Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 12.03.2018 й. 145-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.03.2018 й. 1442-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2018 й.

N 1442-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.03.2018 й.

N 145-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2018 йил 9 мартдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 1 мартдаги 32-12/554-сон ва Молия вазирлигининг 2018 йил 14 февралдаги АХ/03-02-32-28/38-сон "Бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш, пеня ҳисоблашни тўхтатиш, шунингдек пеня ва жарима санкцияларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор (рўйхат рақами 1442, 2005 йил 14 январь), шунингдек унга ўзгартиришларни (рўйхат рақами 1442-1, 2016 йил 20 июнь), (рўйхат рақами 1442-2, 2017 йил 4 декабрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан хатлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартиш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг 2004 йил 10 декабрдаги 60-сон "Бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш, пеня ҳисоблашни тўхтатиш, шунингдек пеня ва жарима санкцияларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1442, 2005 йил 14 январь);

Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартиш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг 2016 йил 10 июндаги 37-сон "Бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш, пеня ҳисоблашни тўхтатиш, шунингдек пеня ва жарима санкцияларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1442-1, 2016 йил 20 июнь);

Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартиш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг 2017 йил 24 ноябрдаги 415, 162-сон "Бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш, пеня ҳисоблашни тўхтатиш, шунингдек пеня ва жарима санкцияларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1442-2, 2017 йил 4 декабрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                              Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 206-модда