Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2017 й. 1043-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 декабрдаги

1043-сон қарорига

1-ИЛОВА



Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли

бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг

кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган уй-жой фонди кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати (кейинги ўринларда объектнинг кадастр қиймати деб аталади) фақат жисмоний шахснинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун қўлланилади.


3. Объектнинг кадастр қийматини ҳисоблаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.


4. Кадастр қиймати белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган жисмоний шахслар мулки бўлган турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйлари (дала-ҳовлилар) учун ҳисоблаб чиқилади.


5. Қуйидаги кўчмас мулк объектлари учун кадастр қиймати ҳисоблаб чиқилмайди:

а) қурилаётган;

б) белгиланган тартибда эгасиз деб топилган;

в) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган.


6. "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари томонидан объектнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатлари ва инвентаризация материаллари асосида ҳисоблаб чиқилади.


7. Кадастр қиймати фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган кўчмас мулк объектлари учун ҳисобланган тақдирда, ушбу объектлар учун жисмоний шахслар мулки учун солиқ тўлаш мулкчилик бўйича бошқа ҳуқуқий кафолатларни юзага келтирмайди, солиққа оид мажбуриятлар бундан мустасно.


8. Мазкур Низом асосида кўчмас мулкнинг ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати ушбу объектларнинг кадастр қийматини кейинги ҳисоблашгача (қайта ҳисоблашгача) ўзгаришсиз қолади.

Кўчмас мулк объектларида ўзгаришлар аниқланган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча жойлар қурилиш, қўшимча объектлар қурилиши ва бошқалар), "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари томонидан ушбу объектларнинг кадастр қиймати қайта ҳисобланади ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда солиқ органларига тегишли маълумотлар тақдим этилади.


9. Якка тартибдаги уй-жойларда (дала-ховлиларда) асосий бинони аниқлашда бинонинг энг катта умумий майдони ҳисобга олинади.


10. Объектлар қийматини ҳисоблашда қуйидаги функционал кўрсаткичлар белгиланади:

кўп квартирали уйдаги квартиранинг умумий фойдали майдони бир квадрат метрининг кадастр қиймати ёки якка тартибдаги уй-жой асосий биносининг умумий фойдали майдони бир квадрат метрининг кадастр қиймати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ;

ҳудудий тузатиш коэффициентлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;

эскириш коэффиценти - девори темир-бетон биноларга кадастр қийматининг 1 фоизи миқдорида, девори пишган ғиштли биноларга - 1,25 фоизи ва девори хом ғиштли, пахсали ва синчли биноларга - 1, 5 фоизи, аммо 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йил учун ҳисобланади.



2-БОБ. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙ-ЖОЙДАГИ КЎЧМАС

МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ КАДАСТР

ҚИЙМАТИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ


11. Кўп квартирали уй-жойдаги кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қуйидаги формула билан ҳисобланади:


С=Пл*Сбаз*(К1*К2*К3),


бунда:

Пл - умумий фойдали майдон, кв.м.;

Сбаз - умумий фойдали майдоннинг бир квадрат метрининг кадастр қиймати;

К1 - эскириш коэффиценти;

К2 - ҳудудий тузатиш коэффиценти;

К3 - туман тузатиш коэффиценти (Тошкент шаҳрида қўлланилмайди).



3-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙ (ДАЛА-ҲОВЛИ)

КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ КАДАСТР

ҚИЙМАТИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ


12. Якка тартибдаги уй-жой (дала-ховлида) кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:


С=((Пл*Сбаз )+Пстроен*(Сбаз/5)) *(К1*К2* К3)


бунда:

Пл - умумий фойдали майдон, кв.м.

Сбаз - умумий фойдали майдоннинг бир квадрат метрининг кадастр қиймати;

К1 - эскириш коэффиценти;

К2 - ҳудудий тузатиш коэффиценти;

К3 - туман тузатиш коэффиценти (Тошкент шаҳрида қўлланилмайди).

Пстроен - умумий фойдали майдон таркибида ҳисобга олинмаган ёрдамчи-хўжалик иморатларининг майдони, кв.м.;

Сбаз/5 - ёрдамчи-хўжалик иморатлари бир квадрат метри кадастр қийматининг асосий бинонинг бир квадрат метри бўйича ҳисоблаб чиқилган 20 фоизи.



4-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ КЎЧМАС МУЛК

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ КАДАСТР ҚИЙМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ УМУМЛАШТИРИШ ВА

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


13. Кўчмас мулк объектлари кадастр қийматининг ҳисоблаб чиқилишини "Давергеодезкадастр" қўмитаси назорат қилади.


14. "Давергеодезкадастр" қўмитаси кадастр қийматини ҳисоблаш натижалари бўйича бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари "Давергеодезкадастр" қўмитасининг кўчмас мулк объектларини баҳолаган органларидан уларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғри ҳисобланганини асослаб беришини талаб қилиш хуқуқига эга.


16. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича низоларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.


17. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Кўп квартирали уйлардаги квартира умумий

майдони бир квадрат метрининг

КАДАСТР ҚИЙМАТИ

                   

       

N

     

    

Тоифа

      

      

Бино тури

    

      

Кадастр қиймати

1 кв.м. (минг сўм)

        

1.

I-a

2-3 - қаватли, девори пишган ғиштли


1 989

2.

I-b

2-3 - қаватли, девори бетон панелли


1 850

3.

II-a

4-5 - қаватли, девори пишган ғиштли


1 920

4.

II-b

4-5 - қаватли, девори бетон панелли


1 850

5.

III-a

6-8 - қаватли, девори пишган ғиштли


1 720

6.

III-b

6-8 - қаватли, девори бетон панелли


1 850

7.

IV-a

9-18 - қаватли, девори пишган ғиштли


1 720

8.

IV-b

9-18 - қаватли, девори бетон панелли


1 834

          

            

Якка тартибдаги уй-жойнинг асосий биноси

умумий майдони бир квадрат метрининг

КАДАСТР ҚИЙМАТИ

             

    

N

      

     

Тоифа

      

      

Қавати

         

      

Бино тури

       

    

Кадастр қиймати

1 кв.м. (минг сўм)

         

1.

I-a

1

Девори хом ғишт, пахса ва синчли.


847,9

2.

I-b

1

Девори пишган ғиштли, бетонли (шлакоблокли).


1284,8

3.

I-c

1

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс) қўшимча қулайликлари билан (умумий майдонда ҳисобга олинадиган сузиш ҳавзаси, сауна, мансарда), ташқи пардозлашда табиий тошлардан фойдаланилган ва бошқалар.


1349,1

4.

II-a

2

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс), фақат асосий бинонинг бир қисми икки қаватли.


1413,3

5.

II-b

2

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс), асосий бино тўлиқ икки қаватли.


1477,5

6.

II-c

2

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс) қўшимча қулайликлари билан (умумий майдонда ҳисобга олинадиган сузиш ҳавзаси, сауна, мансарда), ташқи пардозлашда табиий тошлардан фойдаланилган.


1541,8

7.

III-a

3 ва юқори

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс), фақат асосий бинонинг бир қисми уч ва юқори қаватли.


1606,0

8.

III-b

3 ва юқори

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, каркасли (комплекс), асосий бино тўлиқуч ва юқори қаватли.


1670,2

9.

III-c

3 ва юқори

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс) қўшимча қулайликлари билан (умумий майдонда ҳисобга олинадиган сузиш ҳавзаси, сауна, мансарда), ташқи пардозлашда табиий тошлардан фойдаланилган.


1734,5

    

       

Изоҳ:

1. Асосий бинонинг умумий фойдали майдонида ҳисобга олинмаган ёрдамчи-хўжалик қурилмаларининг 1 кв.м. майдонининг кадастр қиймати ҳисобга олинган асосий бинонинг 1 кв.м. кадастр қийматининг 20% миқдорида ҳисобланади.

2. Эскириш коэффиценти - ҳар йил девори темир-бетон биноларга кадастр қийматининг 1 %, девори пишган ғиштли биноларга 1,25 % ва девори хом ғиштли, пахсали ва синчли биноларга 1,5 %, аммо 50 % дан ошмайдиган миқдорларда ҳисобланади ва ҳисоблаш учун олинган асосий бинонинг қурилган йилидан келиб чиққан ҳолда барча ёрдамчи хўжалик қурилмаларига нисбатан қўлланилади.






Низомга

2-ИЛОВА



ҲУДУДИЙ

тузатиш коэффициентлари


1. ҲУДУДИЙ ТУЗАТИШ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

         

    

N

        

    

Ҳудудлар

        

        

Коэффициентлар

        

1.

Тошкент ш.




1 зона


1,20

2 зона


1,15

3 зона


1,10

4 зона


1,05

5 зона


1,00

2.

Қорақалпоғистон Республикаси


0,50

3.

Андижон вилояти


0,80

4.

Бухоро вилояти


0,75

5.

Жиззах вилояти


0,75

6.

Қашқадарё вилояти


0,75

7.

Навоий вилояти


0,75

8.

Наманган вилояти


0,75

9.

Самарқанд вилояти


0,90

10.

Сурхондарё вилояти


0,70

11.

Сирдарё вилояти


0,80

12.

Фарғона вилояти


0,85

13.

Хоразм вилояти


0,50

14.

Тошкент вилояти


0,95

           

2. ТУМАН ТУЗАТИШ КОЭФФИЦИЕНТИ

             

   

N

   

   

Аҳоли пунктлари

    

    

Коэффициентлар

        

1.

Нукус шаҳри, вилоят марказлари


1,00

2.

Шаҳарлар ва шаҳар бўлмаган туман марказлари


0,85

3.

Бошқа аҳоли пунктлари


0,75

         

             

Изоҳ.

Тошкент шаҳри бўйича зоналар Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан белгиланган тартибда аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 январь