Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.12.2017 й. 964-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги

964-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар

бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини

ўзи  бошқариш  органлари  ва  маҳаллалардаги  хотин-қизлар

фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар

давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар

иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш (кейинги ўринларда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби деб аталади) тартибини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ишга жойлаштириш бўйича агент - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмаларининг аҳолини ишга жойлаштиришда кўмаклашувчи ходимлари;

автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда "Ишга жойлаштириш" ААТ деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ишга жойлаштириш" автоматлаштирилган ахборот тизими, у ишга жойлаштириш бўйича агентлар билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда АБКМ деб аталади) аҳолини ишга жойлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлаш имконини беради;


Бўш иш ўринлари миллий базаси (кейинги ўринларда бўш иш ўринлари деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг онлайн базаси.


3. Ишга жойлаштириш бўйича агентлар АБКМ билан тузилган битимлар асосида аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизларни қуйидаги йўллар билан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ишларини амалга оширадилар:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли ҳудудий органларида (кейинги ўринларда ФЎО деб аталади) яшайдиган ва ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахсларни, шунингдек, салоҳиятли иш берувчиларни, биринчи навбатда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари жумласидан бўлган иш берувчиларни ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини ташкил қилиш;

бўш иш ўринлари базасига микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларидаги, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлардаги бўш иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисидаги ишончли маълумотларни киритиш.


4. Аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашганлик учун битимлар тузган ишга жойлаштириш бўйича агентларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар (кейинги ўринларда тўловлар деб аталади) амалга оширилади.


5. Тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат бозоридаги реал вазиятдан ва республиканинг ҳар бир аниқ тумани (шаҳри)даги бандлик динамикасидан келиб чиққан ҳолда, лекин қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

6. Иш қидирувчи шахслар жумласига 16 ёшдан бошлаб, ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, тегишли ФЎО ҳудудида яшайдиган, "Ишга жойлаштириш" ААТга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлинмаларига мурожаат қилган шахслар киради.


2-БОБ. АҲОЛИНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. Ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби "Ишга жойлаштириш" ААТ асосида таъминланади.


8. АБКМ томонидан ишга жойлаштириш бўйича агентга тегишли рўйхатдан ўтказишдан кейин "Ишга жойлаштириш" ААТдан фойдаланиш имконияти берилади, ушбу имконият уларга қуйидаги ҳуқуқларни беради:

бўш иш ўринлари базасидан, шу жумладан бўш иш ўринлари базасидаги ваканциялар тўғрисидаги ахборотни киритиш, ўзгартириш ва чиқариш имкониятидан фойдаланиш;

ишсизларни ва банд бўлмаган шахсларни ишга жойлаштиришга йўлланмани расмийлаштириш.


9. "Ишга жойлаштириш" ААТдан фойдаланиш учун ишга жойлаштириш бўйича агентлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни АБКМга қуйидаги мақсадда тақдим этади:

АБКМ билан ишга жойлаштириш бўйича агентлар ўртасида битим тузиш;

"Ишга жойлаштириш" ААТга ишга жойлаштириш бўйича агентлар тўғрисидаги асосий маълумотларни (Ф.И.О., лавозими ва иш жойи, паспортининг рақами, СТИР, телефон рақами ва электрон почта манзилини) киритиш.

Рўйхатдан ўтказиш ва бўш иш ўринлари базасидан фойдаланиш учун ишга жойлаштириш бўйича агентлар мажбурий тартибда электрон рақамли имзони расмийлаштирадилар.


10. Ишга жойлаштириш бўйича агентлар томонидан "Ишга жойлаштириш" ААТга ва бўш иш ўринлари базасига ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган ишсизлар ва банд бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни киритиш қуйидаги мажбурий тартиботларни ўз ичига олади:

ишга жойлаштириш бўйича агентни индентификация қилиш (ЭРИ ва махфий код ёрдамида тизимга кириш);

иш қидираётган банд бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни, унинг Ф.И.О.сини, паспорти рақамини, СТИРни, яшаш манзилини, жинси, туғилган санаси ва жойи, оилавий аҳволи, қарамоғидагиларнинг мавжудлиги, таълим бўйича олинган маълумоти, малакаси ва олдинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни киритиш;

иш берувчилардан олинган бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш, унда аниқ бўш лавозим, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори, маълумоти даражасига нисбатан талаблар, малакаси, иш тажрибаси, шунингдек, ташкилотнинг мажбурий тартибда СТИР аниқ кўрсатилади.


11. Ишга жойлаштириш бўйича агентлар томонидан "Ишга жойлаштириш" ААТга ва бўш иш ўринлари базасига ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг, шунингдек, бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри киритилганлиги текширилади ва белгиланган тартибда АБКМнинг масъул ходими томонидан тасдиқланади.


