Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 28.04.2018 й. 16/7-сон "Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.06.2018 й. 511-10-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.06.2018 й.

N 511-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.04.2018 й.

N 16/7


ҚАРОРИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Тижорат банклари томонидан чет эл

валютасидаги ҳисобварақларни юритиш

тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 232-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига (рўйхат рақами 511, 1998 йил 22 октябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                          М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан чет эл

валютасидаги ҳисобварақларни юритиш

тартибига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг - резидентлар ва норезидентларнинг талаб қилиб олинадиган хорижий валютадаги депозит ҳисобварақларини (кейинги ўринларда валюта ҳисобварақлари деб юритилади) юритиш қоидаларини белгилаб беради.

Валюта ҳисобварақларини очиш "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома"да (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) белгиланган тартибда амалга оширилади.".


2. 1.2-бандда "пластик тўлов ва кредит карточкаларидан" деган сўзлар "банк карталаридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1.7-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Банк мижозлари ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг "Банк сири тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда берилади.".


4. 1.8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.8. Тижорат банклари омонатчиларга тузилган шартномаларга мувофиқ омонатларни сақланиши ва сўзсиз қайтарилиши бўйича зарур кафолатларни берадилар."


5. 2.3-банднинг "е" кичик бандида "пластик тўлов ва кредит карточкалари" деган сўзлар "банк карталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 3.2-бандда:

"б" кичик банднинг учинчи хатбошида "пластик тўлов ва кредит карточкалари" деган сўзлар "банк карталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"в" кичик банднинг иккинчи хатбошида "божхона" ва "ваколатли банк" деган сўзлар тегишлича "божхона органлари" ва "тижорат банки" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 4.3-бандда:

"а" кичик банднинг тўртинчи хатбошида "пластик тўлов ва кредит карточкалари" деган сўзлар "банк карталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) нақд хорижий валюта;".


8. 4.5-бандда:

"б" кичик банднинг учинчи хатбошида "пластик тўлов ва кредит карточкалари" деган сўзлар "банк карталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"в" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган ва Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида божхона органларида рўйхатга олинган ёки ҳисобварақ эгаси учун тижорат банки номига қимматли жўнатма сифатида юборилган;";

қуйидаги таҳрирдаги бешинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган ва берилган;

банкомат (терминал) чеки асосида ҳисобварақ эгасининг банк картасидан ечилган;

тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда топилган;

тасдиқловчи ҳужжатлар асосида банк ҳисобварағидан ечилган.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 11 июнь, 23-сон, 477-модда