Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.04.2018 й. 2997-сон билан рўйхатга олинган миллий гвардия кўмондонининг 31.03.2018 й 83-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 12 апрелда 2997-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

қўмондонининг

2018 йил 31 мартдаги

83-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон

Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув

маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий

ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни

олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик

ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик)

бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) базасида вазирлик ва идоралар қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмаларининг (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқитиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қурол - тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;

хизмат қуроли - фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни ҳимоя қилишга, табиатни ва табиий ресурсларни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус хат-хабарларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг ходимлари томонидан, шунингдек давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол;

махсус воситалар - ташкилотлар ходимлари томонидан олиб юриш ҳамда фойдаланишга мўлжалланган махсус резина таёқлари ва қўл кишанлари;


махсус курслар - ташкилотларнинг қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини Марказ базасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ташкил этиладиган назарий ва амалий ўқув машғулотлари мажмуаси;

ташкилот - ўз фаолияти хусусиятига кўра қурол ва махсус воситаларга эга бўлган ва улардан фойдаланадиган юридик шахс;


сертификат - ходимнинг махсус курслардан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


ходимлар - ташкилотларнинг лавозим мажбуриятлари бўйича зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини бажаришда қурол ва (ёки) махсус воситаларни олиб юрадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ходимлари.


2. Махсус курслар (тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш):

фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус почтани қўриқлаш, табиат ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш, шунингдек қурол ва махсус воситалар муомаласига доир қонун ҳужжатларининг асосий талаблари;

қўриқланадиган объектларни (кузатилаётган мол-мулкларни) қўриқлаш, уларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш, хизмат йўналишларида (постларда) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича хизмат вазифалари, уларни бажариш шакллари ва усуллари;

қўриқлашнинг (мол-мулкларни кузатишнинг) илғор муҳандислик-техник воситалари ва усуллари, замонавий радио ҳамда симли алоқа воситаларининг турлари ва техник тавсифлари, улардан фойдаланиш ва радиоалоқани ташкиллаштириш қоидалари;

уюшган гуруҳ, жиноий уюшма, террорчилик-қўпорувчилик гуруҳлари ва уларнинг аъзолари томонидан қўлланилаётган тактик усуллар ва уларнинг хусусиятлари, улар фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган портловчи қурилмалар, қурол-яроғлар, техник ва бошқа воситалар;

шахсларни, уларнинг буюмларини ва транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг илғор муҳандислик ва махсус техник воситалари, уларнинг турлари, техник тавсифлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;

тан жароҳатларининг асосий турлари бўйича бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари;

фойдаланиладиган қурол ва махсус воситаларнинг асосий турлари ҳамда тактик ва техник тавсифлари, уларни сақлаш, олиб юриш ва фойдаланиш тартиби, қурол билан муомала қилишда хавфсизлик қоидалари, қурол ва махсус воситаларни қўллаш ҳамда жисмоний куч ишлатиш усуллари;

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишда қатнашиш;

қўриқланаётган объектларни (кузатилаётган мол-мулкни) террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатлар содир этилишидан ҳамда жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш чоралари бўйича назарий билимларни олиш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадларида ташкил этилади.


3. Ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини тайёрлаш курслари ходимларнинг ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўзлаштирган бошланғич билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини янада такомиллаштириш, мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.

4. Ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини қайта тайёрлаш курслари ходимларнинг тайёрлаш курсларида олинган билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, кенгайтириш ва янгилаш, шунингдек уларнинг хизмат фаолияти йўналишлари бўйича зарур, етарли ҳажмдаги янги билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.

4-1. Ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини малакасини ошириш курслари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида олинган билим, кўникма ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, янги касбий билим ва маҳорат, замонавий кўникмалар ҳамда тажриба ошириш учун ходимларнинг мутахассисликка оид касбий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилади.

5. Ходимларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш беш йилда камида бир марта амалга оширилади.

6. Махсус курсларда ўқув машғулотлар Марказ бошлиғи томонидан тасдиқланган дастурлар асосида ўтказилади.

7. Махсус курсларни ташкил этиш ва ўқитиш натижаларини таҳлил қилиб бориш, уларни моддий-техника ва услубий жиҳатдан таъминлаш Марказ томонидан амалга оширилади.

8. Махсус курслар ишлаб чиқаришдан (ишдан) ажралган ҳолда, одатда, қатнаб ўқиш шаклида Марказ ва ташкилот ўртасида тузилган шартномага мувофиқ пуллик асосда амалга оширилади.

9. Ходимларнинг махсус курслардан ўтганлиги иккинчи таълим олиш ҳисобланмайди.


10. Марказда ўқиш даврида ходимларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади.

11. Ташкилотлар қурол ва махсус воситалар бириктирилган ўз ходимларини мазкур Низомда белгиланган тартибда махсус курслардан ўтишини таъминлаши лозим.

Махсус курсларга юборилган ходимлар ўқув машғулотларида иштирок этишга, Марказнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбурдир.


2-БОБ. ХОДИМЛАРИНИ МАХСУС

КУРСЛАРГА ЮБОРИШ


12. Қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган лавозимларга янгидан қабул қилинган ходимлар ташкилотлар томонидан тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилади.

Ходимнинг тайёргарлик даражасини ташкилот томонидан текшириш натижалари қониқарсиз деб топилганда, ушбу ходим такроран тайёрлаш курсларига ўқитиш учун юборилади.


12-1. Марказларда ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда ташкил этилади:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув маркази - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона минтақавий ўқув маркази - Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жиззах минтақавий ўқув маркази - Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази - Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари.

13. Ташкилотлар томонидан ходимлар қуйидаги ҳолларда қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилиши лозим:

ходимга берилган сертификатнинг амал қилиш муддати тугаётганда;

ходимнинг лавозим мажбуриятлари ўзгарганда (оддий ходимлар таркибидаги лавозимдан кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ёхуд кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимдан катта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ўтказилганда).


13-1. Ташкилотлар томонидан ходимлар уларнинг касбий ва жанговар билимларини, малака ва кўникмаларини чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш мақсадида малака ошириш курсларига ўқитиш учун юборилади.

14. Махсус курсларга тиббий текширувдан муваффақиятли ўтган қурол ва махсус воситалар бириктирилган ходимлар ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ юборилади. Тайёрлаш курсларига юборилаётган ходимлар ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ҳам муваффақиятли ўтган бўлиши лозим.


15. Махсус курсларга юборилаётган ходимларга ташкилот раҳбарининг имзоси ва ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган маълумотнома берилади.

Ушбу маълумотномада ходимнинг ташкилотда ташкил этилган идоравий курслардан (тайёрлов курсларига юборилган ходимлар учун) ва тиббий текширувдан ўтган саналари ҳамда уларнинг натижалари кўрсатилиши шарт.


16. Кейинги йилда махсус курсларда ўқитилиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) ташкилотлар томонидан ҳар йили 20 ноябргача мазкур Низомнинг тегишлича 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда юқори турувчи ташкилотга юборилади. Юқори турувчи ташкилоти бўлмаган тақдирда, рўйхат ташкилот томонидан ҳар йили 1 декабргача Марказга юборилади.

Рўйхатларни шакллантиришда кейинги йил давомида сертификатининг амал қилиш муддати тугайдиган ходимлар ҳисобга олинади.


17. Юқори турувчи ташкилотлар ўз тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиргандан сўнг, тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш курсларини алоҳида кўрсатган ҳолда уларни ҳар йили 1 декабргача Марказга юборади.

18. Марказ бошлиғи ҳар йили 20 декабргача ташкилотлар тақдим этган рўйхатларга асосан ходимларни кейинги йил учун махсус курсларда ўқитиш жадвали ва машғулотлар жадвалини, ўқув режаларини тасдиқлаш ҳақида буйруқ чиқаради.