12. Бўш иш ўринлари базасида мавжуд бўлган ишга жойлаштиришга банд бўлмаган шахсни юборишни расмийлаштириш "Ишга жойлаштириш" ААТга киритилган маълумотларга мувофиқ автоматик равишда генерация қилинади, сўнгра бўш иш ўрни беш иш куни мобайнида (ишга жойлаштиришга берилган йўлланманинг амал қилиш санасига) захира қилиб қўйилган ҳисобланади.

Ишга жойлаштиришга берилган йўлланма бўйича ишга қабул қилинган тақдирда ишга жойлаштириш бўйича агент бўш иш ўринлари базасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг тартиб рақамини киритиши шарт, унда ишни бошлаш санаси кўрсатилади ҳамда шу вақтдан бошлаб бўш иш ўрни тўлдирилган ҳисобланади ва бўш иш ўринлари базасидан чиқарилади.

Кейинги беш кун мобайнида ишга қабул қилиш тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда ишга жойлаштиришга йўлланма автоматик равишда ўз кучини йўқотади, бўш иш ўрни эса такроран бўш иш ўринлари базасига киритилади.


13. Банд бўлмаган шахсни ишга жойлаштиришнинг ҳаққонийлиги ишга жойлаштириш бўйича агент томонидан "Ишга жойлаштириш" ААТда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг ҳар ойда тўлангани тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органларидан мунтазам равишда олинган маълумотлари асосида автоматик равишда аниқланади. Бунда агар суғурта бадаллари ишга қабул қилиш тўғрисидаги ахборот "Ишга жойлаштириш" ААТга киритилган санадан бошлаб камида олти ой мобайнида тўланган тақдирда, ҳар ойлик суғурта бадаллари эса қонунчиликда белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган суммада тўланган тақдирда банд бўлмаган шахс ишга жойлаштирилган ҳисобланади.



3-БОБ. ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

АГЕНТЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


14. Ишга жойлаштириш бўйича агентларга рағбатлантирувчи тусдаги тўлов ишга жойлаштириш бўйича агент томонидан қуйидагилар таъминланган тақдирда амалга оширилади:

"Ишга жойлаштириш" ААТга ва бўш иш ўринлари базасига микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларидаги, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлардаги бўш иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар киритилган бўлса, кейинчалик банд бўлмаган шахс кўрсатилган бўш ўринга ишга жойлашса - ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган тўлов суммасининг 100 фоизи миқдорида;

банд бўлмаган шахс мавжуд бўш иш ўринлари базасида ишга жойлаштирилганда, кўрсатиб ўтилган бўш иш ўрнига киритиш ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз амалга оширилган бўлса - ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган тўлов суммасининг 70 фоизи миқдорида;

бўш иш ўринлари базасига бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар киритилганда, бунда банд бўлмаган шахсни кўрсатилган бўш иш ўрнига ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз амалга оширилганда - ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган тўлов суммасининг 30 фоизи миқдорида тўланади;

юқорида кўрсатилган барча ҳолатларда тўловлар бўш иш ўрнига ишга жойлаштирилаётган шахс ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган муддатга мувофиқ тўлаганда амалга оширилади.


15. Ишга жойлаштириш бўйича агентга тўловлар қуйидаги ҳолатларда амалга оширилмайди:

бўш ўринлар базасига белгиланган тартибга мувофиқ бўш иш ўринлари базасига киритиш учун тегишли маълумотларни мажбурий тартибда тақдим этиши керак бўлган ташкилотлар бўйича бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилганда;

"Ишга жойлаштириш" ААТга айнан у ёки бу шахс такроран ҳар хил ташкилотларга олдинги ишга жойлаштирилган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ахборот ёхуд айнан у ёки бу ташкилотдаги турли лавозимларга бир неча марта ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ахборот киритилганда;

банд бўлмаган шахслар тегишли маълумотларни бўш иш ўринлари базасига киритмасдан ишга жойлаштирилганда ёхуд маълумотлар амалда ишга жойлаштирилгандан кейин киритилганда.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар

бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини

ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар

фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар

давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар

иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш

ТАРТИБИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич (фойдаланишга буюртманома)

Ишга жойлаштириш бўйича агентлар


     

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни тақдим этиш

     


Хоҳишига кўра









2-босқич

(фойдаланиш имконини бериш)

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


        

Тегишли рўйхатдан ўтказишдан кейин "Ишга жойлаштириш" ААТдан фойдаланиш имкониятини ишга жойлаштириш бўйича агентларга бериш

         


3 иш куни мобайнида









3-босқич (маълумотларни киритиш)

Ишга жойлаштириш бўйича агентлар


       

1. Банд бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни киритиш.


