Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.05.2018 й. 336-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 майдаги

336-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги

ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли

кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Институтга тингловчиларни ўқишга қабул қилиш қайта тайёрлаш (тўрт ойлик) ва малака ошириш (бир ойгача) шаклида амалга оширилади.


3. Институтга тингловчиларни қайта тайёрлаш бўйича қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси 120 нафар (биринчи ярим йилликда 60 нафар тингловчилар қабул қилинади) этиб белгиланади.


4. Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси Институт билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан белгиланади.

5. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курслари битирувчилари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари тизимларидаги раҳбар кадрлар захирасига киритилади ҳамда Институт ва Агентлик томонидан уларнинг лавозими ошиши мониторинги юритилади.

Малака ошириш ўқув курслари битирувчилари иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда юқори лавозимларга тавсия этилиши мумкин.



2-БОБ. ИНСТИТУТНИНГ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ЎҚУВ КУРСЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, олий маълумотли ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида 2 йил иш стажига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассислари тест синови ва суҳбат орқали очиқ танлов асосида қабул қилинади.


7. Тингловчиларни Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.

Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш қабул квотаси умумий бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотасидан ташқари белгиланади ҳамда бу кўрсаткич бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотаси умумий сонининг 50 фоизидан ошмайди.

8. Тингловчиларнинг Институтдаги ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш даврида эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.


9. Қайта тайёрлаш ўқув курсларига очиқ танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар қабул қилинади. Тингловчиларни қабул қилиш Институт директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


10. Тингловчиларни қайта тайёрлаш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

11. Қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилишни ташкил этиш учун Қабул комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади.

Комиссия аъзоларининг сони, таркиби ва унинг иш регламенти Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

12. Комиссия тингловчиларни тест синови ва суҳбат ўтказиш йўли билан қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилишни ташкил этади.


13. Номзодлар Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;

Институт директори номига ёзилган ариза;

сўровнома, маълумотнома-объективга (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);

олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва иловасининг нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

3,5 х 4,5 ўлчамли 6 та рангли фотосурат;

паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.

Ҳужжатларга номзоднинг иш фаолияти давомидаги муайян ютуқларини (мукофотлари, ихтиро патентлари ва бошқа эришилган ютуқларини) акс эттирувчи ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши мумкин.

Институтга ўқишга тавсия этишда номзодларнинг ўзига ва уларнинг ҳужжатларига нисбатан қўйилган талабларга қатъий риоя этиш, ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги бўйича масъулият тавсия этаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юкланади.

14. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш бўйича эълон Институт ва Агентликнинг веб-сайтларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

15. Комиссия номзодларнинг ҳужжатларини ҳужжатларни қабул қилиш эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида қабул қилади.


16. Комиссия томонидан ҳужжатлар қабул қилиш тугагандан сўнг, беш иш куни мобайнида Низомнинг 12-бандига мувофиқ номзодлар ҳужжатларини ўрганади, кириш синовларига рухсат берилган номзодлар рўйхатини шакллантиради ҳамда Институт ва Агентликнинг веб-сайтларида эълон қилади.

17. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига кириш синовлари тест ва суҳбат шаклида ўтказилади. Кириш синовлари номзодларнинг танловига кўра икки тилда - давлат тилида ёки рус тилида ўтказилади.


18. Тест синови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан ўтказилади.

Институт Давлат тест маркази билан келишган ҳолда кириш синовларига рухсат берилган кундан бошлаб, йигирма кун мобайнида тест синовларини ўтказиш учун шартнома тузади, тест синовлари ўтказиладиган кунни белгилайди ҳамда тест синовларини ўтказади.


19. Тест синови саволлари Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанларидан Давлат тест маркази томонидан белгиланган талаблар асосида Институт томонидан тузилади.

Ҳар бир фан бўйича 20 тадан савол тузилади. Бунда, ҳар бир саволнинг тўғри жавоби учун Ўзбекистон тарихи фанидан - 1,5 балл, иқтисодиёт назарияси фанидан - 1,6 балл ва ҳуқуқшунослик фанидан - 1,5 балл этиб белгиланади.

Тест синови учун 90 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синови натижалари бўйича 49,5 (55 фоиз) балл ва ундан юқори балл олган номзодлар суҳбатдан ўтишга тавсия этилади.

Тест синовидан ўтганлар сони квота бўйича ажратилган тингловчилар сонига тенг ёки ундан кам бўлганда суҳбат ўтказилмайди.

20. Тест синови натижалари тест ўтказилган кундан сўнг уч кун мобайнида эълон қилинади.


21. Номзодлар билан суҳбат Комиссия томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан сўнг уч иш куни мобайнида ўтказилади.


22. Суҳбат номзодларнинг бошқарув қобилияти, ижтимоий ва маънавий-ахлоқий даражаси, психологик барқарорлиги, ташкилотчилиги, етакчилиги, ватанпарварлик хусусиятларини ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини аниқлашга қаратилади.


