Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 30.01.2018 й. 25-сон "Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.02.2018 й. 2591-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2018 й.

N 2591-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

30.01.2018 й.

N 25


БУЙРУҒИ



Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум

этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик

ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан

тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 3 майдаги 65-сон "Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2591, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 275-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



"Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум

этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик

ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан

тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номидаги ҳамда 1-бандидаги "Қамоқ жазосига ва озодликдан" деган сўзлар "Озодликдан" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


илованинг номидаги "Қамоқ жазосига ва озодликдан" деган сўзлар "Озодликдан" деган сўз билан алмаштирилсин;


муқаддимадан "қамоқ жазосига ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


1-банднинг учинчи хатбошисидан "ёки қамоқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 февраль, 7-сон, 124-модда