Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2018 й. 449-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2018 й.

N 449



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2013 ЙИЛ 4

ОКТЯБРДАГИ 272-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 70-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 июндаги

449-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ёнғин назорати

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил

4 октябрдаги 272-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Давлат ёнғин назорати давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга оширилади".


б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

ёнғин назорати бўйича давлат инспектори - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахси;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришлари юзасидан давлат ёнғин назорати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат шакли ва аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш ва (ёки) уларнинг олдини олиш чораларини кўриш";


в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади";


д) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"туманлар (шаҳарлар) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)";

бешинчи хатбошига "гуруҳлар" сўзидан кейин "алоҳида постлар" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


е) 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Қуйидагилар Давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори - Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари - Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари - Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахслар рўйхатига мувофиқ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ходимлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятларнинг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - тегишли равишда ёнғин хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари - ёнғин хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахслар рўйхатига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги бошқармаларининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ходимлари;

туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)нинг ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, алоҳида постлари)нинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари;

туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари - туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари;

ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари - ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги касбий ёнғин хавфсизлиги бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқлари ва уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, алоҳида постлари, гуруҳлари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари";


з) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда ва хизматларни сертификатлашда иштирок этиш";


и) 13-бандда;

биринчи хатбошидаги "транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасаларидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


к) 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасаларидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - еттинчи хатабошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошига "шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш" сўзлари қўшилсин;


л) 15 ва 16-бандлардаги "ҳамда транспортдаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


м) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ўз фаолиятини шартнома асосида амалга оширувчи давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан текширишлар ушбу объектларнинг маъмурияти билан тузилган шартномалар талабларига мувофиқ ўтказилади".


н) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Бинодан, иншоотдан, алоҳида ишлаб чиқаришдан, ишлаб чиқариш участкасидан, алоҳида хонадан, асбоб-ускуналардан, агрегатлардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор объект раҳбарига тақдим этилади ҳамда у бундай қарор қабул қилиниши учун асос бўлган бузилишлар тўлиқ бартараф этилгунгача амалда бўлади".


о) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш мақсадида материаллар ушбу Низомнинг 13, 14, 16 ва 20-бандларида назарда тутилган тегишли чоралар (фаолиятни тўхтатиб туришга тегишли) қўлланилгандан кейин давлат ёнғин назорати органлари томонидан судга берилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган чоралар фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текшириш натижалари бўйича қўлланилади";


п) 28-банддаги "Миллий хавфсизлик хизматининг" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июнь