Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 333-сон "Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 333




СУЗИШ СПОРТ

ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ ҳамда сув спорти турлари бўйича спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, сув спорти турлари бўйича болалар тренерларини тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, спорт муассасалари тренерлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2018-2021 йилларда сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ;

Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ижросининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ташкилий-методик ёрдам кўрсатсин;

бир ой муддатда тизимдаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этсин;

икки ой муддатда бассейнларни сув спорти турлари билан шуғулланиш бўйича ўқув режалари, дастурлар ва адабиётлар билан таъминласин;

икки ой муддатда бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларни (кейинги ўринларда бассейнлар деб аталади) халқаро талабларга мос спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш тартибини тасдиқласин ҳамда тасдиқланган тартиб асосида бассейнларни спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш режасини ишлаб чиқсин;

уч ой муддатда тизимдаги бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилишини таъминласин;

бассейнларнинг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари ҳақидаги маълумотлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ва турникетларни ўрнатиш ҳамда спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобига қопланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда бассейнларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бажарилиши бўйича доимий равишда тушунтириш ишларини олиб борсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда:

ҳудудларда жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнларини хатловдан ўтказсин;

хатлов якунлари бўйича давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган ҳудудларда жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнлари рўйхатини тузсин ҳамда мазкур рўйхатни ҳамда давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш шартлари тўғрисидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирсин;

давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнларни тушган таклифларга кўра ижарага бериш тизимини жорий этсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари бассейнларнинг йил давомида узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, улардан самарали фойдаланиш мақсадида барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан белгиланган тартибда таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исраилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

333-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2021 йилларда сузиш спорт турларини ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

             

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар номи

Ижро

муддати

Масъул

ижрочилар

I. СУЗИШ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-МЕТОДИК

БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Сузиш спорт тури бўйича мусобақалар ўтказиш тартибини халқаро қоидаларга асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

II чорак

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

2.

Сузиш спорт турлари бўйича тренерлар учун машғулотларни ташкил этиш юзасидан ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда спорт таълим муассасаларини таъминлаш.

2018 йил

III чорак

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

3.

Сузиш спорт тури бўйича профессионал спортчилар учун рационал овқатланиш ва махсус дори воситалари қабул қилиш мезонларини акс эттирувчи методик тавсияларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

III чорак

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Миллий антидопинг агентлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

II. СУЗИШ СПОРТ ТУРЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ, ИҚТИДОРЛИ СПОРТЧИЛАРНИ

САРАЛАШ (СЕЛЕКЦИЯ) ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

4.

Сув спорти турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаларини қуйидагича ўтказиш, ғолиб спортчиларни аниқлаш ва тақдирлаш:

1-босқич - туман (шаҳар) миқёсида;

2-босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;

3-босқич - республика миқёсида (финал).

Тақвим режа

асосида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон сузиш федерацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Сузиш спорти турларининг оммавийлигини янада ошириш мақсадида:

болалар-ўсмирлар, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида сузиш бўйича "Ёш олимпиячилар", "Олимпия умидлари";

қизлар ўртасида синхрон сузиш бўйича "Сув париси", сув спорти турлари бўйича "Нафосат олами" спорт мусобақаларини ташкил этиш.

Тақвим режа

асосида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Бассейнларда ҳар чоракда иқтидорли спортчиларни саралашга йўналтирилган сузиш бўйича мусобақа ва беллашувларни ташкил этиш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

7.

Аҳоли, айниқса умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида умумхалқ ва халқаро байрамларга бағишланган сузиш бўйича ҳаваскорлар спорт фестивалларини ўтказиш.

Режа асосида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳарҳокимликлари,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

8.

Сузиш спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақалар жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш юзасидан узлуксиз равишда видеокузатув жорий этиш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ҳомий ташкилотлар

9.

Сузиш спорт турлари бўйича нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари ва спорт фахрийларининг салоҳиятидан ёш авлодни тарбиялаш ҳамда халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлашда самарали фойдаланиш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон сузиш федерацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

10.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш.

2018 йил

II чорак

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг ўқув жараёнига сузиш спорт турлари бўйича халқаро тажрибани татбиқ этиш, Ўзбекистон спорт терма жамоалари ўқув машғулотларига ва тайёргарлик жараёнларини тегишли видео ва кўргазмали материаллар билан таъминлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

12.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига ҳар йили нуфузли хорижий спорт-таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш, улар иштирокида анжуманлар, амалий маҳорат сабоқлари ва намунали ўқув дарсларини ўтказиш ҳамда ўқув, спорт ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

13.

Сув спорти турлари бўйича халқаро тажрибани ўрганган ҳолда тренерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тренерларни малака ошириш учун хорижий мамлакатларга юбориш.

2018 йил

III чорак, доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

14.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бассейнларнинг эксплуатацияси жараёнларига масъул ходимларни (фильтрловчи, дезинфектор ва шу кабиларни) тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш.

2018 йилдан

III чорак

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

15.

Ҳудудларда сузиш спорт турлари бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар билимини оширишга қаратилган амалий семинарларни ташкил қилиш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. СУЗИШ БЎЙИЧА СПОРТ ИНШООТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

16.

Аҳоли, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни бассейнлардан фойдаланиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, улар учун махсус жадвалларни ишлаб чиқиш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Бассейнлардаги сувни иситиш ва фильтрлаш тизимини муқобил энергиядан (қуёш батареяларидан) фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий этиш.

2019 йилдан

бошлаб доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Бассейнларнинг йил давомида узлуксиз фаолият юритишини ташкил қилиш учун доимий электр ва газ таъминоти билан таъминлашнинг қатъий чораларини кўриш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. БАССЕЙНЛАРНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

19.

2018-2019 йилларда бассейнларни халқаро талабларга мос спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш режасини ишлаб чиқиш ҳамда режа асосида бассейнларни спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш.

2018 йил

III чорак,

амалга ошириш

2018-2019 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видео кузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатиш.

2018 йил

III-чорак

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

мутасадди вазирлик ва идоралар

21.

Халқаро спорт мусобақалари ўтказиш учун мўлжалланган бассейнларни электро хронометрлар, пневмақутилар билан таъминлаш.

2019 йил

II-III чорак

Ўзбекистон сузиш федерацияси,

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

22.

Бассейнларни сув спорти турлари билан шуғулланиш бўйича ўқув режалари, дастурлар ва адабиётлар билан таъминлаш.

2018 йил

III чорак

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

23.

Сув спорт турлари бўйича тизимли спорт мусобақаларини ўтказиш мақсадида бассейнларнинг (муассаса) спорт тадбирлари календарь режаси учун ҳар йили маблағ ажратиш.

2019 йилдан

бошлаб доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

VI. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ, ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ

ТАРМОҒИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФАОЛ ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА

АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

24.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сув спорти турларини кенг тарғиб қилиш чораларини амалга ошириш ҳамда ижтимоий роликлар тайёрлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

25.

Сузиш спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубок мусобақалари, оммавий спорт тадбирлари тўлиқ ёритилишини таъминлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон сузиш федерацияси

26.

Сузиш спорт турлари бўйича машҳур спортчилар ва спорт фахрийлари билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат сабоқлари ўтказиш.

2018 йилдан

бошлаб доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май