Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 22.12.2017 й. 282-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.01.2018 й. 1252-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2018 й.

N 1252-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

22.12.2017 й.

N 282


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл

ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати

бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон "Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати диагностика станцияларининг техника назорати бўйича вазифаларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2003 йил 2 майдаги137-сон буйруғи (рўйхат рақами 1252, 2003 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 12-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                             П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл

ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати

бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 9-банднинг "в" кичик бандидаги "тергов ва суриштирув идоралари" деган сўзлар "терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 53-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Тергов ёки суриштирув идоралари қарорлари" деган сўзлар "Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи ва терговчининг қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 59-банднинг иккинчи хатбошисидаги "транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 60-банднинг иккинчи хатбошисидаги "транспорт воситаларининг техник ҳолати диагностика картадан ташқари" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси," деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 январь, 2-сон, 38-модда