Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.2018 й. 385-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 майдаги

385-сон қарорига

ИЛОВА



Маданий-кўнгилочар ва оммавий

спорт тадбирларининг ягона тақвимини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвими (кейинги ўринларда тақвим деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари рўйхати ва уларни ўтказиш муддатлари;

тадбирлар учун медиа контент (кейинги ўринда медиа контент деб аталади) - Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқларда жойлаштириладиган тақвим орқали кўриш ва эшитиш мумкин бўлган фотолавҳалар ва видеороликлар.


3. Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимига қуйидаги халқаро ва республика миқёсида ўтадиган тадбирлар киритилиши мумкин:

халқаро конференциялар, семинарлар ва анжуманлар;

миллий ва халқаро кўргазмалар ҳамда ярмаркалар;

миллий чолғулардан иборат турли концертлар;

спорт мусобақалари ва тадбирлари;

амалий санъат намуналари намойишлари;

миллий ҳунармандчилик йўналишидаги тадбирлар;

оммавий театр-томоша ва миллий ўйинлар намойишлари;

туризм ва маданий мерос объектларидаги тадбирлар;

бошқа маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари.


4. Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларини молиялаштириш ижрочилар ва ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.



2-БОБ. ТАҚВИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар тақвимни шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари тўғрисида хорижий сайёҳларнинг аввалдан тўлиқ маълумотга эга бўлишини таъминлаш;

туризм соҳасида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига туризм хизматларини шакллантириш ва ушбу хизматларни кўрсатиш учун ахборот базасини яратиш;

республика ҳудудида ўтадиган халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, спорт мусобақалари ва тадбирлар, амалий санъат намуналари намойиши, миллий ҳунармандчилик йўналишлари асосидаги тадбирлар, оммавий театр-томоша ва миллий ўйинлар намойишларида ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларда хорижий меҳмонларнинг иштирокини таъминлаш;

республикага келаётган хорижий сайёҳлар оқимининг кўпайишига, ички ҳамда ташқи туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш;

халқаро туризм бозорида "Ўзбекистон" брендининг кенг миқёсда тарғиб қилиниши ҳамда ёритиб борилишини таъминлаш.



3-БОБ. ТАҚВИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Бадиий академияси, Савдо-саноат палатаси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинадиган ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шакл бўйича маълумотларни ҳар йили 1 ноябргача умумлаштириб, 15 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига фотолавҳалар ва видеороликлар ҳамда тадбирлар бўйича бошқа маълумотлар бўлган медиа контент билан биргаликда тақдим этади.

Тақвимда ҳар бир тадбир бўйича медиа контент мавжуд бўлиши зарурий шарт ҳисобланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириб, ҳар йили 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этади.


9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар йили 1 январга қадар интерактив шаклдаги тақвим шакллантирилишини ҳамда доимий равишда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали сайёҳлар учун кенг миқёсда тарқатилишини таъминлайди.


10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларини Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Тақвимга йил мобайнида тегишли вазирликлар ва идораларнинг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг

ягона тақвимини шакллантириш

СХЕМАСИ

              

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати






Маданият вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва

спорт вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Бадиий академияси, Савдо-саноат палатаси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинадиган ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича маълумотларни умумлаштиради.


Ҳар йили

1 ноябрга қадар



Маданият вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва

спорт вазирлиги

Умумлаштирилган маълумотларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига фотолавҳалар ва видеороликлар ҳамда тадбирлар бўйича бошқа маълумотлар бўлган медиа контент билан биргаликда тақдим этади.

Ҳар йили

15 ноябрга қадар

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси

Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириб, Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси  раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этади.

Ҳар йили

15 декабрга қадар

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси

Интерактив шаклдаги тақвим шакллантирилишини  ҳамда доимий равишда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали сайёҳлар учун кенг миқёсда тарқатилишини таъминлайди.

Ҳар йили

1 январга қадар




     

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси

Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларини Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритади.

Доимий равишда

  



Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси

Тақвимга зарур ҳолларда тегишли вазирликлар ва идораларнинг таклифларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.