23. Суҳбат икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда номзоднинг вазиятлар таҳлили, муаммонинг қўйилиши, муаммонинг ечими, ҳаётийлиги, ижро механизми ва назорати, иккинчи қисмда ватанпарварлиги, етакчилиги, раҳбарлик касбий маҳорати, тизимли фикрлаши, креативлиги ва инновациялар билан самарали ишлаши баҳоланади.

Суҳбат жараёни ҳар бир номзод учун суҳбат варақаси билан баҳоланиб, комиссия аъзолари томонидан тасдиқланади.

Суҳбатда энг юқори балл - 110 балл этиб белгиланади.

Ҳар бир номзод учун суҳбатга 15 дақиқагача вақт ажратилади.

Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади.


24. Суҳбат ўтказилган кундан сўнг уч иш куни мобайнида тест синовлари ва суҳбат натижаси (балл) умумлаштирилиб, ҳар бир номзоднинг умумий баллари тегишли баҳолаш варақларида қайд этилади ҳамда Институт ва Агентликнинг веб-сайтида эълон қилинади.

25. Тест синовлари ва суҳбат натижалари бўйича энг юқори балл олган 60 нафар номзодлар уч иш куни мобайнида Комиссия қарори асосида Институт директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.

Қабул натижаларига кўра номзодлар тўплаган баллар тенг бўлган тақдирда, суҳбат натижаларига кўра юқори балл тўплаган номзод имтиёзга эга бўлади. Агар суҳбат натижасига кўра бир хил баллга эга бўлган номзодлар бўлса, уларнинг қўлга киритган ютуқлари эътиборга олинади.


26. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига кириш тест синовлари ва суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Институт директорининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.


27. Апелляция комиссиясига тест синови ҳамда суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Апелляция комиссияси раиси номига номзодлар томонидан шикоят берилиши мумкин.

Апелляция комиссияси тақдим этилган шикоятларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддатда кўриб чиқади.



3-БОБ. ИНСТИТУТНИНГ МАЛАКА ОШИРИШ

ЎҚУВ КУРСЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


28. Институтда Агентлик буюртмаси асосида қуйидаги малака ошириш ўқув курслари ташкил этилади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг ёш истиқболли кадрлари малакасини ошириш;

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари малакасини ошириш.

29. Малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш Институт ва Агентлик томонидан белгиланган квота доирасида амалга оширилади.

Ҳар йил бошида Агентлик ва Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига белгиланган квотага мувофиқ тингловчилар контингентини аниқлайди ҳамда Институт томонидан йилнинг ҳар чораги якунига қадар тингловчиларнинг ўқиш йўналишлари ва эгаллаб турган лавозимига кўра режа-жадвал тасдиқланади.

Ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

30. Тингловчиларни Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 2-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.


31. Ўқув курсларини тугатган тингловчиларга белгиланган тартибда тегишли сертификат берилади.


32. Номзодлар Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиниши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

иш жойидан тавсиянома;

Институт директори номига ёзилган ариза;

сўровнома, маълумотнома-объективга (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси, ҳужжатларни топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

3,5 х 4,5 ўлчамли 4 та рангли фотосурат;

паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.


33. Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.



4-БОБ. ИНСТИТУТНИНГ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА

ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСЛАРИГА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ

АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

34. Институтнинг малака ошириш ўқув курслари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг буюртмасига биноан тўлов-контракт шартномаси асосида ташкил этилади.

Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш бўйича қабул ушбу низомнинг 2-бобида белгиланган Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қоидалари асосида амалга оширилади. Комиссия томонидан тест ва суҳбат натижаларининг умумий балини инобатга олган холда тўлов-контракт квоталари доирасида номзодларни тингловчиликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Институт билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.

35. Шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.


36. Институт ва номзод (ташкилот) ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш юзасидан тегишли шартнома тузилади.


37. Тингловчиларни Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 3-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.


38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Институт ва номзод (ташкилот) билан келишилган ҳолда белгиланади ва номзод (ташкилот) томонидан қопланади.

39. Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш тегишли тўлов-контракт шартномасида назарда тутилган маблағни белгиланган муддатда тўлагандан сўнг, директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.

Ўқув курсларини тугатган тингловчиларга белгиланган тартибда тегишли диплом ва сертификат берилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


40. Мазкур Низомда белгиланган масалалар юзасидан низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


41. Тингловчи Институтнинг ўқув курсидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:

ўз хоҳишига биноан;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

ўқув интизомини ва Институтнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

ўқиши давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан (малака ошириш ўқув курслари учун 18 соат) ортиқ қолдирганлиги учун;

дарсларни ўзлаштира олмаганлиги учун;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли.


42. Институт фаолиятини мувофиқлаштириб бориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув

курсларига қабул қилиш

СХЕМАСИ



Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Институт ва Ёшлар ишлари агентлиги

Қайта тайёрлаш ўқув курсларига номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш бўйича эълон беради.

