Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 24.02.2018 й. 7/6-сон "Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.03.2018 й. 2933-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2018 й.

N 2933-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.02.2018 й.

N 7/6


ҚАРОРИ



Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/8-сон қарори (рўйхат рақами 2933, 2017 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 39-сон, 1052-модда) билан тасдиқланган Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                          М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 94-банддаги "фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда" деган сўзлар "молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 150-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"150. Молиявий йилнинг якунида барча даромад ва харажатлар ҳисобварақлари қолдиқлари 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали ёпилиши лозим:";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дебет Даромад ҳисобварақлари (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан)";

еттинчи хатбошидаги "(фойда ва зарарлар ҳисоботидан)" деган сўзлар "(молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:

22510 коднинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов";

22512 коднинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар";

56122 коднинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғармаларга ажратмалар";

56722 коддан кейин қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"56795 Бошқа операцион харажатлар";

56834 коддан кейин қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"56840 Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш";

96345 ва 96351 кодлар чиқариб ташлансин.


4. 2-иловада:

22502 коднинг иккинчи хатбошисидан ", ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

22510 код қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22510 Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ ломбард томонидан ягона ижтимоий тўлов бўйича ўтказиладиган маблағлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбард томонидан ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";

22512 код қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22512 Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";

56114 кодининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, ягона ижтимоий тўловлар учун ломбард харажатлари ҳисоби олиб борилади.";

56122 коднинг биринчи-учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56122 Жамғармаларга бадаллар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ажратмалар, шунингдек ходимларнинг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадаллар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ажратмалар суммаси акс эттирилади.";

56722 коддан кейин қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"56795 Бошқа операцион харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.";

56834 коддан кейин қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"56840 Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш";

56902 коднинг иккинчи хатбошисидан ", ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 220-модда