Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 09.04.2018 й. 75-сон "Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.05.2018 й. 2112-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.05.2018 й.

N 2112-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.04.2018 й.

N 75


БУЙРУҒИ



"Давлат бюджетининг пул маблағларини

режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни, шунингдек

унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 245-сон "Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 6 майдаги 39-сон "Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2112, 2010 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 203-модда);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 20 июндаги 36-сон "Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2112-1, 2011 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 331-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Д. Кучкаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 413-модда