунбузилишини аниқлаш ва прогнозлаштириш имкониятларини ошириш, шунингдек, божхона қонунчилигига риоя этган ҳолда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга қулай шароитлар яратиш имконини берувчи "Божхона хавфини бошқариш" ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

июль


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


7.

Товарларни божхона расмийлаштирувига қаратилган ахборот тизимини божхона юк декларацияларини автоматик тарзда тақсимлаш ва рўйхатга олишни жорий этиш мақсадида такомиллаштириш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

август


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


8.

Авиатранспортда ташилаётган юклар устидан самарали божхона назорати ўрнатиш ва ўз вақтида расмийлаштиришни ташкил этишга мўлжалланган "Авиа" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

октябрь


ДБҚ (Ж.Арипов), "Ўзбекистон хаво йуллари" МАК (Б. Хакимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


9.

Халқаро курьерлик ва почта жўнатмаларини божхона расмийлаштирувини тезлаштириш ва тўлиқ амалга оширишга мўлжаланган, товарларни олдиндан декларацияланишини таъминлашга қаратилган "Электрон тижорат" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

декабрь


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


10.

Сканер қилинган транспорт воситалари тасвирларини божхона назоратидаги юкларни манзил божхона постларига етказиб бериш ҳужжатиларига боғлаган ҳолда марказлашган ҳолда йиғиш ва таҳлил қилиш имконини берадиган "Транспорт воситаларини сканерлаш натижаларини электрон қайд этиш" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2019 йил

март


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


11.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш босқичларини масофадан мониторинг қилиш имконини берувчи божхона органлари ахборот тизимларининг мобил талқинини яратиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2020 йил

март


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


12.

Божхона кўриги вақтини қисқартириш ва натижалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан киритиш имконини берувчи "Божхона кўриги далолатномаси" ахборот тизимининг мобил талқинини яратиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

декабрь


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров)


13.

Кадрлар захирасини бошқариш жараёнини автоматлаштириш имкони берувчи "Божхона ходими" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

декабрь


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


14.

Сканер қилинган қўл юклари тасвирларини марказлашган ҳолда мониторинг қилиш ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган "Рентген ускуналаридан фойдаланиш мониторинги" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

декабрь


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), "Узбекистон хаво йуллари" МАК (Б. Хакимов), "Узбекистон темир йуллари" АЖ (А. Шукуров)


15.

Ташқи савдо операциялари бўйича самарали мониторингни амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ўзаро ахборот алмашув тизимини такомиллаштириш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

май


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), ДБҚ (Ж. Арипов), ДСҚ (Б. Мусаев)


16.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда мутасади вазирлик ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

декабрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), ДБҚ (Ж. Арипов), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли), Бош прокуратура (С. Самадов), Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент (А. Мавлонов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Мирусмонов, "Ўзбекозиковкатхолдинг" АЖ (Т. Жалилов), Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси (Ф. Ибрагимов)


17.

Давлат чегараси орқали товарларнинг олиб ўтиш тартиб-таомилларини тезлаштириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг "Соддалаштирилган божхона йўлаги" тартиб-таомилида иштирок этишида қулай шароит яратиш мақсадида Туркия, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Беларус, Озарбайжон ва Афғонистон божхона хизматлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро ахборот алмашинув тизимини жорий этиш.


Ташкилий чоралар

2018 йил

апрель - 2019

йил декабрь


ДБҚ (Ж. Арипов), ТИВ (Б. Асадов), ТСВ (Б. Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


III. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

18.

Давлат божхона хизмати органлари локал тармоғи ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоғини такомиллаштириш, тармоқ ва бошқа ускуналарни харид қилиш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш.


Чора-тадбирлар режаси


2018 йил

май


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), "Ўзбектелеком" АК (Ф. Розиев)


19.

Божхона органлари ахборот тизимлари ва интерактив хизматларидан фойдаланишда электрон рақамли имзо калитларини қўлланилиши бўйича ягона ёндашувни ташкил этиш мақсадида ахборот тизимларини сертификатланган электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


Ташкилий-

техник чоралар

2018 йил

декабрь


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


20.

Давлат божхона хизмати органларини:

компьютер ва офис техникаси, замонавий алоқа воситалари (рақамли радиостанция, видео-аудиоконференцалоқа, серверлар, алоқа кабеллари ва бошқалар), дастурий таъминотлар;

ахборот хавфсизлини таъминловчи махсус техник воситалари ва ускуналари билан босқичма-босқич таъминлаб бориш.


Чора-тадбирлар режаси

2018-2020

йиллар

давомида


ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 310-модда