Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 26.01.2018 й. 249/6-сон "Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомнинг 5-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.02.2018 й. 2893-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.02.2018 й.

N 2893-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

26.01.2018 й.

N 249/6


ҚАРОРИ



Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш

тўғрисидаги низомнинг 5-иловасига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомнинг 5-иловаси 4-бандидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" деган сўзлар "Инновацион ривожланиш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий аттестация комиссияси раиси                                    А. Юсупов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 февраль, 5-сон, 93-модда