Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 04.04.2018 й. 01-102-сон "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.04.2018 й. 2490-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.04.2018 й.

N 2490-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

04.04.2018 й.

N 01-102


БУЙРУҒИ



Тошкент давлат юридик университети

магистратурасига  қабул қилишда  тест

синовларини  ташкил  этиш  ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 24 июлдаги 01-268-сон буйруғи (рўйхат рақами 2490, 2013 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 405-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги "3-15-саналари" деган сўзлар "5-20-саналари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                       М. Каримов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 318-модда