2. Иш берувчилардан бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида олинган маълумотларни киритиш

         


Доимий асосда









4-босқич (текшириш ва тасдиқлаш)

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


          

Ишга жойлаштиришга муҳтож, банд бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш

           


Доимий асосда









5-босқич (ишга жойлаштириш)

"Ишга жойлаштириш" ААТ


         

Банд бўлмаган шахсни бўш иш ўринлари базасидаги мавжуд ўринга ишга жойлаштиришга йўлланмани расмийлаштириш

        


Доимий асосда









6-босқич (ишга жойлаштириш факти)

"Ишга жойлаштириш" ААТ


          

Банд бўлмаган шахсни ишга жойлаштириш бўйича агент томонидан ишга жойлаштириш фактининг ишончлилигини тасдиқлаш

          


Доимий асосда









7-босқич (агентга рағбатлантирувчи тусдаги тўлов)

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари


       

Ишга жойлаштирилаётган шахс томонидан ҳар ойлик суғурта бадаллари тўланган тақдирда ишга жойлаштириш бўйича агентга рағбатлантирувчи тусдаги тўловни амалга ошириш

         


Ойнинг 5-кунигача



               





Низомга

2-ИЛОВА

      

       


Аҳолини бандликка кўмаклашувчи марказ номи

Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш

бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида

МАЪЛУМОТ



бўйича


фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмасининг номи


                   

(ишга жойлаштириш бўйича агентнинг Ф.И.О.)

         

Т/р

Киритилган вакансиялар

ҳақида маълумотлар

Ишга жойлашган шахслар

ҳақида маълумот

Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига тўланган

ижтимоий суғурта бадаллари

ҳақидаги маълумот (ишга қабул

қилингандан кейин 6 ойдан

кам бўлмаган муддатда)


Тўловлар

(белгиланган

миқдорнинг

100 фоизи )


Лавозим номи

Ташкилот-

нинг номи

ва манзили


Ф.И.О.

Яшаш

жойи ва

манзили


СТИР

рақами


Ишга қабул

қилин-

ганлиги

ҳақидаги

буйруқнинг

санаси ва

рақами


1-ой

2-ой

3-ой

4-ой

5-ой

6-ой









































































































































































Жами


тўловлар:


суммаси рақамда ва ёзма шаклда


       





Низомга

3-ИЛОВА


       


Аҳолини бандликка кўмаклашувчи марказ номи

Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш

бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида

МАЪЛУМОТ



бўйича


фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмасининг номи


                   

(ишга жойлаштириш бўйича агентнинг Ф.И.О.)

      

Т/р

Вакансиялар ҳақида

маълумотлар (ишга

жойлаштириш бўйича

агентнинг иштирокисиз

киритилган)


Ишга жойлаштирилган шахслар

ҳақида маълумот


Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига тўланган

ижтимоий суғурта бадаллари

ҳақидаги маълумот (ишга қабул

қилингандан кейин 6 ойдан кам

бўлмаган муддатда)


Тўловлар

(белгиланган

миқдорининг

70 фоизи)


Лавозим

номи

Ташкилот-

нинг номи

ва манзили


Ф.И.О.


Яшаш жойи

ва манзили


СТИР

рақами


Ишга қабул

қилин-

ганлиги

ҳақидаги

буйруқнинг

санаси ва

рақами


1-ой

2-ой

3-ой

4-ой

5-ой

6-ой









































































































































































Жами


тўловлар:


суммаси рақамда ва ёзма шаклда


        





Низомга

4-ИЛОВА


       


Аҳолини бандликка кўмаклашувчи марказ номи

Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш

бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида

МАЪЛУМОТ



бўйича


фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмасининг номи


                   

(ишга жойлаштириш бўйича агентнинг Ф.И.О.)

Т/р

Киритилган бўш иш

ўринлари тўғрисида

маълумотлар


Ишга жойлаштирилган

шахслар тўғрисидаги

маълумотлар

Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига суғурта

бадаллари тўланганлиги тўғрисида

ахборот (ишга қабул қилингандан

кейин камида 6 ой муддатда


Тўловлар

белгиланган

миқдорнинг

30 фоизи


Лавозим-

нинг номи

Ташкилот-

нинг номи

ва манзили

Ф.И.О.

Яшаш жойи

ва манзили


СТИР

рақами


Ишга қабул

қилингани

тўғрисидаги

буйруқнинг

санаси ва

рақами


1-ой

2-ой

3-ой

4-ой

5-ой

6-ой





























































































































































Жами


тўловлар:


суммаси рақамда ва ёзма шаклда


     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь