Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.05.2018 й. 369-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

369-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.


2. Вазирлик жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эга бўлади.


7. Вазирликнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - O'zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, қисқартирилгани - Sport vazirligi;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан, қисқартирилгани - Минспорта;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of physical culture and sport of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани - Ministry of sports.


8. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили):

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ТИЗИМИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари;

юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотлар;

"Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази" давлат корхонаси;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети;

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази;

Сув спорти турларини ривожлантириш республика маркази;

Олимпия шон-шуҳрати музейи;

спорт якка курашлари, спорт ўйинлари, спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари, гимнастика, сув спорти турлари, енгил атлетика, от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари;

Республика ўсмирлар спорт маҳорати олий мактаби;

Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби;

Республика олимпия захиралари теннис мактаби;

Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби;

Сув спорти турлари бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби;

"Спорт медиа маркази" давлат корхонаси;

олий спорт маҳорати мактаблари;

Республика олимпия захиралари коллежи;

спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари;

спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари.


3-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Вазирликнинг вазифалари

ва функциялари


10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, халқаро спорт майдонида юқори натижаларга эришиб мамлакатни муносиб ифодалашни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш;

болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча минтақаларда, айниқса, қишлоқ ва чекка туманларда болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш;

Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ҳамкорлик қилиш;

мамлакатимизда профессионал, оммавий спортни, шу жумладан, спорт ўйинлари ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни рағбатлантириш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш.


11. Вазирлик юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, халқаро спорт майдонида юқори натижаларга эришиб мамлакатни муносиб ифодалашни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштиради;

қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

ўз ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, спорт нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

республикада жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилади, уларни мамлакатда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, дастурий-методик ҳужжатларни ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тегишли бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг ижросини таъминлайди;

манфаатдор Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, аҳолини жисмоний тарбиялаш соҳасида илмий тадқиқотларнинг ривожланишига кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини, шу жумладан спортчилар, тренерлар, спорт фахрийларини ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;

мамлакатда спорт турларини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилайди;

спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритади, уни юритиш тартибини белгилайди;

спорт турлари бўйича Ягона спорт таснифини, шунингдек, у тўғрисидаги низомни, спорт турлари ва спорт фанларини эътироф этиш, улар реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиради ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг молиялаштирилишини ва ўтказилишини таъминлайди;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг паспортлари берилишини ташкил этади;

тренерлик фаолияти билан шуғулланишга белгиланган тартибда рухсатнома берилишини ташкил этади;

спортчиларнинг спорт паспорти белгиланган тартибда берилишини ташкил этади ҳамда уларни ҳисобга олишнинг ягона тизими ишлашини таъминлайди;

манфаатдор Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда мамлакатда спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;


2) Вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш соҳасида:

республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари учун ўқув-машқ машғулотларини ташкил этиш бўйича методик кўрсатмалар, ўқув, методик қўлланмалар ва бошқа илмий-методик материалларни ишлаб чиқади;

Вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия-спорт жамиятлари ва клублари, республиканинг мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлари, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

республиканинг мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлари, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари учун спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотларини ўтказиш методикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб боради;

кейинчалик ҳудудий спорт мусобақаларида қатнашиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда дарсдан ташқари тўгараклар ва секция машғулотларини ташкил этади;

кейинчалик ҳудудий ва республика спорт мусобақаларида иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари орасида жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт турлари бўйича тренерларни жалб қилган ҳолда дарсдан ташқари олимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт тўгараклари ва секция машғулотларини ташкил этади;

кейинчалик республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва миллий терма жамоалар спорт захирасини ҳамда спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида олий таълим муассасаларида олимпия ва миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ҳамда жамоаларини ташкил этади;


3) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш соҳасида:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этади;

аҳолининг кенг қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишига кўмаклашади;

туманларда ва шаҳарларда спорт-оммавий ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, спортнинг миллий турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақалар аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ва қишлоқ аҳолиси орасида ўтказилишини мунтазамлилик асосида ташкил этади;

Ўзбекистонда миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашади, миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, халқ ўйинлари бўйича жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар мамлакатда ва чет элда ташкил этилиши ва ўтказилиши молиялаштирилишини, шунингдек, миллий спорт турлари халқаро спорт майдонида кенг тарғиб қилиниши ва ривожлантирилишини белгиланган тартибда таъминлайди;


4) болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча минтақаларда, айниқса, қишлоқ ва чекка туманларда болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш соҳасида:

жисмоний ва маънавий соғлом ўсиб келаётган авлодни камол топтиришнинг муҳим шарти сифатида болалар орасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг оммавийлигини, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни сингдиришни таъминлайди;

болалар спортининг моддий-техника ва ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;

иқтидорли ёшлар ва спорт намояндаларининг халқаро ва республика даражасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларга, бошқа анжуманларга бориши ва иштирок этишини таъминлайди;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" мусобақаларининг уч босқичли тизими ўйинлари ташкил этилиши ва ўтказилишини ташкил этишда иштирок этади;


5) Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари таркибларини ва уларнинг энг яқин захираларини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини шакллантиради, уларни халқаро спорт мусобақаларига ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишини таъминлайди;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида спорт марказлари ва допингга қарши марказлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва улар фаолиятини ташкил этишни таъминлайди;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва уюшмалари билан биргаликда кейинчалик спорт захирасини шакллантириш учун истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;

халқаро ҳамда республика спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказилишини, спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотини, Ўзбекистон Республикаси спортчиларини, спорт терма жамоаларини Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларига, жаҳон, Осиё чемпионатларига, кубокларига ва биринчилигига ва бошқа халқаро спорт мусобақаларига тайёрлашни ва иштирок этишини, халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўланишини белгиланган тартибда таъминлайди;


6) мамлакатимизда профессионал, оммавий спортни, шу жумладан, спорт ўйинлари ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни рағбатлантириш соҳасида:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар билан биргаликда мамлакатда профессионал спортни ташкил этиш ва янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб боради, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, спорт мактаблари, клублар ва спорт тайёргарлиги марказлари ривожланиши ва ихтисослаштирилишини мувофиқлаштиради;

хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, илғор тажрибасини ўрганади, ушбу ютуқлар республикада жорий этилишини таъминлайди;

спортнинг алоҳида турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари спортчиларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва спорт федерациялари (уюшмалари) ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган халқаро спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирок этишини таъминлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида энг ўрнак кўрсатган ходимларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак нишонлари билан мукофотлайди;

спорт унвонлари, спорт разрядлари ва малака тоифалари бериш тартибини тасдиқлайди;

спорт соҳасидаги улкан ютуқлари учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ва мутахассисларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ютуқлари ва хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим қилади ва тавсиялар беради;


7) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси спортчиларини ва спорт терма жамоалари аъзоларини спорт инвентарлари, ускуналари ҳамда кийим-бош, анжомлар билан таъминлайди;

оммавий, болалар ва профессионал спорт йўналишлари бўйича объектлар ва иншоотлар фаолиятини такомиллаштириш ва янгиларини қуриш бўйича таклифлар киритади, улардан энг кўп даражада ва самарали фойдаланишни таъминлайди;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт товарларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашади;

идоравий мансуб ташкилотларга уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва ахборот таъминотини ташкил этишда, кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бериш ва бошқа масалалар бўйича кўмаклашади;


8) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш соҳасида:

олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўкитувчилари (кафедра мудирлари)ни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этишда олий таълим муассасаси билан биргаликда ташкил этиладиган танловларда Вазирлик вакилининг илмий кенгаш йиғилишида иштирокини таъминлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришни ва аттестациядан, шу жумладан, чет элда, ўтказишни таъминлайди;

спорт жамоалари, мутахассислари, шунингдек, спортчилар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа вакилларни, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, халқаро танловлар, фестиваллар, спорт мусобақаларида ва чет элдаги бошқа тадбирларда иштирок этиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилишни таъминлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида чет эл мутахассисларини жалб қилишга, шу жумладан, молиявий тарафдан, кўмаклашади;


9) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш соҳасида:

жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётлар яратилиши ва нашр этилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фото ва видео материаллар яратилишини ташкил этади;

халқаро спорт алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради, халқаро спорт ҳамжамиятлари билан ўзаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;

ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда иштирок этади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди;

спорт соҳасида иқтидорли ёшлар вакилларига кўмаклашади ва ёрдам беради, уларни ўқиш ва тажриба орттириш учун чет элга юборади;

конференциялар, кўргазмалар ва спорт мусобақаларини ўтказади, спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил этади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда оммабоп спорт дастурлари ташкил этилишида, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида оммавий адабиётлар нашр этилишида ва мавзули видео ва кино материаллар яратилишида иштирок этади;

таниқли спорт намояндаларини, республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг етакчи педагог-мутахассисларини республика спорт таълим муассасаларида ўқитувчилик қилишга ва маҳорат дарслари ўтказишга таклиф этади.



§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

3) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;

4) Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатлари мажлисларида тегишлилиги бўйича масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

6) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини ташкил қилиш;

7) марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигининг танқидий таҳлил қилиш, таҳлил якунларига кўра зарур чоралар кўриш;

8) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;

9) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини таъминлаш;

10) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

11) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

12) спорт ва спорт-соғломлаштириш ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

13) берилган спорт унвонлари, разрядлари ҳамда малака тоифаларини тасдиқлаш;

14) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид дастурий-методик ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

15) Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига тайёрланиши ва уларда иштирок этиш бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;

16) вакилларнинг халқаро майдонларда халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш бўйича тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашишини таъминлаш;

17) Вазирлик ҳайъати қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

18) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

19) Вазирликнинг "Халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларининг календарь режаси"ни шакллантириш, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда унинг амалга оширилишини таъминлаш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижда ўтказиладиган турли халқаро муносабатларда ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро мусобақаларда Ўзбекистон спортчиларининг иштирок этиш масалаларига доир қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

21) истеъдодли ва истиқболли спортчиларнинг саралаш, ўқитиш ҳамда малакасини оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилашни, Олимпиада, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон, Осиё чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли қатнашишини таъминлаш, спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантириш;

22) мамлакатда профессионал спортнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда илғор технологияларни спорт тайёргарлигига жорий қилиш, миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ҳамда вилоят мусобақаларини ташкил этиш, спортдаги носоғлом ҳолатлар, тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши кураш олиб бориш бўйича тизимли чораларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

23) Ўзбекистон спорт терма жамоалари ва уларнинг энг яқин захираси таркибини шакллантириш, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлаш, уларнинг халқаро спорт мусобақаларига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги оммавий тадбирларга тайёрланиши ҳамда қатнашишини таъминлаш;

24) Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва уюшмалари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга ёрдам бериш;

25) жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илғор жаҳон тажрибаси ҳамда илмий-техник ютуқларни ўрганишни ташкил этиш, бундай тажрибани республикада спортни янада ривожлантириш учун жорий қилиш;

26) миллий спорт турларини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш;

27) спортчилар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқа вакилларини идоравий мансублигидан қатъий назар, хориждаги халқаро спорт мусобақалари, фестиваллар ва бошқа тадбирларда иштирок этишга тайёрлаш, уларнинг жўнатилиши ҳамда кутиб олинишини таъминлаш;

28) конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларнинг ўтказилишини ташкил қилиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан уюштирилган шундай тадбирларда қатнашишини таъминлаш.


13. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан таъминлайди;

2) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;

3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5) Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

6) Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;

7) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишнинг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

8) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ўзаро алоқаларнинг йўлга қўйилишини таъминлайди;

9) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлайди;

10) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) билан биргаликда Ўзбекистон спортчиларнинг Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларига тайёрланиши ҳамда уларда иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини ташкил қилади;

11) илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда республикада профессионал спортни ривожлантиришга, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва қитъа миқёсидаги мусобақаларни ташкил этиш бўйича тизимли чораларнинг қабул қилинишини, носоғлом спорт рақобати ҳамда тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши кураш бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

12) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентарини ишлаб чиқариш кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлайди;

13) спорт федерациялари ва уюшмаларининг мурожаатлари асосида Ягона спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва спорт федерациялари (уюшмалари) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирок этишни аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

14) республика спортчилари томонидан спорт турлари бўйича ўрнатилган жаҳон рекордларини тасдиқлаш учун халқаро спорт ташкилотларига юбориладиган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

15) Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

16) спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) фаолияти мониторингини олиб боради ва уни ривожлантиришга ёрдам беради;

17) республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мониторингини амалга оширади, республикада жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;

18) истеъдодли ва истиқболли спортчиларнинг танлаш, ўқитиш ҳамда малака оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилашни, Олимпиада, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон, Осиё чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли қатнашишни таъминлайди, спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантиради;

19) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва уюшмалари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

20) халқаро спорт алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради;

21) халқаро спорт ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга аъзолик бадаллари белгиланган тартибда тўланишини амалга оширади;

22) юқори малакали спортчилар ва спорт захираси тайёрланишини амалга ошириш, спорт-таълим муассасалари фаолиятини бошқариш ҳамда республика спорт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ташкил қилади;

23) Ўзбекистон Республикасининг спорт турлари бўйича терма жамоалари ва уларнинг энг яқин захираси таркибини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлайди, уларнинг халқаро спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёрланишини ҳамда иштирок этишини таъминлайди;

24) спорт федерациялари (уюшмалари)нинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари тренерларини тасдиқлайди

25) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва федерациялар (уюшмалар)нинг маблағлари ҳисобига халқаро мусобақалар ва жисмоний тарбия- оммавий тадбирларда Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг иштирокини таъминлаш бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)нинг илтимосларини кўриб чиқади;

26) Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади;

27) умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ҳамда турнирларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ва кенг ёритилиши бўйича ишларни амалга оширади.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг

вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

2) тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

3) ҳудудда аҳолининг кенг қатламларини спорт машғулотларига жалб қилишга ва соғлом турмуш тарзига риоя этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, мамлакат ва минтақанинг халқаро спорт майдонларида эришган спорт ютуқларини оммалаштириш ва кенг эътироф этишга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш;

4) ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирлари, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақаларни мунтазам ўтказиш орқали спорт ҳамда жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш бўйича кенг қамровли ишларни ташкил этиш;

