Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 й. 23-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 2 августдаги 572-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2018 й.

N 23




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ

ИСЛОМ МАДАНИЯТИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 2 АВГУСТДАГИ 572-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги ПҚ-3420-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 2 августдаги 572-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 782-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 январдаги

23-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом

маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"

2017 йил 2 августдаги 572-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номи, муқаддимаси, 1 ва 2-бандларидаги "маданияти" сўзи "цивилизацияси" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) номи ва 10-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "маданияти" сўзи "цивилизацияси" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Марказнинг тўлиқ номи:

давлат (ўзбек) тилида - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази;

рус тилида - Центр исламской цивилизации в Узбекистане при Кабинете Министров Республики Узбекистан;

инглиз тилида - Center of Islamic Civilization in Uzbekistan under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;

араб тилида - لدي مجلس الوزراء لجمهورية أوزبكستان مركز الحضارة الإسلامية في أوزبكستان ".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 январь