Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2018 й. 241-сон "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2018 й.

N 241



НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, мазкур фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини соддалаштириш орқали лицензия даъвогарларига қулай имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензияланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳар бир туман (шаҳар) мактабгача ва халқ таълими бўлимларидан малакали мутахассисларни нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашда экспертиза хулосаларини тайёрлаш ва лицензия даъвогарига тақдим этиш жараёнига жалб этиш чораларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўн беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда нодавлат таълим хизматлари кўрсатишга лицензия даъвогарларининг аризаларини давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш тизимини ишлаб чиқиб амалиётга жорий этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 мартдаги

241-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини

йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ



1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 1 мартдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 9-сон, 107-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 42-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 24-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 57-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига 4-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 25-сон, 324-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 247-модда