Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2018 й. 15-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 январдаги

15-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши

курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш

ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини

таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан диний ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини (кейинги ўринларда жамоат ташкилотлари деб аталади) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун моддий ва бошқа тарзда рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Қуйидагилар фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштирокини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш (кейинги ўринларда - фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш деб аталади)нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш;

фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссалари учун муносиб тақдирлаш;

фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссаси учун уларнинг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига тажовуз қилинишининг олдини олишга қаратилган, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги ва ижтимоий ҳимоя қилиниши чораларини ўз ичига оладиган чора-тадбирлар тизимини белгилаш.

3. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш:

қонунийлик;

адолатлилик;

холислик;

ошкоралик;

фуқаролар, жамоат ташкилотлари вакилларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилади.


4. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш туғрисидаги таклифлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларга (кейинги ўринларда идоралараро комиссиялар деб аталади) фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича тақдимнома киритиш орқали амалга оширилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар тизимига:

ички ишлар органлари;

прокуратура органлари;

миллий хавфсизлик хизмати органлари;

адлия органлари;

давлат божхона хизмати органлари;

давлат солиқ хизмати органлари;

меҳнат органлари;

таълимни давлат томонидан бошқариш органлари;

давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари киради.


5. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тўғрисидаги таклифлар республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар ҳақида икки ва ундан ортиқ фуқаро ёки жамоат ташкилоти ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларга хабар берган тақдирда, бу ҳақда биринчи бўлиб хабар берган фуқаро ёки жамоат ташкилоти рағбатлантирилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАР ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ


6. Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда фуқаролар ва жамоат ташкилотлари рағбатлантирилиши мумкин:

қасддан содир этилиши режалаштирилаётган ёки содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиши ёхуд тўхтатиши;

тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши натижасида жиноят содир этилишининг олди олиниши;

қасддан содир этилаётган жиноятни тўхтатиши ва уни тўлиқ фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;

фош этилмаган жиноят бўйича уни фош этишга кўмаклашувчи далилларни аниқлаши ёки уни содир этган шахслар ёхуд уларнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши натижасида жиноятнинг фош этилиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахснинг яширинган манзили ҳақида хабар бериши, уни ушлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;

бедарак йўқолган шахс ҳақида берган маълумоти асосида унинг аниқланиши;

аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиши ва уни бевосита амалга ошириши;

жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларни амалга жорий этиши.


7. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш юзасидан зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, рағбатлантириш тўғрисидаги таклиф билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан бажарилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек туман (шаҳар) даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар рағбатлантириш ташаббуси билан ҳудудий идоралараро комиссияга, республика даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар эса республика идоралараро комиссиясига таклиф билан чиқадилар.


8. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар раҳбарларининг фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш бўйича тақдимномаси ва унга илова қилинган асослантирувчи ҳужжатлар, рағбатлантириш учун асослар юзага келган кундан бошлаб уч кун муддатда республика ёки ҳудудий идоралараро комиссияларга тақдим этилади.


9. Тақдимномага рағбатлантириш учун асос бўлувчи қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома;

жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор;

ушланган қидирувдаги шахсга нисбатан қидирувнинг бекор қилинганлиги тўғрисида прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг қарори ёки суднинг ажрими;

мазкур Низомнинг 6-банди саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича йиғилиш баённомаси нусхалари.


10. Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан тақдимнома ва бошқа асослантирувчи ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилади.


11. Республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар раислари комиссия қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун масъул ҳисобланадилар.


12. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

13. Мазкур Низом талаблари ушбу Низом 6-бандининг еттинчи ва 16-бандининг иккинчи хатбошиларида кўрсатилган бедарак йўқолган шахсларнинг яқин қариндошларига (ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари) нисбатан татбиқ этилмайди.



3-БОБ. ФУҚАРОЛАР ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТУРЛАРИ


14. Фуқароларни пул маблағлари билан рағбатлантириш тегишли идоралараро комиссиялар томонидан қуйидаги миқдордаги тўловларни тўлаш йўли билан амалга оширилади:

туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,52 бараваригача;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро комиссиялари - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,30 бараваригача;

Республика идоралараро комиссияси - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7,05 бараваригача миқдорда.

15. Фуқаролар ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳар бир тасдиқланган хабар учун мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган рағбатлантириш миқдорининг:

маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун - 50 фоизигача;

унча оғир бўлмаган жиноятлар учун - 75 фоизигача;

оғир жиноятлар учун - 100 фоизигача;

ўта оғир жиноятлар учун - 150 фоизигача;

қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам берганлиги учун фуқароларга бериладиган рағбатлантиришнинг миқдори, ушбу шахслар содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, юқоридагиларга мос равишда, 50 фоиздан 150 фоизгача пул маблағлари билан рағбатлантирилади.


16. Қуйидагилар учун фуқаролар ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғалар билан тақдирланади:

бедарак йўқолган шахсларни аниқлашда ёрдам кўрсатилиши;

аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиш ва уни бевосита амалга оширилиши;

жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларнинг амалга жорий этилиши.