5) ҳудудда болалар, айниқса, қизларни спортга кенг жалб қилиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, бутун ҳудудда, шу жумладан, қишлоқ туманларида ҳамда чекка туманларда болалар спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли мусобақалар тизими - "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" ўйинларининг ўтказилишини ташкил этиш орқали болалар спортини янада ривожлантириш, шу асосида болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг уйғун жисмоний ривожланишини таъминлаш;

6) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) вакиллари билан биргаликда сифатли спорт захирасини ва Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш мақсадида иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

7) ҳудудда профессионал спортнинг ривожланишини, халқаро илғор тажрибани инобатга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологиялар жорий қилинишини рағбатлантириш, спорт турлари бўйича минтақавий, туман (шаҳар) чемпионатлари, халқаро ва ҳудудий мусобақаларни ташкил этиш даражаси ва сифатини ошириш, спортда носоғлом рақобатга ва тақиқланган препаратлар қўлланишига қарши тизимли чора-тадбирлар кўриш;

8) Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини шакллантириш учун спортчиларни саралаш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш;

9) ҳудуд календарь режасини шакллантириш ва иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция ишларини амалга ошириш) мақсадида спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларини ўтказиш;

10) ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларни ҳудудий мусобақалар совриндорлари бўлган спортчилар билан тўлдириш;

11) спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш, спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорларини республика босқичларида иштирок этишга йўналтириш;

12) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, оммавий, болалар ҳамда профессионал спорт йўналишлари бўйича ҳудуд объектлари ва иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал ва самарали фойдаланишни таъминлаш, ҳудудда спорт жиҳозлари ва инвентарлари ишлаб чиқарилишини ташкил қилиш ҳамда кенгайтириш;

13) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, ҳудуднинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт таълим-муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашда иштирок этиш;

14) ҳудудда оммабоп спорт дастурларини ташкил қилиш, оммавий адабиётларни чоп этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мавжуд видео ва кино материаллар ишлаб чиқилишига ёрдам кўрсатиш;


15. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, уларни ҳудудда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;

ҳудудда Вазирликлар, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштиради;

ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тааллуқли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришга, шунингдек, аҳолини жисмоний тарбиялашга кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар ҳудудда ўтказилишини мувофиқлаштиради;

давлат бошқарувининг бошқа ҳудудий органлари билан биргаликда ҳудуддаги жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини, жумладан, спортчилар, тренерлар, спорт фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;

ҳудудда спорт турларини ривожлантириш истиқболларини белгилайди;

вилоят ҳамда туман (шаҳар) миқёсидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиради ва тасдиқлаш учун киритади, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда улар молиялаштирилиши ва ўтказилишини таъминлайди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини оммалаштириш ишларини ташкил қилади;

аҳоли кенг қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам беради;

туманлар ва шаҳарларда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ҳамда қишлоқ аҳолиси ўртасида оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштиришни, шу жумладан, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини мунтазам равишда ташкил қилади;

миллий спорт турлари ва Ўзбекистон халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади, белгиланган тартибда ҳудудда миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, халқ ўйинлари бўйича жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари молиялаштирилишини таъминлайди, шунингдек, халқаро спорт майдонларида миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга ёрдам беради;

ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида ҳудудда болалар оммавий спорти ривожланишини ҳамда болаларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга бўлган муҳаббат сингдирилишини таъминлайди;

ҳудудда болалар спортининг моддий-техника ва ресурслар базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;

ҳудуднинг иқтидорли ёшлари ва спорт фахрийларининг халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар, фестиваллар, бошқа форумлар, спорт тадбирларига боришлари ва иштирок этишларини ташкил этишни таъминлайди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шу жумладан, уларнинг қишлоқ туманлари ва чекка туманлардаги органлари билан биргаликда уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" мусобақалар тизими ўйинларида иштирок этишга тайёрлаш ҳамда иштирок этишни ташкил қилади;

спорт турлари бўйича ҳудуд терма жамоалари ва уларнинг яқин захираси таркибларини тасдиқлайди, ҳудуд спорт делегациясини бутлайди, уларнинг республика спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришларини ҳамда уларда иштирок этишларини таъминлайди;

ҳудудда конференциялар, кўргазмалар ва спорт тадбирларини ўтказади;

ҳудудда спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти ривожланишига ёрдам беради;

ҳудуддаги истеъдодли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини жорий этиш чора-тадбирлари комплексини ташкил этади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмаларнинг минтақавий вакиллари билан биргаликда ҳудудда профессионал спортни ташкил этиш ҳамда тўла шакллантириш бўйича таклифлар киритади;

ҳудудда юқори малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб боради, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳудуддаги спорт мактаблари, клублар ва спорт тайёргарлиги марказларининг ривожланиши ҳамда ихтисослашишини мувофиқлаштиради;

жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини ҳамда бу ютуқларнинг ҳудудда жорий қилинишини таъминлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўрнак кўрсатган ходимларни ҳамда минтақада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак белгилари билан мукофотлаш ҳақида таклифлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;

