Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 23.04.2018 й. 22-сон "Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларнинг 2-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.05.2018 й. 2905-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2018 й.

N 2905-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

23.04.2018 й.

N 22


БУЙРУҒИ




Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник

база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу

жумладан тиббий техникага энг кам талабларнинг

2-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3494-сон "Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 756-модда) билан тасдиқланган Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларнинг 2-иловасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                    А. Шадманов






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник

база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу

жумладан тиббий техникага энг кам талабларнинг

2-иловасига киритилаётган ўзгартиришлар

     

1. 66-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

66.

Тиббий пахта 100 гр.

гр.


100 гр.


";


2. 68 ва 69-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  

"

68.

Тиббий бинт (стерил) 5 м. х 10 см., ёки 7 м. х 14 см.

дона

2



69.

Тиббий бинт (ностерил) 5 х 10 см., ёки 7 м. х 14 см.

дона

2


";

3. 72-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

72.

Бир марта ишлатиладиган қўлқоплар

жуфт

20


";

4. 76-78-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

76.

Шприц - 10,0 мл.

дона

10



77.

Шприц - 5,0 мл.

дона

10



78.

Шприц - 2,0 мл.

дона

10

";

        

5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 21 май, 20-сон, 423-модда