Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи савдо вазирлигининг 2018/16-03-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 17-сон, Молия вазирлигининг 98-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-40-сон "Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 23.05.2018 й. Қарори (АВ томонидан 31.05.2018 й. 1634-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.05.2018 й.

N 1634-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.05.2018 й.

N 2018/16-03

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.05.2018 й.

N 17

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.05.2018 й.

N 98


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

23.05.2018 й.

N 01-02/12-40


ҚАРОРИ



"Товарларни қайта ишлаш жараёнининг

техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона

ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига

мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби

ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 1 августдаги ЭГ-01/10-4091, 3, 70 ва 01-02/12-11-сон "Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1634, 2006 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 435-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор 2018 йил 1 июндан кучга киради.


     

Ташқи савдо вазири

Ж. Ходжаев

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 462-модда