Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 83-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 13-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-32-сон "Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги 19.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 01.05.2018 й. 2203-6-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.05.2018 й.

N 2203-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.04.2018 й.

N 83


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.04.2018 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.04.2018 й.

N 2018-32


ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 2-бандига қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги "е", "ж" ва "з" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"е) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлаётган юридик шахсларга;

ж) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи нотижорат ташкилотларига;

з) автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатиш асосий фаолияти ҳисобланган юридик шахсларга.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


         

Молия вазири

Д. Кучкаров

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев


Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

 


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 373-модда