Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 321-В-8-сон, Молия вазирлигининг 82-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-40-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 19.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 25.05.2018 й. 2342-8-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.05.2018 й.

N 2342-8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.04.2018 й.

N 321-В-8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.04.2018 й.

N 82


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.04.2018 й.

N 2018-40


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


  

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев


     





Қарорга

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектлариинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муққадима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги‚ 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молиявий интизомига риоя этилиши юзасидан жавобгарликни ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан (кейинги ўринларда ҳисобварақ деб юритилади) пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.".


2. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджет маблағларини олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш учун уларнинг ҳисобварақларига маблағ ажратиш режалари доирасида молия ва солиқ органлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган схемаларда кўрсатилган ҳисобварақларга;".


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг "20400 - Жамғарма депозитлар", "20600 - Муддатли депозитлар" ҳисобварақларидаги маблағлар, шунингдек "22602 - Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари" ва "22606 - Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари" ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари ушбу Йўриқноманинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни қондириш учун депозит ва аккредитив шартномаларида кўрсатилган муддат тугагандан кейин банклар томонидан тегишли ҳисобвараққа кирим қилинади.".


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Асосий ҳисобварақда унга қўйилган талабларни қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг "20400 - Жамғарма депозитлар", "20600 - Муддатли депозитлар", "22602 - Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари" ва "22606 - Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари" ҳисобварақлари бўйича шартномалар муддатини узайтириш ҳамда янги шартномалар тузиш тақиқланади.".


5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мутаносиб тақсимлаш ҳисобварақдаги маблағларнинг кун бошидаги қолдиғидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ойнинг охирги банк иш кунида асосий ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар кун давомида мутаносиб тақсимланади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, ҳисобварақдан пул маблағларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган мисол асосида амалга оширилади.

Кун давомида ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар 2-сон картотекага етарли бўлганда, 2-сон картотекадаги мавжуд қарздорлик мазкур Йўриқноманинг 5-бандида белгиланган тартибда тўлаб берилади, қарздорлик қоплангандан сўнг, кейинги тўловлар ушбу Йўриқноманинг 2-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.".


6. 1-илованинг 6-10-бандларидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 28 май, 21-сон, 450-модда