Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2018 й. 433-сон "Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2018 й.

N 433



ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН

ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ

КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН

ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-3680-сон қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан марказий аппарати ва ҳудудий вакиллари штат бирликлари сони Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда, Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисига зарурат бўлганда Жамғарманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

"Томорқа хизмати" МЧЖларнинг устав фондларида Жамғарма маблағлари ҳисобига шакллантирилган ва шакллантириладиган улуш номидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ёки Жамғарма иштирокчи бўлиши мумкин;

ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари "Томорқа хизмати" МЧЖ устав фондидаги улушларнинг самарали бошқарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;

Жамғарма ижрочи директори лавозимига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади, Жамғарманинг ҳудудий вакиллари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари ўринбосарлари ҳисобланади;

Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларга қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари, асбоб-ускуналар ҳамда тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналарни лизингга бериш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.

2. Жамғарма Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 2А-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин ҳамда мазкур манзилда ажратилган ҳудуд ва хоналарни Жамғарма маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ваколати берилсин.

Жамғарма Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Тошкент шаҳри ҳудудида ер майдони сотиб олиб, маъмурий бино қуриши ёки тайёр бинони харид қилиши мумкин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани белгиланган тартибда Ҳукумат ва шаҳар алоқа воситалари билан таъминласин.


4. Жамғарманинг Васийлик кенгаши раиси (З. Мирзаев) Жамғарманинг Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни бир ой муддатда тасдиқласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 июндаги

433-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

         

Ғаниев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Васийлик кенгаши раиси


Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


Мухитдинов Э.М.

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари


Каримов А.Р.

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари


Рахимов А.А.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари


Аманов И.

-

АТБ "Агробанк" раиси ўринбосари


Сулаймонов Р.

-

АТБ "Микрокредитбанк" раисининг ўринбосари


Рашидова Г.А.

-

АТ "Халқ банки" раисининг ўринбосари


Саттаров Т.А

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижрочи директори, Васийлик кенгаши аъзоси ва масъул котиби.

     

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, собиқ аъзоларнинг вазифалари ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар зиммасига юкланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 июндаги

433-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ








Жамғарма Васийлик кенгаши




















































Жамғарма ижро этувчи директори







































































Лизинг фаолиятини амалга ошириш ва

лойиҳаларни субсидиялаш бўлими**

2





Фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгаларига кредит бериш

учун тижорат банкларига ресурс

ажратиш бўлими*

2















































"Томорқа хизмати" МЧЖлар билан

ишлаш бўлими

2




















Бухгалтерия

2








































































Жамғарманинг ҳудудий вакиллари





Юрисконсульт***

1







Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан марказий аппарати ва ҳудудий вакиллари штат бирликлари сони Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда, Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш ҳуқуқи берилган.

*) Бўлим бошлиғи бир вақтнинг ўзида Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари ҳисобланади;

**) Лизинг фаолиятини амалга ошириш учун Жамғарма улуши иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ташкил этилиши мумкин;

***) Юридик хизмат аутсорсинг асосида ташкил этилиши мумкин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 июнь