Кириш синовларига рухсат берилишидан камида бир ой олдин






V

















2-босқич

Номзод

Ўқув курсларига қабул қилиниши учун Коммисияга ҳужжатларни тақдим этади.

Ўқув курсларига қабул қилиш бўйича эълон берилгандан сўнг бир ой мобайнида






V

















3-босқич

Коммисия

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.

Ўқув курсларига қабул қилиш бўйича эълон берилгандан сўнг бир ой мобайнида






V

















4-босқич

Коммисия

Қайта тайёрлаш ўқув курслари кириш синовларига рухсат берилган номзодлар рўйхатини  шакллантиради ва веб-сайтда эълон қилади.

3-босқич якунлангандан сўнг

5 иш куни мобайнида






V

















5-босқич

Давлат тест маркази

Номзодлар ўртасида тест синовлари ўтказади.

4-босқич якунлангандан сўнг 20 кун мобайнида






V

















6-босқич

Давлат тест маркази

Тест натижаларини эълон қилади.

Тест синовлари ўтказилган кундан сўнг 3 кун мобайнида







V

















7-босқич

Коммисия

Номзодлар билан суҳбат ўтказади.

Тест натижалари эълон қилинган кундан сўнг 3 иш куни мобайнида







V

















8-босқич

Коммисия

Тест ва суҳбат натижалари умумий балларини умумлаштиради ва веб-сайтда эълон қилади.

Суҳбат ўтказилган кундан

сўнг 3 иш куни мобайнида












V

















9-босқич

Институт

Энг юқори балл олган 60 нафар номзодларни директор буйруғи билан ўқишга қабул қилади.

Натижалар эълон қилинган кундан сўнг 3 иш куни мобайнида


     





Низомга

2-ИЛОВА



Институтнинг малака ошириш ўқув

курсларига қабул қилиш

СХЕМАСИ

        

1-босқич

2-босқич

3-босқич

4-босқич

5-босқич

6-босқич

Тингловчилар контингентини

шакллантириш

Режа-жадвални

тасдиқлаш

Номзодлар

ҳужжатларини

қабул қилиш

Ўқув курсларига

тинглов-

чиларни

қабул қилиш

Тингловчилар

учун ўқув

жараёни

Ўқув жараёни

якуни

Ёшлар ишлари агентлиги

Институт


Институт


Институт


Институт


Институт


Институт






Малака ошириш ўқув курсларига белгиланган квотага мувофиқ тинглов-

чилар контин-

гентини аниқлайди.

Буюрт-

манома асосида эгаллаб турган лавозимига кўра ўқиш йўналишлари бўйича малака ошириш курслари тинглов-

чилари контин-

гентини шакллан-

тиради.

Режа-

жадвални ўқиш йўналишлари ва эгаллаб турган лавозимига кўра тинглов-

чилар контин-

гентини ҳисобга олган ҳолда шакллан-

тиради ва тасдиқлайди.

Мазкур Низомнинг 31-бандига асосан номзодлар ҳужжат-

ларини қабул қилади.

Малака ошириш ўқув курсларига тинглов-

чиларни қабул қилиш бўйича Институт директори-

нинг буйруғри чиқарилади.

Тинглов-

чиларнинг малака ошириш ўқув курсларидаги ўқув жараёни

Ўқув курсларини тугатган тинглов-

чиларга сертификат берилади.

Ҳар йил бошида

Йилнинг ҳар чораги якунига қадар

2-босқич якунлангандан

сўнг

3-босқич якунлангандан

сўнг

Бир ойгача

Курслар тугаллангач

   





Низомга

3-ИЛОВА



Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига

тўлов-контракт асосида қабул қилиш

СХЕМАСИ

        

1-босқич

2-босқич

3-босқич

4-босқич

5-босқич

6-босқич

Тингловчилар контингентини

шакллантириш

Шартнома тузиш

Шартнома

шартларини

бажариш

Ўқув курсларига

тингловчиларни

қабул қилиш

Тингловчилар

учун ўқув

жараёни

Ўқув жараёни

якуни

Номзод (ташкилот)

Институт


Институт

ва номзод (ташкилот)


Номзод (ташкилот)


Институт


Институт


Институт






Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг буюртмасига асосан тўлов-контракт шартномаси (шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби) белгиланади.

Институт ва номзод (ташкилот) ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш юзасидан тегишли шартнома тузилади.

Тўлов-контракт шартномасида назарда тутилган маблағ белгиланган муддатда тўланади.

Малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш бўйича Институт директорининг буйруғри чиқарилади.

Тингловчиларнинг малака ошириш ўқув курсларидаги ўқув жараёни

Ўқув курсларини тугатган тингловчиларга сертификат берилади.

Буюртмачи муддатига кўра

1-босқич якунлангандан

сўнг

2-босқич якунлангандан

сўнг

3-босқич якунлангандан

сўнг

Бир ойгача

Курслар

тугаллангач

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 май