Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 322-В-1-сон, Молия вазирлигининг 63-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 15.03.2018 й. Қарори (АВ томонидан 27.03.2018 й. 2320-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.03.2018 й.

N 2320-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.03.2018 й.

N 322-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.03.2018 й.

N 63


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги қарорни ўз

кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2011 йил 31 декабрдаги 38/1 ва 89-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2320, 2012 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 54-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 252-модда