Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.05.2018 й. 3014-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 14.04.2018 й. 14/1-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 19 майда 3014-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банк Бошқарувининг

2018 йил 14 апрелдаги

14/1-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини,

шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини

айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб

олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини банклар томонидан айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

эски намунадаги тангалар - Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 2001-2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 йил ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар;

эски намунадаги банкнотлар - Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 1994 йил намунасидаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик, 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар;

янги намунадаги тангалар - Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар;

айирбошлаш кассалари - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари (бундан буён матнда МБББ деб юритилади) Ҳисоб-китоб касса марказларида, тижорат банклари ва уларнинг филиалларида ташкил этиладиган эски намунадаги тангалар ва банкнотларни янги намунадаги тангаларга ва муомаладаги банкнотларга айирбошлаб берадиган кассалар.


2. Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг муомалада бўлиш муддатлари қуйидагича:

2001-2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар ҳамда 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкнотлар учун 2019 йил 1 июлгача;

1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар учун 2020 йил 1 июлгача.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб чиқарилган 2011 йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган тангалар қонуний тўлов воситаси ҳисобланиб, айирбошлаб берилмайди.


4. Марказий банк томонидан эски намунадаги танга ва банкнотларни айирбошлаш учун белгиланган муддатлар тугаганидан сўнг, улар қонуний тўлов воситаси бўлиб ҳисобланмайди.



2-БОБ. ЭСКИ НАМУНАДАГИ ТАНГАЛАРНИ

МУОМАЛАДАН ҚАЙТАРИБ ОЛИШ


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилган кундан бошлаб, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари кассаларига келиб тушган 2001-2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангаларнинг қайта муомалага чиқарилиши тақиқланади.


6. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказлари, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги тангаларни (шу жумладан, нуқсонли тангаларни) ҳеч қандай монеликсиз, чекловларсиз қабул қилишлари ва ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирмаган ҳолда уларни айирбошлаб беришлари шарт.


7. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказлари, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги тангаларни (шу жумладан, нуқсонли тангаларни) уларнинг аризасига асосан омонатга, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк пластик карточка ҳисобварақларига кирим қилиш учун қабул қилишлари мумкин.


8. Мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан айирбошлаш кассаларига топширилган тангалар миқдорида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши лозим.

Бунда, айирбошлаш кассаларига топширилган тангалар уларнинг умумий суммасига тенг миқдорда янги намунадаги тангалар ёки муомаладаги банкнотларга айирбошлаб берилади.


9. Топширилган тангалар суммасига тенг бўлган маблағлар мижознинг аризасига асосан депозит ҳисобварағига ёки банк пластик карта ҳисобварағига ўтказиш орқали ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.


10. Айирбошлаш кассаси кассири томонидан айирбошлаб берилган тангалар бўйича ҳар иш куни якунида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ҳамда банкнинг бош бухгалтери ва касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда, қабул қилинган эски намунадаги тангаларни ва касса қолдиғини (янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар) касса мудирига топширилади.


11. Тижорат банки филиали томонидан айирбошлаб берилган эски намунадаги тангалар тўғрисида МБББга, МБББ ҳудуд бўйича Республика Марказий банкига кунлик маълумот берилиши лозим.

Мазкур маълумотлар эски намунадаги тангаларни айирбошлаб бериш учун айирбошлаш кассаларини ўз вақтида ва етарли миқдорда янги намунадаги тангалар ва нақд пуллар билан таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.


12. Тижорат банклари филиаллари кассаларида мавжуд бўлган, мижозлардан, шу жумладан аҳолидан қабул қилиб олинган эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик тангалар алоҳида ҳар бирида 1000 донадан солинган қопларда шакллантирилади.

Қиймати бўйича тўлиқ шакллантирилган тангали қоплар тижорат банклари филиалларининг буюртмасига мувофиқ МБББнинг фармойишига асосан инкассация хизмати орқали Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилади.

Эски намунадаги тангаларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг тижорат банклари филиалларида тўлиқ бўлмаган ҳолда шакллантирилган тангали қоплар МБББ Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилиши лозим.


13. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларига олиб келинган эски намунадаги тангалар тўлиқ қайта саналади.

Қайта санаш жараёнида аниқланган камомад ва ортиқча қўйилмалар бўйича далолатнома тузилади ва расмийлаштирилади.

МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларида тангалар қиймати бўйича ҳар бир қопда 1000 донадан жойлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказига олиб келиб топширилади.

Эски намунадаги тангаларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг тижорат банклари филиалларидан олиб келинган тўлиқ бўлмаган қоплардаги тангалар ҳам бирма-бир қайта саналган ҳолда, тўлиқ қоплар шакллантирилиши лозим.

Эски намунадаги тангаларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг 10 кун муддат ичида МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларидаги барча эски намунадаги тангалар Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилиши шарт.



3-БОБ. ЭСКИ НАМУНАДАГИ БАНКНОТЛАРНИ

МУОМАЛАДАН ҚАЙТАРИБ ОЛИШ


14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилган кундан бошлаб, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари кассаларига келиб тушган 1994 йил намунасидаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотларнинг қайта муомалага чиқарилиши тақиқланади.


15. Марказий банкнинг 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлари тижорат банклари филиаллари томонидан сараланади.


2019 йилнинг 1 июлига қадар 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотларнинг фақат "эскирган" тоифасига ўтказилганлари тўлиқ боғламларда шакллантирилиб, МБББнинг Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилиши лозим.

2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб банк кассаларига келиб тушган 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотларнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди ҳамда мазкур банкнотлар тижорат банклари филиаллари томонидан тўлиқ айирбошлаб берилади.


16. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги банкнотларни (шу жумладан, эскирган банкнотларни) ҳеч қандай монеликсиз, чекловларсиз қабул қилишлари ва ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирмаган ҳолда уларни айирбошлаб беришлари шарт.


17. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги банкнотларни (шу жумладан, эскирган банкнотларни) уларнинг аризасига асосан омонатга, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк пластик карточка ҳисобварақларига кирим қилиш учун қабул қилишлари мумкин.


18. Мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан айирбошлаш кассаларига топширилган банкнотлар миқдорида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши лозим.

Бунда, айирбошлаш кассаларига топширилган банкнотлар уларнинг умумий суммасига тенг миқдорда янги намунадаги тангалар ёки муомаладаги банкнотларга айирбошлаб берилади.


19. Топширилган банкнотлар суммасига тенг бўлган маблағлар мижознинг аризасига асосан депозит ҳисобварағига ёки банк пластик карта ҳисобварағига ўтказиш орқали ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.


20. Айирбошлаш кассаси кассири томонидан айирбошлаб берилган банкнотлар бўйича ҳар иш куни якунида мазкур низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ҳамда банкнинг бош бухгалтери ва касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда, қабул қилинган эски намунадаги банкнотларни ва касса қолдиғини (янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар) касса мудирига топширилади.


21. Тижорат банки филиали томонидан айирбошлаб берилган эски намунадаги банкнотлар тўғрисида МБББга, МБББ ўз навбатида ҳудуд бўйича Марказий банкка кунлик маълумот беришлари лозим.

Мазкур маълумотлар эски намунадаги банкнотларни айирбошлаб бериш учун айирбошлаш кассаларини ўз вақтида ва етарли миқдорда янги намунадаги тангалар ва нақд пуллар билан таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.


22. Тижорат банклари филиаллари кассаларида мавжуд бўлган, мижозлардан, шу жумладан аҳолидан қабул қилиб олинган эски намунадаги банкнотлар қийматига қараб 100 донадан дасталаб, 10 та дастадан иборат бўлган боғламларни тўлиқ шакллантирилади.

Қиймати бўйича тўлиқ шакллантирилган пул боғламлари тижорат банклари филиалларининг буюртмасига мувофиқ МБББнинг фармойишига асосан инкассация хизмати орқали Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилади.

Эски намунадаги банкнотларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг тижорат банклари филиалларида тўлиқ бўлмаган ҳолда шакллантирилган боғламлар МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларига жўнатилиши лозим.


23. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказига тижорат банклари филиалларидан олиб келинган эски намунадаги банкнотлар тўлиқ қайта саналади.

Қайта санаш жараёнида аниқланган камомад ва ортиқча қўйилмалар бўйича далолатнома тузилади ва расмийлаштирилади.

МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларида банкнотлар қиймати бўйича алоҳида дасталаниб ҳамда тўлиқ боғламлар шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказига олиб келиб топширилади.

Эски намунадаги банкнотларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг тижорат банклари филиалларидан олиб келинган тўлиқ бўлмаган боғламлардаги банкнотлар ҳам бирма-бир қайта саналган ҳолда, тўлиқ боғламларда шакллантирилиши лозим.

Эски намунадаги банкнотларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг 10 кун муддат ичида МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларидаги барча эски намунадаги банкнотлар Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилиши шарт.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. МБББ эски намунадаги банкнот ва тангаларни янги намунадаги тангаларга ёки муомаладаги банкнотларга айирбошлаб бериш учун ҳудудлардаги тижорат банклари филиалларини етарли миқдорда янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар билан ўз вақтида таъминлаш чораларини кўришлари лозим.


25. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



20_____ йилнинг "___" __________ да ______________ банкнинг

___________ филиали айирбошлаш кассаси томонидан қабул

қилинган эски намунадаги тангалар ва банкнотлар ҳамда

айирбошлаб берилган янги намунадаги тангалар

ва муомаладаги банкнотлар бўйича

ҲИСОБОТ

(сўмда)

N

Касса мудиридан қабул

қилинган янги намунадаги

тангалар ва муомаладаги

банкнотлар

Айирбошлаш учун

қабул қилинган эски

намунадаги тангалар

ва банкнотлар

Айирбошлаб бериш учун

ишлатилган янги намунадаги

тангалар ва муомаладаги

банкнотлар

Пластик картага

(омонатга)

ўтказилган

маблағлар

Кун охирида қолган янги

намунадаги тангалар ва

муомаладаги банкнотлар

қолдиғи

Номинали

Суммаси

Номинали

Суммаси

Номинали

Суммаси

Суммаси

Номинали

Суммаси

ТАНГАЛАР


50 сўмлик


50 сўмлик


50 сўмлик



50 сўмлик



100 сўмлик


100 сўмлик


100 сўмлик


100 сўмлик



200 сўмлик



200 сўмлик


200 сўмлик



500 сўмлик


500 сўмлик


500 сўмлик



Жами:










БАНКНОТЛАР


200 сўмлик


50 сўмлик


200 сўмлик



200 сўмлик



500 сўмлик


100 сўмлик


500 сўмлик


500 сўмлик



1000 сўмлик


200 сўмлик


1000 сўмлик


1000 сўмлик



5000 сўмлик


500 сўмлик


5000 сўмлик


5000 сўмлик



10000 сўмлик



10000 сўмлик


10000 сўмлик



50000 сўмлик


50000 сўмлик


50000 сўмлик



Жами:









Ҳаммаси:









   

   

Бош бухгалтер:





(имзо)


(Ф.И.О.)

Касса мудири:







(имзо)


(Ф.И.О.)

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 20-сон, 431-модда