Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 29.03.2018 й. 66-сон "Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.04.2018 й. 2361-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.04.2018 й.

N 2361-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.03.2018 й.

N 66


БУЙРУҒИ



Ички аудит хизмати ходимларини

сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 2 апрелдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2361, 2012 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 220-модда) билан тасдиқланган Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Ички аудит хизмати ходимларини

сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 12-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "дипломнинг нотариал" деган сўзлар "диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;";

еттинчи хатбошидаги "сертификатининг нотариал ёки сертификат" деган сўзлар "сертификати (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки ушбу сертификатни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши "ҳужжати" деган сўздан кейин "нусхаси" деган сўз билан тўлдирилсин.


2. 56-банддан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 58-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "тўлов ҳужжати" деган сўзлар "тўлов ҳужжатининг нусхаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 72-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва у ички аудит хизматида ишлаб турган хўжалик юритувчи субъектга" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 317-модда