Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 4-мҳ-сон, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2-мҳ-сон "5-9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 06.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 04.05.2018 й. 2117-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.05.2018 й.

N 2117-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.04.2018 й.

N 4-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

06.04.2018 й.

N 2-мҳ


ҚАРОРИ



"5-9 синф ўқувчиларининг билимлари

сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими

тўғрисидаги  низомни  тасдиқлаш  ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010 йил 8 июндаги 23 ва 11/ҚҚ-сон "5-9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2117, 2010 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 215-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

У. Ташкенбаев




Қарорга

ИЛОВА



"5-9-синф ўқувчиларининг билимлари

сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "1998 йил 13 майдаги 203-сон "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар "2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларида 5-9-синф ўқувчиларининг билимларини баҳолаш ва уларнинг рейтингини аниқлаш тизимини белгилайди.";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Умумий ўрта таълим мактабларида 5-9-синф ўқувчиларининг (кейинги ўринларда ўқувчилар деб юритилади) билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими (кейинги ўринларда рейтинг тизими деб юритилади) Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг (кейинги ўринларда Давлат таълим стандарти деб юритилади) таркибий қисми ҳисобланади.";


в) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "коллоквиумлар, семинарлар, контроль ишлар," деган сўзлар "назорат ишлари ёки" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "имтиҳонлар, тестлар, синовлар ва малакага доир ишлар" деган сўзлар "ёзма назорат иши ёки тестлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар" деган сўзлар "оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 381-модда