ҳудуд вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришган улкан ютуқлари учун спорт унвонлари, спорт разрядлари ва малака тоифалари бериш ҳамда мукофотлаш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

ҳудуддаги спортчилар ва спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини спорт инвентари, асбоб-ускуналар, шунингдек, кийим-бош ва анжомлар билан таъминлайди;

ҳудудда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спортга мўлжалланган товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда ёрдам кўрсатади;

ҳудудда янги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг қурилишини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларини реконструкция қилиш бўйича Вазирликка асосланган таклифлар киритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ҳудуддаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилинишини таъминлайди, республика жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг зарур ҳужжатларини тайёрлайди ва уларга паспортларни расмийлаштириш ва бериш учун белгиланган тартибда юборади;

кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик, юксак маънавият ва профессионализм руҳида тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этади, ҳудудда одамларнинг ўз жисмоний, умумтаълим ва маданий даражасини оширишга бўлган интилишларини рағбатлантириш ишларини олиб боради;

ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлаш, тажриба орттиришга юбориш ва аттестациядан ўтказишни таъминлайди;

ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётлар ишлаб чиқилиши ва нашр этилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фото ва видео материаллар ишлаб чиқарилишини ташкил қилади;

халқаро спорт алоқаларини амалга ошириш ва ривожлантиришда, ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хорижий инвестициялар ҳамда грантларни жалб қилишда қатнашади;

ҳудуднинг иқтидорли ёшларига спорт соҳасида ёрдам кўрсатади;

манфаатдор тузилмалар билан биргаликда оммабоп спорт дастурларини ташкил этишда, оммавий адабиётларни нашр қилиш ҳамда ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мавжуд видео ҳамда кино материаллар ишлаб чиқилишида иштирок этади;

республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли спорт намояндалари, етакчи педагог мутахассисларини ҳудуднинг спорт таълим муассасаларида таълим бериш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун таклиф этади.



§ 4. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия

ва спорт бўлимларининг функциялари

ва вазифалари


16. Қуйидагилар туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликнинг туман (шаҳар) тузилмаларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этиш, жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, туман (шаҳар)нинг нуфузли спорт-оммавий тадбирлардаги спорт ютуқларини оммалаштириш ва кенг миқёсда эътироф этиш бўйича вазифаларни амалга ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирларини, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ўтказган ҳолда аҳоли, айниқса ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш бўйича кенг қамровли ишларни ташкил этиш;

туманда (шаҳарда) болаларни, айниқса қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш, болалар спорти таълими сифатини ошириш, туманда (шаҳарда) болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада" спорт мусобақалари тизимининг бошланғич босқичларини ўтказишни ташкил этиш орқали болалар спортини ҳар томонлама ривожлантириш, шу асосида болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг уйғун жисмоний ривожланишини таъминлаш;

Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)нинг ҳудудий вакиллари билан биргаликда туман (шаҳар)нинг истеъдодли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, турли мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун улардан сифатли спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

туманда (шаҳарда) иқтидорли ёшларни саралаш (селекция)ни ташкил қилиш;

мусобақаларнинг туман босқичи ғолиб ва совриндорларини спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларида иштирок этиш учун юбориш;

туманда (шаҳарда) жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини олиб бориш, уларнинг туманда (шаҳарда) ривожланиши бўйича йиллик прогнозларни шакллантириш;

давлат бошқарувининг бошқа органлари, туман (шаҳар)даги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт намояндалари, шу жумладан, спортчилар, тренерлар, спорт фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилиш;

туман (шаҳар) даражасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантириш ва тасдиқлаш учун киритиш, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларни молиялаштириш ва ўтказишни таъминлаш;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда туман (шаҳар)даги спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туман (шаҳар)да аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ҳамда қишлоқ аҳолиси ўртасида, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар мунтазам равишда ўтказилишини ташкил этиш;

ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида оммавий болалар спортини туман (шаҳар)да ривожлантиришни таъминлаш ҳамда болаларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга бўлган муҳаббатни сингдириш;

туман (шаҳар)да болалар спортининг моддий-техника ва ресурслар базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

туман (шаҳар)нинг иқтидорли ёшлари ва спорт намояндаларининг ҳудудий миқёсида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестиваллар, бошқа форумларга боришлари ва иштирок этишларини таъминлаш;

оммавий, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича янги объектлар ва иншоотларни қуриш ва фаолиятини такомиллаштириш, туман (шаҳар)да улардан тўлақонли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

туман (шаҳар)да жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт товарларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида жисмоний тарбия ўқитувчиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этишда иштирок этиш;

туман (шаҳар)нинг жисмоний тарбия ва спорти соҳасида иқтидорли ёшларига уларнинг малакасини ошириш, моддий рағбатлантиришда кўмаклашиш ҳамда ҳудудий бошқармаларга таклифлар киритиш.


17. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

туман (шаҳар)нинг жисмоний тарбия ва спорти соҳасидаги ташкилотлари ишини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва Вазирликнинг буйруқлари идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;

туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, уларни туман (шаҳар)да янада ривожлантириш бўйича йиллик прогнозларни шакллантиради;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва спортга тегишли дастурий-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;

спортчиларнинг спорт тадбирларида иштирок этишини таъминлайди;

туман (шаҳар)да янги спорт тайёргарлиги маркази ва базаларини, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини қуриш ҳамда фаолият юритаётганларини реконструкция қилиш мониторингини олиб боришни ташкил этади;

туман (шаҳар)даги спорт клублари ва мактаблари, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятининг ривожланиши учун тегишли шарт-шароитлар яратади;

туман (шаҳар)да аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар, шунингдек, ногиронлиги бор шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт воситаларини қўллаш учун шарт-шароитлар яратади;

ногиронлар ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг махсус олимпиадалар ва ногирон шахслар ўртасида ўтказиладиган бошқа спорт тадбирларида иштирок этишига кўмаклашади;

жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг туманлараро ҳамкорлигига кўмаклашади;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;

туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонунчилик ижроси мониторингини олиб боради, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни таҳлил қилади;

спорт турлари бўйича Ягона спорт таснифи, шунингдек, у ҳақидаги низомнинг бажарилишини таъминлайди;

туман (шаҳар) даражасида Спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиради ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларни молиялаштиришни ва ўтказилишини таъминлайди;

спорт мактабларида спорт разрядларини бериш тартиби устидан назорат олиб боради;

туман (шаҳар) спорт терма жамоалари таркибларини ва уларнинг энг яқин захираси таркибини тасдиқлайди, туман (шаҳар) спорт делегацияларини бутлайди, уларнинг вилоят, республика спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришини ва иштирокини таъминлайди;

спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;

янги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини қуриш ҳамда фаолият юритаётганларини реконструкция қилиш ишларини ташкил этишга кўмаклашади;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фото ва видео материалларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этишда иштирок этади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштиришни амалга оширади.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


18. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2) Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

3) Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

4) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул олиш;

5) Вазирлик ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мол-мулкини ташкилий тузилма доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бир бўлинмадан иккинчисига бериш;

6) Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

7) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;

8) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

9) Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

10) жисмоний тарбия ва спортни, жумладан, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш доирасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;

11) жисмоний тарбия ва спортни мамлакатда, шу жумладан, ҳудудларда ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;

12) маслаҳатлар бериш, илмий ва экспертлик ишларини ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида олимларни, Вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт намояндаларини шартнома асосида таклиф қилиш;

13) оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

14) Вазирлик тизимига кирувчи спорт ташкилотлари ва таълим муассасалари, шунингдек, спорт федерациялари (уюшмалари) учун зарур техник ускуна, спорт ускуналари, инвентарь, спорт кийим-боши ва бошқа зарур жиҳозларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;

15) халқаро ва республика чемпионатлари, кубоклар, турнирларни, шунингдек, оммавий-спорт тадбирларини ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;

16) спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларга, шунингдек, спорт муассасаларининг спорт жамоаларига спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш, кубоклар, медаллар, значоклар, кўкрак нишонлари, дипломлар, ёрлиқлар ва совринлар билан мукофотлаш;

17) жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ўтказиш, турли танловлар, спорт мусобақалари ва шу кабиларда жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини тайёрлаш ва иштирок этиши учун Вазирлик маблағларини ажратиш;

18) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;

19) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқаларни йўлга қўйиш;

20) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тарғиб қилувчи реклама ва бошқа тусдаги маҳсулотларни реклама тусидаги аудио-, видео материаллар, рисола, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини) чоп этиш, нусхасини кўпайтириш, яратиш учун буюртмаларни мустақил равишда ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали жойлаштириш;

21) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Вазирликнинг марказий аппарати ва идоравий мансуб бўлинмаларида ишлаш учун жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни шартномалар асосда жалб қилиш;

22) тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномаларни ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг паспортларини белгиланган тартибда бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, зарур ҳолатларда рухсатномаларни бекор қилиш;

23) алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган жисмоний тарбия ва спорт намояндалари ва ходимларининг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Вазирлик:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;

2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришилишини таъминлаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг сифати;

4) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.



