Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 31.03.2018 й. 12/13-сон "Пул ресурсларининг банклараро электрон бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.05.2018 й. 1535-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2018 й.

N 1535-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.03.2018 й.

N 12/13

ҚАРОРИ



"Пул ресурсларининг банклараро электрон

бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 26 ноябрдаги 26/5-сон "Пул ресурсларининг банклараро электрон бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1535, 2006 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 2-сон, 10-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 416-модда