Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2018 й. ПҚ-3474-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2018 й.

N ПҚ-3474



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВИ ҲАМДА

БЕЛГИЛАНГАН ХИЗМАТ МУДДАТЛАРИНИ

ЎТАБ БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР РЕЗЕРВИГА

БЎШАТИШ ТЎҒРИСИДА



"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:


1. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2018 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


2. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2018 йилнинг февраль - апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2018 йил 16 январь