Йил давомида ходимларни ўқитиш заруратига ҳамда Марказнинг ўқитиш имкониятларига қараб, ташкилотлардан қўшимча равишда тақдим этилган рўйхатлар асосида белгиланган тартибда махсус курсларга қўшимча ходимлар қабул қилиниши мумкин.

Ўқув режалар ва машғулотлар жадваллари ҳафталарга тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади.


19. Ўқув гуруҳлари, қоидага кўра, йигирма беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади. Ўқув гуруҳларига киритилган ходимлар сони барча ҳолларда ўн беш нафардан кам ва ўттиз нафардан кўп бўлмаслиги лозим.


20. Буйруқда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

махсус курс тури (тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш);

ходимни юбораётган ташкилотнинг номи;

махсус курсларда ўқиган ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

гуруҳ рақами;

ўқув машғулотларнинг бошланиш ва тугалланиш санаси;

курс бошлиқлари.


21. Рўйхатдаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, ташкилотлар тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни махсус курсларда ўқув машғулотлари бошлангунга қадар юқори турувчи ташкилотга, юқори турувчи ташкилот бўлмаган тақдирда, Марказга юборилади.

22. Ўқув машғулотлари бошланишидан камида ўттиз кун олдин Марказ томонидан ўқитиш учун рўйхатларни тақдим этилган ташкилотларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда билдиришнома юборилади.

23. Ходимлар билдиришномада кўрсатилган муддатда шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати), ташкилот томонидан берилган маълумотнома билан бирга Марказга етиб келишлари лозим.

Ташкилот раҳбарлари билдиришномада кўрсатилган ходимларнинг белгиланган муддатда Марказга етиб келиши учун масъулдир.


3-БОБ. МАХСУС КУРСЛАР ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


24. Тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги икки ярим ҳафта (90 соат), қайта тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги, икки ҳафта (72 соат) ҳамда малака ошириш курсларининг умумий давомийлиги тўрт ҳафта (144 соат) этиб белгиланади. Бунда, махсус курсларда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми бир ҳафтада 36 (54 академик) соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми эса, 24 (36 академик) соатни ташкил қилади.

Аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади (танаффуссиз, икки академик соат). Ўқув машғулотлари орасида танаффус эълон қилинади.


25. Ўқув машғулотлари Марказ профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилади. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идораларнинг юқори малакали ходимлари ва тажрибали мутахассислари келишув асосида жалб этилиши мумкин.

26. Ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, мунозара, тажриба алмашиш, тренинг шаклларида, интерфаол ўқитиш услубларини қўллаган ҳолда ўтказилади. Алоҳида ўқув машғулотлар моделлаштириш ва симуляция ҳамда ахборот-ресурслар марказларида ўтказилиши мумкин.

Ўқув машғулотлари давомида ходимларга назорат топшириқлари (тест, ёзма иш ва ҳоказо) берилади.


27. Қурол ва махсус воситалар билан муомала қилиш бўйича машғулотлар Марказнинг қурол, ўқ-дорилар ва махсус воситалари билан амалга оширилади. Қуролдан ўқ отишни ўргатиш машғулотлари (ўқув ўқ отиш машқлари) Марказнинг панорамали ўқ отиш тренажери ва ўқ отиш тирида ўтказилади.

Ўқ отиш тиридаги ўқув ўқ отиш машқлари Марказ бошлиғи томонидан ушбу машқлар учун масъул ходимлар (ўқ отиш машғулоти раҳбари, навбатчи шифокор, қуршов гуруҳи) тайинлангандан сўнг ўтказилади. Ўқотиш тиридаги ўқув-отиш машқларини амалий бажаришга фақат ўқув-отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид билим ва кўникмалар бўйича ўтказилган назорат синовларидан муваффақиятли ўтган ходимларга рухсат берилади.

28. Махсус курсларда ўқитиш давомида ходимларнинг олган билимлари ва кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган факультатив ва мустақил тайёргарлик дарслари ҳамда спорт тадбирлари ўтказилади.