Йил мобайнида



    





Низомга

2-ИЛОВА



Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт

тадбирларининг ягона тақвимининг

намунавий шакли

    

Т/р

Тадбир

номи

Тадбирнинг

қисқача тавсифи

ва мақсади

Ташкилотчилар

Молиялаштириш

манбалари ва

ажратиладиган

маблағлар

Тадбирнинг

ўтказиш

муддатлари

(аниқ сана, ой

ва йил)

Ҳудуд

ва ўтказиш жойи

(аниқ кўрсатилиши керак)

Алоқа воситаси

(ташкилотчилар

телефон рақами, веб-

сайти, электрон почтаси,

ижтимоий тармоқлар

ва бошқалар)

   

Изоҳ

I. МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР ТАДБИРЛАР

1.









2.









...









...









II. ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИ

1.









2.









...









...









    





Низомга

3-ИЛОВА



Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт

тадбирларининг паспорти намунаси

   

Т/р

Тадбир тўғрисидаги маълумотлар

Тадбир ўтказилиши тўғрисидаги маълумот

жойлаштирилган ижтимоий тармоқлар

(агар мавжуд бўлса)

    

1.

_______________________________________________________

_______________________________________________________

(тадбир номи)

Веб-сайт:____________________________________

Facebook: ___________________________________

Instagram:____________________________________

Twitter:______________________________________

          

2.

Тадбир ўтказиладиган сана:


3.

Тадбир ўтказиладиган жой:


4.

Тадбир ташкилотчилари:

ИНН:

ИНН:

5.

Тадбир тури:

q халқаро конференциялар, семинарлар ва анжуманлар;

q миллий ва халқаро кўргазмалар ҳамда ярмаркалар;

q миллий чолғулардан иборат турли концертлар;

q спорт мусобақалари ва тадбирлари;

q амалий санъат намуналари намойишлари;

q миллий ҳунармандчилик йўналишидаги тадбирлар;

q оммавий театр-томоша ва миллий ўйинлар намойишлари;

q туризм ва маданий мерос объектларидаги тадбирлар;

q бошқа маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари: ___________________________________________________________.


(тадбир номи аниқ кўрсатилиши лозим)

6.

Тадбир кўлами:

q Халқаро миқёсда

_____________________________

_____________________________

(тадбир номи аниқ

кўрсатилиши лозим)

__________________________

__________________________

(иштирокчилар сони аниқ

кўрсатилиши лозим)

Тадбир кўлами:

q Республика миқёсида

q Қорақалпоғистон Республикаси

q Андижон вилояти

q Бухоро вилояти

q Жиззах вилояти

q Навоий вилояти

q Наманган вилояти

q Самарқанд вилояти

q Сирдарё вилояти

q Сурхондарё вилояти

q Тошкент вилояти

q Тошкент шаҳри

q Фарғона вилояти

q Хоразм вилояти

q Қашқадарё вилояти

     

____________________________

____________________________

(туманлар (шаҳарлар) номи

аниқ кўрсатилиши лозим)

__________________________

__________________________

(иштирокчилар сони аниқ

кўрсатилиши лозим)

7.

Тадбир ўтказиш учун асос:

       

q Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, топшириқлари


______________________________________

(ҳужжат рақами ва тасдиқланган санаси)

q Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (давлат органлари) қарорлари

___________________________________________________

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (давлат органлари)

қарори рақами ва тасдиқланган санаси)

q Ташаббускорлар таклифлари асосида

______________________________________

(мурожаат рақами ва санаси)

q Бошқа асослар

______________________________________

(аниқ кўрсатилиши лозим)

8.

Молиялаштириш манбалари:


Қиймати:


q Ташкилотчи маблағлари


q Ҳомийлар хайриялари

_____________________________________________________

(ҳомийлар номи аниқ кўрсатилиши лозим)


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

(молия органлари билан келишилган ҳолда)


9.

Хавфсизлик масалалари:

q Тегишли рухсатномага эга: _________________________________________________________________________________________________________

(ҳужжат қайси ташкилот томонидан берилган, рақами ва санаси)

q Махсус рухсатнома олиш талаб этилмайди.

10.

Тадбирларни ўтказиш тили:

q ўзбек

q рус

q инглиз

q бошқа тиллар:______________________________________

                                                (аниқ кўрсатилиши лозим)





               

           

Асосий ташкилотчининг номи:








Ф.И.О.(Раҳбар)


Муҳр

(Имзо)

Ташкилотчилар:







Ф.И.О. (Раҳбар)


Муҳр

(Имзо)




Ф.И.О. (Раҳбар)


Муҳр

(Имзо)

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май