Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 29.12.2017 й. 482-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.12.2017 й. 2498-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2017 й.

N 2498-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.12.2017 й.

N 482-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2017 йил 27 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2017 йил 15 ноябрдаги 24/1850-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни (рўйхат рақами 2498, 2013 йил 8 август) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректорининг 2013 йил 25 июлдаги 113-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2498, 2013 йил 8 август) давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 декабрь, 52-сон, 1276-модда