§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


20. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни, шунингдек, Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;

2) Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларини ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;

6) қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқлари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

7) Вазирликнинг "Халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режаси"ни шакллантириш;

8) Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;

9) Вазирликнинг таркибий ташкилотлари ва муассасаларидаги бошқармаларнинг фаолиятига доир масалалар ўрганилишини ташкил қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

10) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисоби юритилиши ташкил этилишини таъминлаш, шунингдек, замонавий техника воситалари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш;

11) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлар сметасига киритилган аниқ вазифаларга мақсадли сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланиши устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;

12) асосий воситалар ва бошқа моддий бойликларни улар сақланадиган жойларда мавжудлигини ва улардан фойдаланишни мунтазам назорат қилиш;

13) ўрганилаётган тузилмаларга юкланган вазифалар амалга оширилишини сифатли ўрганиш ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш мақсадида комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳлар тузиш;

14) илмий ва экспертлик ишлари олиб бориш, маслаҳат бериш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, Вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт мутахассисларини таклиф этиш;

15) оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

16) идоравий мансуб спорт ташкилотлари учун зарур спорт ускуналари, инвентарь, спорт формаси ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;

17) чемпионатлар, кубоклар, турнирлар, шунингдек, оммавий мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;

18) спортчилар, тренерлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни мукофотлаш, уларга спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;

19) спорт, спорт-соғломлаштириш ва оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт вакилларининг, жумладан, идоравий мансуб ташкилотларда ўтказиладиган турли танловлар, спорт беллашувлари ва бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриши ва иштирокини молиялаштириш ҳуқуқига эга.

Вазирликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Вазирликнинг марказий аппарати:

1) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари. шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

3) Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши сифати учун;

4) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


22. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш;

3) жисмоний тарбия ва спортни ҳамда спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;

4) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларида, шу жумладан, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;

5) илмий ва экспертлик ишларини олиб бориш, маслаҳат бериш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, Вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик билан келишган ҳолда идоравий мансуб таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт мутахассисларини таклиф этиш;

6) оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

7) идоравий мансуб спорт ташкилотлари учун спорт ускуналари, инвентарь, спорт формаси ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;

8) вилоят ва туманлар (шаҳарлар) миқёсидаги чемпионатлар, кубоклар, турнирлар, шунингдек, оммавий мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;

9) ҳудуддаги спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни мукофотлаш, шунингдек, уларга спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;

10) спорт, спорт-соғломлаштириш ва оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, ҳудуднинг жисмоний тарбия ва спорт вакилларининг, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўтказиладиган турли танловлар, спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишни молиялаштириш;

11) фестиваллар, танловлар, оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари, спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, бошқа мутахассисларни эсдалик медаллари, дипломлар, кубоклар ва қимматли совринлар билан мукофотлаш бўйича Вазирликка таклифлар киритиш;

12) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;

13) ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқа қилиш;

14) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тарғиб қилувчи реклама ва тарғибот маҳсулотларини (ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштиришга қаратилган реклама тусидаги аудио ва видео материаллар, рисолалар, хариталар ва бошқа реклама материалларини) тайёрлашга буюртма бериш;

15) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартнома асосда жалб қилиш;

16) ҳудуднинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари ва вакилларини давлат мукофотларига тақдим этиш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари:

1) Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши таъминланиши;

2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилиши таъминланиши;

3) Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг сифати;

4) туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар тайёрланиши;

5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши учун жавоб беради.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.



§ 4. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва

спорт бўлимларининг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


24. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туман (шаҳар) бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича Вазирликнинг юқори турувчи бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

3) бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман (шаҳар)нинг спорт мактаблари ва мактаб-интернатларидан ҳужжатлар, статистика ахбороти, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;

4) жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан, туман (шаҳар) спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш доирасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;

5) туманда (шаҳарда) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;

6) туманда (шаҳарда) оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этиш;

7) туман (шаҳар) чемпионатлари, кубоклари, турнирларини, шунингдек, туманда (шаҳарда) спорт-оммавий тадбирларни ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;

8) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан туманда (шаҳарда) ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;

9) алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт намояндалари ва ходимларининг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифларни киритиш.

Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


25. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари:

1) ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг, шунингдек, ўзлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати;

3) туманларда (шаҳарларда) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл карталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;

4) туман (шаҳар)даги давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши;

5) туманда (шаҳарда) спорт тадбирлари, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилиши учун жавоб беради.

Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


26. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг асосий функционал вазифалари:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) якка бошчилик тамойилига асосланган ҳолда Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республиканинг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларини тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

10) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

13) фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа Вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;

16) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

21) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

22) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва давлат ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) Вазирлик марказий аппарати штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган штат бирликларининг белгиланган сони асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;

28) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомларини, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

29) марказий аппарат ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларини, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

30) Вазирлик ҳайъатига ва марказий аппарат йиғилишларига раҳбарлик қилиш;

31) Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) билан биргаликда Ўзбекистон спортчиларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш;

32) илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда республикада профессионал спортни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича мунтазам чоралар қабул қилинишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва қитъа мусобақаларини ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усулларга қарши кураш бўйича тадбирларни ўтказиш;

33) спорт базалари ва спорт-соғломлаштириш ташкилотларини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, спорт асбоб-ускуналари ва инвентарлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича манфаатдор Вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

34) истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш чора-тадбирлари қабул қилинишини таъминлаш, уларнинг маҳоратини ошириш ва селекциянинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, уларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, жаҳон, Осиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли мусобақаларда, шунингдек, турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

35) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, тегишли Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ижро этувчи органлари, федерациялар (ассоциациялар) ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

36) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш, таълим ва спорт муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлаш;

37) жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ва мутахассисларини, уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ўрнак кўрсатганлиги, хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тақдимномалар белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш ва тавсиялар бериш;

38) Ўзбекистон спорт делегацияларининг халқаро спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирокини таъминлаш;

39) берилган спорт унвонларини, разрядлар ва малака тоифаларини тасдиқлаш;

41) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда вакилларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан иштирокини таъминлаш.

