Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мудофаа вазирлигининг 2-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 3-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 5-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 1/кк-сон "Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги 09.01.2018 й. Қарори (АВ томонидан 25.01.2018 й. 2874-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.01.2018 й.

N 2874-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.01.2018 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.01.2018 й.

N 3-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.01.2018 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

09.01.2018 й.

N 1/кк


ҚАРОРИ



Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни

ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик

лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига

қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 28 февралдаги 4, 5-к/к, 18, 08/кк-сон қарори (рўйхат рақами 2874, 2017 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 262-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди "(рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март)" деган сўзлардан кейин "ҳамда Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

А. Азизов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

А. Хаитов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-

ҳунар таълими маркази директори

М. Холмухамедов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 январь, 4-сон, 80-модда