Ички ишлар вазирининг 26.02.2018 й. 50-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.04.2018 й. 2996-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.04.2018 й.
N 2996
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
26.02.2018 й.
N 50
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни
қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг
жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда
якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. Бобожонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 7 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 9 апрель, 14-сон, 301-модда