Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/10-10/16-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 46-сон "Молларни пудрат шартномаси асосида оилаларга бериш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 28.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 09.03.2018 й. 455-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.03.2018 й.

N 455-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.02.2018 й.

N 01/10-10/16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.02.2018 й.

N 46


ҚАРОРИ



Молларни пудрат шартномаси асосида

оилаларга бериш тартибини ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон "Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 1998 йил 17 июлда 04/14-187 ва 32-51-сон билан тасдиқланган Молларни пудрат шартномаси асосида оилаларга бериш тартиби (рўйхат рақами 455, 1998 йил 20 июль) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Қишлоқ хўжалиги вазири

Б. Юсупов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 187-модда