Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2018 й. 378-сон "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2018 й.

N 378




МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИ

ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорига мувофиқ:

нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини рағбатлантириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтириладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасида алоҳида очиладиган махсус ҳисобварақда жамланиши;

давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил қилинадиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" ёки "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади. Бунда, мазкур субсидия ушбу бандининг учинчи хатбошидаги субсидияга қўшимча равишда тўланади.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага;

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил давомида махсус ҳисобварақ ташкил этилгунга қадар тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитлар махсус ҳисобварақда жамланган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 21 май, 20-сон, 422-модда