Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 36-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 16-қ/қ-сон "Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 30.05.2018 й. Қарори (АВ томонидан 13.06.2018 й. 2040-1-сон билан рўйхат олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2018 й.

N 2040-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2018 й.

N 36


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2016 й.

N 30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2018 й.

N 16-қ/қ


ҚАРОРИ




"Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддалар ва прекурсорлар билан

боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз

кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 4 октябрдаги 7, 10, 32-сон "Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2040, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 507-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 18 июнь, 24-сон, 489-модда