Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2017 й. ПФ-5286-сон "Ташқи бозорларда маҳаллий товарлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.12.2017 й.

N ПФ-5286



Мазкур Фармон рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ТАШҚИ БОЗОРЛАРДА МАҲАЛЛИЙ ТОВАРЛАР

ЭКСПОРТ ҚИЛИНИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА   РАҚОБАТДОШЛИГИНИ   ТАЪМИНЛАШ

ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар экспортини оширишни рағбатлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Президентининг қарорларига асосан экспорт қилинадиган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш (олиб кириш) тақиқланган буюмлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида:

барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарлар экспортини лицензиялаш бекор қилинди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган махсус турдаги товарлар бундан мустасно;

ўз маҳсулотини экспорт қиладиган барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотини ўтказиш ва ўз маҳсулотини реклама қилиш учун чет элларда савдо уйлари ва ваколатхоналар очишларига рухсат этилди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқ

...