17. Жамоат ташкилотлари мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган барча ҳолатлар бўйича ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.



3-1-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ

17-1. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


17-2. Фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ўртача оғир ва оғир тан жароҳати олган (етказилган)да ёхуд ҳалок бўлганида (вафот этганида) унинг ижтимоий ҳимояси таъминланади.


17-3. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш юзасидан зарур ҳужжатларни тўплаш ва расмийлаштириш мазкур Низомнинг 17-2-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун бевосита масъул бўлган органлар томонидан амалга оширилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар)лар даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш таклифи билан ҳудудий идоралараро комиссияга, республика даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар эса - республика идоралараро комиссияга мурожаат қиладилар.


17-4. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар раҳбарларининг фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича тақдимномаси ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатлар, ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун асослар юзага келган кундан бошлаб уч кун муддатда республика ёки ҳудудий идоралараро комиссияларга такдим этилади.


17-5.Тақдимномага ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун асос бўлувчи қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:

суд-тиббий экспертизаси хулосаси;

вафот этганлик тўғрисида маълумотнома.


17-6. Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар тақдимнома ва бошқа асословчи ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масаласини кўриб чиқади.


17-7. Республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар раислари комиссия қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун шахсан масъул ҳисобланадилар.


17-8. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш қуйидагича амалга оширилади:

фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ўртача огир тан жароҳати олган (етказилган)да ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади;

фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида оғир тан жароҳати олган (етказилган)да ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқцорининг 50 баравари миқцорида бир марталик нафақа тайинланади;

фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ҳалок бўлганида (вафот этганида) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади.



4-БОБ. ФУҚАРОЛАР ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ҲАМДА ФУҚАРОЛАРНИНГ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ

18. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун тақдирлаш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, фуқаролар, шу жумладан жамоат ташкилотлари вакилларининг шахсий хавфсизлигини таъминлашни ҳамда уларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда, кенг жамоатчилик иштирокида, республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан, тантанали равишда амалга оширилади.

Тақдирлаш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ тантанали маросимлар оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мумкин.

19. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотларига ҳам тавсия этилиши мумкин.


20. Эсдалик совғалар фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш таклифи билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва уларнинг миқдори ҳамда қиймати ушбу органлар томонидан белгиланади.


21. Фуқароларни пул мукофотлари билан тақдирлаш харажатлари рағбатлантириш таклифи билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


22. Рағбатлантирилган ҳамда ижтимоий ҳимояси таъминланганларнинг, фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ҳисоби республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан олиб борилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка

қарши курашишдаги фаол иштироки

учун рағбатлантириш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Субъектлар


      

Тадбир номи

    


Бажариш муддати

1-босқич

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар


      

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси ва унга илова қилинган асослантирувчи ҳужжатларни тегишлича республика ёки ҳудудий идоралараро комиссияларга тақдим этиш

         


Рағбатлантириш учун асослар юзага келган кундан бошлаб уч кун муддатда










2-босқич

Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар


       

Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш

        


Тақдимнома ва унга асослантирувчи ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда









3-босқич

Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар


         

Қабул қилинган қарор ҳақида рағбатлантириш тўғрисидаги таклиф билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органга хабар бериш

          


Қарор қабул қилинган куннинг ўзида









4-босқич

Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар


        

Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш (пул мукофотлари, ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирлаш)

       


Комиссия томонидан белгиланган муддатда






Низомга

2-ИЛОВА


Фуқаролариииг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш

СХЕМАСИ

            

    

Босқичлар

    

     

Субъектлар

     


     

Тадбирларнинг номи

       


       

Бажариш муддатлари

     



1-босқич

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини

амалга оширувчи

органлар


      

Ҳукукбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг ижтимоий ҳимояни таъминлаш тўғрисидаги такдимномаси ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатларни тегишлича республика ёки худудий идоралараро комиссияга тақдим этади.

     


Ижтимоий химояни таъминлаш учун асослар юзага келган кундан бошлаб уч кун муддатда


































2-босқич

Республика

ёки худудий

идоралараро

комиссиялар


Тақдимнома ва унга илова қилинган хужжатларни куриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.


    

Тақдимнома ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда

       


































3-босқич

Республика

ёки ҳудудии

идоралараро

комиссиялар


     

Қабул қилинган қарор хақида ижтимоий ҳимояни таъминлаш тўғрисидаги таклиф билан чиққан хукуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органга хабар беради.

       


Қарор қабул қилинган

куннинг ўзида


































4-босқич

Республика

ёки ҳудудий

идоралараро

комиссиялар


         

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади (фуқароларга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, хукуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги иштироки вақтида ўртача оғирлиқдаги ёки оғир тан жароҳати етказилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланади, вафот этганда унинг оила аъзоларига ва қарамоғида бўлган шаҳсларга бир йўла бериладиган нафақа тўланади).

         


Комиссия томонидан

белгиланган муддатда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 январь, 2-сон, 26-модда