29. Курс бошлиқлари ва ўқитувчилар томонидан амалий машғулотлар ўтказилишидан олдин ходимларга хавфсизлик қоидалари бўйича йўл-йўриқлар берилади, шунингдек ёнғин ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг (авария, тан жароҳати олиш ва ҳоказо) олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўрилади.


30. Ўқув машғулотлари жараёнида ходимларнинг дарсларга қатнашиш давомати, уларни ўтказиш санаси, мавзуси, дарс соатлари миқдорлари, назорат топшириқлари натижалари ҳисоби юритилади.


31. Курслар бошлиқлари ва ўқитувчилар ходимларнинг Марказнинг ички-тартиб қоидаларига амал қилиши ва ўқув машғулотларида иштирок этиши устидан доимий назорат қилиб борилиши лозим.


4-БОБ. ИМТИҲОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


32. Ходимлар махсус курсларда ўқишни тугатгандан сўнг махсус, жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлиги бўйича имтиҳонларни топширади.


33. Имтиҳонларни ўтказиш учун камида беш кишидан иборат таркибда комиссияси тузилади. Имтиҳон комиссиясининг раиси, таркиби ва ишлаш тартиби Марказ бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

Комиссияси таркибига бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассислари киритилиши мумкин.

Ходимнинг махсус курслардан ўқиш учун юборган ташкилот вакили имтиҳон жараёнида, шунингдек имтиҳонларни қайта топшириш вақтида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.


34. Имтиҳон топшириқлари махсус курслар дастурларига мувофиқ тузилади. Имтиҳон натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон натижалари бўйича белгиланган энг юқори баллнинг камида 70 фоизини тўплаган ходимлар имтиҳондан ўтган ҳисобланади.


35. Имтиҳондан ўта олмаган ходимлар Марказ бошлиғининг буйруғига асосан бир иш куни ичида имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Қайта топшириш натижаларига кўра имтиҳонлардан ўта олмаган ходимлар ташкилотлар томонидан имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб камида икки ойдан сўнг махсус курсларда ўқитиш учун такроран юборилади.


36. Ходим имтиҳонларда узрли сабабларга кўра (оғир касаллиги, яқин қариндошларининг вафот этганлиги ва шу каби бошқа ҳолатлар) иштирок этмаган тақдирда, ушбу ходим учун имтиҳонлар муддати Марказ бошлиғининг буйруғига асосан бошқа муддатга кўчирилади. Бунда ходим томонидан узрли ҳолат юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва махсус курсларда ўқиш учун юборган ташкилот раҳбарининг маълумотномаси тақдим этилиши керак.

37. Имтиҳонлар натижалари имтиҳон ўтказилган куни комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома ва имтиҳон қайдномаси расмийлаштирилади ҳамда ходимларга эълон қилинади.



5-БОБ. ХОДИМЛАРНИНГ МАХСУС КУРСЛАРНИ

ТАМОМЛАГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ


38. Имтиҳон комиссияси баённомасига асосан бир иш куни ичида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат, имтиҳонлардан ўта олмаган ходимларга эса, улар махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади. Сертификат ва маълумотномалар Марказ бошлиғи томонидан имзоланади.

39. Сертификат беш йил муддатга берилади. Сертификатлар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда Марказда махсус курслар тури бўйича юритиладиган тегишли реестрда ҳисобга олинади. Сертификатлар ходимларга реестрда имзо қўйдирган ҳолда берилади.

40. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

махсус курслар тури - тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш;

махсус курсларда ўқиган ва сертификат олган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

ходимни юборган ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта, жумладан электрон почта манзили, телефон рақами;

сертификатни бериш учун асос бўлган комиссияси баённомасининг санаси ва рақами;

сертификатнинг серияси ва тартиб рақами;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

сертификат дубликати беришнинг асоси ва санаси.


41. Реестр юритиш, унга ўз вақтида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, сертификатлар бланкалари ҳисобини юритиш, сақлаш ва мақсадли ишлатиш учун Марказ бошлиғининг буйруғи билан масъул шахс бириктирилади.

42. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификат ўрнига ташкилотнинг мурожаатига асосан, мурожаат келиб тушган кундан эътиборан 10 кун ичида сертификатнинг аввалги ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда унинг дубликати расмийлаштириб берилади. Сертификат дубликатининг юқори ўнг бурчагига "Дубликат" деган ёзув киритилади.


43. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификатнинг асл нусхаси топилганда, ходим сертификатни дарҳол ташкилотга топшириши ва ташкилот уни уч кун ичида Марказга юбориши керак.


6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


44. Ходим қуйидаги ҳолларда махсус курслардан четлаштирилади:

ўқув интизомини ва Марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганда ёки шахсий интизомсизлиги сабабли;

ўқув машғулотларнинг 10 фоиздан ортиқ қисмини узрли сабабларсиз қолдирганда;

соғлиги сабабли машғулотларни уч кундан ортиқ қолдирганда;

ходим суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилганда;

ходим вафот этганда.


45. Ходимни махсус курслардан четлаштириш Марказ бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Мазкур буйруқда четлаштириш сабаби ва асослари кўрсатилади.

Ушбу буйруқдан кўчирма бир иш куни ичида ходимнинг иш жойига юборилади.


46. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий банки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА

  
























__________________________


















(ташкилот номи)


















________________________ га



















_______________________________________________________

(ташкилот номи)

      

томонидан хизмат қуроли ва махсус воситаларни

олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган

ходимларни тайёрлаш курсларида 20__ йилда ўқитиш учун

юбориладиган ходимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ходимнинг Ф.И.О.

Туғилган йили

Маълумоти

Яшаш манзили

Эгаллаб турган лавозими

Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи (йил ва ойларда)

Тиббий текширувдан ўтиш санаси, текширув натижалари

...

1

2

3

4

5

6

7























_______________________________



___________




___________________________


(ташкилот раҳбари лавозимининг номи)



(имзо)




(Ф.И.О.)


        





Низомга

2-ИЛОВА
























___________________________
















(ташкилот номи)
















_________________________ га
















_____________________________________________

(ташкилот номи)

томонидан хизмат қуроли ва махсус воситаларни

олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган

ходимларни қайта тайёрлаш (малака ошириш) курсларида

20__ йилда ўқитиш учун юбориладиган ходимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ходимнинг Ф.И.О.

Туғилган йили

Маълумоти

Яшаш манзили

Эгаллаб турган лаво

зими

Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи

(йил ва ойларда)

Қайта тайёрлашга (малака ошириш) юбориш

учун асос

Тиббий текширувдан ўтиш санаси, текширув натижалари

...

1

2

3

4

5

6

7

8

   
























_________________________________

(ташкилот раҳбари лавозимининг номи)



___________

(имзо)


________________________________

(Ф.И.О.)

20___ йил "_____"__________















     





Низомга

3-ИЛОВА


________________________
















(ташкилот номи)
















_______________________ га
















БИЛДИРИШНОМА ________-сон

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

бошлиғининг


(Марказнинг номи)


20 ____ йил "___" ___________ даги буйруғига асосан, 20 ____ йил "____" _____________

        

куни соат ____ да қуйидаги рўйхатга киритилган ходимларнинг

        

жойлашган

минтақавий ўқув марказлари биносига


(Марказнинг юридик манзили)


тайёрлаш (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) курсларига етиб келишини таъминлашингиз сўралади:

Т/р

Ташкилот номи

Ходимнинг Ф.И.О.

Эгаллаб турган лавозими

Ўқув гуруҳи рақами

Ўқув гуруҳи тоифаси

1

2

3

4

5

    

Ўқув жараёни 20___ йил "____" ______________ да бошланади ва 20 ___ йил "____" ______________ да тугалланади.

Марказ бошлиғи


____________




______________________________









(имзо)




(унвони ва Ф.И.О.)


20___ йил "_____"____________















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 319-модда