Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 13.12.2017 й. 40-сон "Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.12.2017 й. 2524-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2017 й.

N 2524-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

13.12.2017 й.

N 40


ҚАРОРИ



Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш,

қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 24 октябрдаги 19-сон қарори (рўйхат рақами 2524, 2013 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 613-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                       М. Курбанов






Қарорга

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш,

қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 41, 43, 56, 92-бандлардаги "гигиена сертификати" деган сўзлар "санитария-эпидемиологик хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Ўзвиносаноат-холдинг" акциядорлик жамияти, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1252-модда