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.


27. Қуйидагилар Вазир биринчи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) давлат бошқаруви органи фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазирлик раҳбари томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик раҳбари топшириғига биноан иштирок этиш;

11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

12) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;

14) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

15) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 март 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларига асосан тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;

18) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

19) Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

20) олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) фаолияти мониторингини олиб бориш ва ривожлантириш;

21) Вазирликнинг Халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш, уни манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда амалга ошириш;

22) спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг куч-қуввати сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул маблағлари билан таъминлаш Республика комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

23) республикада жисмоний тарбия ва спорт ривожланиши мониторингини олиб бориш, республикада жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш;

24) Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишга тайёрлаш бўйича қабул қилинган дастурлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва федерациялар (ассоциациялар) билан биргаликда спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида самарали иштирок этиши чора-тадбирларини амалга ошириш;

25) истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишда, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида, Осиё чемпионатларида ва бошқа халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш, спорт захиралари ва терма жамоалар таркибини шакллантириш;

26) мамлакатда профессионал спортни ривожлантиришни рағбатлантириш, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий технологияларни спорт тайёргарлиги жараёнига жорий этиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спортда носоғлом ҳодисаларга ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши кураш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

27) Ўзбекистон спорт терма жамоалари ва уларнинг яқин спорт захираси таркибини шакллантириш, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлаш, уларни халқаро спорт мусобақаларига ва жисмоний тарбия соҳасидаги оммавий тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишини таъминлаш;

28) халқаро спорт алоқаларини амалга ошириш ва ривожлантириш, халқаро спорт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;

29) юқори малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш, олий спорт маҳорати мактабларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;

30) спорт ҳакамларига малака тоифалари бериш бўйича Малака комиссияга раҳбарлик қилиш;

31) спортчиларга республика спорт унвонлари ва тоифалар бериш бўйича Малака комиссиясига раҳбарлик қилиш;

32) тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларга малака тоифалари бериш бўйича Малака комиссиясига раҳбарлик қилиш;

33) жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро, республика ва миллий спорт ташкилотлари билан биргаликда ишлашни таъминлаш.


28. Қуйидагилар Вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларни кейинчалик кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;

11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


29. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбарининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқлар, Вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

15) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва давлат ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

21) Халқаро ҳамда республика миқёсидаги Спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларининг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш;

22) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ ташкил қилиш;

23) бошқармалар ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Вазирлик раҳбариятига таҳлилий материаллар тайёрлаш;

24) Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


30. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва Вазирликнинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмалар бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

9) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) ҳудудий бўлинмалар ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

12) ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;

13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бўлинмалар тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирликка киритиш;

15) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирликка киритиш;

17) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;

21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.


31. Қуйидагилар туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;

3) фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;

4) спорт ташкилотлари ва муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ва шаҳар бўлинмалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

8) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимида кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

10) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

11) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

12) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


32. Вазир:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


33.Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:

1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг тегишли равишда 27 ва 28-бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


34. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


35. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарлари:

1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


36. Туманлар (шаҳарлар)даги жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари раҳбарлари:

1) туман (шаҳар) бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари жавобгарлиги соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Вазирлик раҳбарияти


37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

Вазир ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


38. Вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


39. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


40. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.


41. Қуйидагиларни:

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш - Вазир билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;

ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш - вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан амалга оширилади.


42. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.


43. Вазир Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.



§ 2. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб

ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


44. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


45. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

1) топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

6) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


46. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

2) фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

4) ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

5) ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу жумладан, аҳолининг мавжуд долзарб муаммоларини бартараф этиш юзасидан Вазирликнинг марказий аппаратига таклифлар киритади;

6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;

7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.


47. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.



§ 3. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлиги


48. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


49. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.


50. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ва унинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан мутасаддилик қилинади.


§ 4. Вазирлик ҳайъати


51. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


52. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда Вазирлик фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.


53. Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.


54. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


55. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


56. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.


57. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


58. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


59. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

60. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларига кўра белгиланади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


61. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


62. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.


63. Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардан иборат.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ ТЕГИШЛИ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИГА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИГА ҲИСОБОТ БЕРИШИ

64. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.

65. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

66. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


67. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 май