Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирининг 26.04.2018 й. 5-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.05.2018 й. 1992-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.05.2018 й.

N 1992-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

26.04.2018 й.

N 5-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси давлат умумий

ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар

томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим

этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             У. Иноятов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат умумий

ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар

томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим

этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг учинчи хатбошисидан "ва нотариал тасдиқланган нусхалари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қабул комиссияси томонидан мактабда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқаронинг ҳужжатлари, уни ўқишга қабул қилиш бўйича тузилган далолатнома ҳамда у билан тузиладиган шартнома (контракт) лойиҳаси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади, шундан сўнг улар томонидан ҳужжатлар жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.

Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда ташкил этилган қабул комиссияси томонидан ҳужжатлар тегишли вазирлик ва идораларга юборилади.".


3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида тузилган хорижий фуқароларни мактабга ўқиш учун қабул қилиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб юритилади) томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари ушбу вазирлик ва идоралар томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади."


5. 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Махсус комиссия томонидан хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли мактабларга юбориш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юборилади.".


7. 14-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 384-модда