Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2011 й. 279-сон "Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2011 й.

N 279


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЛОҲИДА МУҲИМ ВА ТОИФАЛАНГАН

ОБЪЕКТЛАРИДА ҚЎРИҚЛАШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, МОНТАЖ

ҚИЛИШ,   СОЗЛАШ,   ТАЪМИРЛАШ   ВА   ТЕХНИК

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШГА

РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш юзасидан шартномалар тузишда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий амал қилсинлар, шунингдек идоравий мансуб ташкилотлар томонидан низомга оғишмай риоя этилишини таъминласинлар.


3. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 41-сон, 450-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 10-сон, 81-модда