Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.08.2017 й. 2917-сон билан рўйхатга олинган 07.08.2017 й. Молия вазирлигининг 122-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-42-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 25 августда 2917-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2017 йил 7 августдаги

122 ва 2017-42-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти

корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан

ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини

ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон "Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан "Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари (бундан буён матнда газ таъминоти корхоналари деб юритилади) томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари газ таъминоти корхоналари томонидан аҳолига сотилган газ ҳажмига татбиқ этилмайди.


2. Газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш уни сотиш жойида амалга оширилади.



2-БОБ. ГАЗ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА (АҲОЛИДАН ТАШҚАРИ) СОТИЛГАН

ГАЗ УЧУН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ТЎЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


3. Истеъмолчиларига (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғи сотилган газнинг ҳажмида ҳар бир газ таъминоти корхонасига тўғри келадиган улушидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда, ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича тақдим этиладиган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилади.

"Ўзтрансгаз" АЖ томонидан тақдим этиладиган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ ҳажмида газ таъминоти корхоналарининг улуши тўғрисида маълумотнома илова қилинади.


4. Газ таъминоти корхонаси газ сотилган жойдаги давлат солиқ хизмати органида солиқ ҳисоботлари тақдим этиш муддатидан кечикмасдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобдан ўтиши шарт.


5. Газ сотилган жой бўйича қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Бунда, газ таъминоти корхонаси солиқ бўйича ҳисобга олинган жойга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ бўйича тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини ҳамда Истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ ҳажмида газ таъминоти корхоналарининг улуши тўғрисида маълумотнома нусхасини тақдим этади.



3-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН НАЗОРАТ


6. "Ўзтрансгаз" АЖ ва газ таъминоти корхоналари қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчиларга сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини сотилган жойи бўйича тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун жавобгар ҳисобланади.


7. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


8. Давлат солиқ хизмати органлари мазкур Низомга асосан қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши ва тўланиши, шунингдек газ таъминоти корхоналарини солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш бўйича назоратни амалга оширадилар.


9. Мазкур Низом "Ўзтрансгаз" АЖ билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



"Ўзтрансгаз" АЖ _______________________________________

Манзили _______________________________________________

СТИР ______________________



Истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ ҳажмида

газ таъминоти корхоналарининг улуши тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Ҳудудлар

Сотилган

газ ҳажми


Сотилган

газнинг

умумий

ҳажмдаги

улуши


Корхона

бўйича

тўлаш учун

ҳисобланган

ҚҚС суммаси


Газнинг сотилган

жойи бўйича

тўланиши лозим

бўлган ҚҚС

суммаси


минг

куб.м


минг

сўм


"Ўзтрансгаз" АЖ бўйича жами






Х

шу жумладан:


Х

Х

Х

Х

Х

Қорақалпоғистон Республикаси газ таъминоти корхонаси





Х


Андижон вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Бухоро вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Жиззах вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Қашқадарё вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Навоий вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Наманган вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Самарқанд вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Сурхондарё вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Сирдарё вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Тошкент вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Фарғона вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Хоразм вилояти газ таъминоти корхонаси





Х


Тошкент шаҳри газ таъминоти корхонаси





Х


"Ўзтрансгаз" АЖ марказий аппарати бўйича





Х


Раҳбари ________________________ ____________


Бош ҳисобчи ________________________ ____________






Низомга

2-ИЛОВА



"Ўзтрансгаз" АЖнинг газ таъминоти корхонаси номи

____________________________________________________

Манзили ____________________________________________

СТИР ______________________



Газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларга

ҳолидан ташқари) сотилган газ бўйича тўланиши

лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи

ҲИСОБ-КИТОБИ

        

Ҳудудлар


Сотилган

газ ҳажми


Сотилган

газнинг

умумий

ҳажмдаги

улуши


Корхона бўйича

тўлаш учун

ҳисобланган

ҚҚС суммаси


Газнинг сотилган

жойи бўйича

тўланиши лозим

бўлган ҚҚС

суммаси


минг

куб.м


минг

сўм


"Ўзтрансгаз" АЖ бўйича жами






Х

шу жумладан:


Х

Х

Х

Х

Х




Х



Раҳбари ________________________ ____________


Бош ҳисобчи ________________________ ____________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 909-модда