Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.12.2017 й. 991-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

991-сон қарорига

ИЛОВА



Нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан

фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари

учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик

компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ойлик компенсация тўловини (кейинги ўринларда ойлик компенсация тўлови деб аталади) тўлаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ойлик компенсация тўлови туманлар ва шаҳарларда (Тошкент шаҳрининг туманлари бундан мустасно) хусусий инвесторларга инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан "ноль" қийматда берилган давлат кўчмас мулки биноларида ёки хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловларнинг 50 фоиз миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўлаб берилади.

Табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин унинг муқобил турларидан (шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан) фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳам тўланади.

3. Ойлик компенсация тўлови таълим ташкилотининг фақат мактабгача таълим фаолиятини юритиш жараёнида фойдаланиладиган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қоплаб берилади.

4. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш мазкур низомга 1-иловадаги схемага асосан амалга оширилади.


2-БОБ. ОЙЛИК КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВИНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Таълим ташкилоти заруратдан келиб чиқиб, ойлик компенсация тўловини олиш учун тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ёки вилоят молия бош бошқармасига (кейинги ўринларда молия органи деб аталади) ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни илова қилади:

таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;

таълим ташкилоти жойлашган бино тўғрисида маълумот (хусусий инвесторга бино "ноль" қийматда берилганини тасдиқловчи туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори ёки бино хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи кадастр ва бошқа ҳужжатлар нусхалари);

таълим ташкилоти ҳамда электр энергияси ва табиий газ хизматларини етказиб берувчилар билан белгиланган тартибда тузилган шартномалар нусхаси (кейинги ўринларда шартномалар деб аталади).

6. Молия органи таълим ташкилотининг аризасини ариза тушган кундан бошлаб, уч иш куни мобайнида мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.

7. Молия органи тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмай таълим ташкилотини ойлик компенсация тўлаш ёки аризани рад этиш тўғрисида ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилиши шарт.

8. Таълим ташкилотига қоплаб бериладиган ойлик компенсация тўлови ушбу таълим муассасаси томонидан ҳисобот ойида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, ушбу хизматларни етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома суммалари доирасида ҳисобланади.

Компенсация тўлови суммаси қопланиши лозим бўлган ҳисобот ойидан бошлаб, ўн икки ой давомида мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлаб берилиши мумкин.


9. Молия органи таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган солиштириш далолатномаларидаги электр энергияси ва табиий газ хизматлари ҳажмини уларнинг шартномада кўрсатилган ҳажмлари билан солиштиради.

10. Ойлик компенсация тўлови электр энергияси ва табиий газ хизматларини етказиб берувчи ташкилотлар ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган солиштириш далолатномаларида кўрсатилган ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўланган сумманинг 50 фоизи миқдорида қоплаб берилади.

11. Таълим ташкилоти томонидан шартномаларда белгиланган меъёрдан ортиқча фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловларни, шунингдек, пеня ва жарималарни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тақиқланади.

12. Ойлик компенсация тўлови тегишли молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар вилоят бюджетларининг параметрларида иқтисодиёт харажатлари учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда режалаштирилади.


13. Таълим ташкилоти ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасигача ойлик компенсацияларни олиш учун молия органига электр энергияси ва табиий газ хизматларини етказиб берувчи ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузилган солиштириш далолатномаларини ҳамда ҳисобот давригача бўлган охирги 12 ой давомида таълим ташкилотига тўлаб берилган компенсация тўловлари тўғрисида маълумотни мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тақдим этади.

14. Молия органи ҳудуддаги таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган далолатномаларни умумлаштириб, ойлик компенсация тўловини тўлаш учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун тақдим этади.

15. Ғазначилик бўлинмаси ойлик компенсацияларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 22 санасигача молия органи томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим ташкилотининг тижорат банклардаги ҳисобрақамларига белгиланган тартибда ўтказиб беради.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Таълим ташкилотларига қоплаб бериладиган ойлик компенсацияларни тўлаш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига таълим ташкилотининг директори шахсан жавоб беради.

17. Таълим ташкилоти томонидан ойлик компенсация тўловларини қоплаш учун молия органига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, таълим ташкилотининг директори ва тегишли ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда ушбу муассаса электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестридан чиқарилади.

18. Ойлик компенсация тўловларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати органларига юкланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан

фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари

учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

ойлик компенсацияларни тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект


Тадбирлар


Бажариш

муддати

1-босқич

Таълим ташкилоти


      

Ойлик компенсация тўловини олиш учун молия органларига ариза билан мурожаат қилиш.

      


заруратдан келиб чиқиб








V






2-босқич

Молия органи


         

Мурожаатни белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқиш ва мурожаатни қаноатлантириш ёки уни рад этиш бўйича қарор қабул қилиш.

Таълим ташкилотини ойлик компенсация тўлаш ёки мурожаатни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилиш.

    


3 иш куни давомида


2 иш куни давомида








V






3-босқич

Таълим ташкилоти


       

Ойлик компенсацияларни олиш учун молия органига электр энергияси ва табиий газ хизматларини етказиб берувчи ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузилган солиштириш далолатномаларини тақдим этиш.

        


ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасигача









V






4-босқич

Молия органи


        

Электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестрини тузиш ва ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун тақдим этиш.

         


ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасигача








V






5-босқич

Ғазначилик бўлинмаси


           

Тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим ташкилотининг тижорат банклардаги ҳисобрақамларига ойлик компенсацияларни белгиланган тартибда ўтказиб бериш.

         


ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 22 санасигача

       





Низомга

2-ИЛОВА



20___ йилда нодавлат мактабгача

таълим ташкилотига тўлаб берилган

компенсация тўловлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ҳисобот даври


Сана


Тўловга тақдим

этилган сумма


Ҳақиқатда

тўланган сумма


1.






2.






3.






4.






Таълим ташкилоти директори



(Ф.И.О)


Таълим ташкилоти бош бухгалтери



(Ф.И.О)


         





Низомга

3-ИЛОВА



Электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан

ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган

______________ даги нодавлат мактабгача

таълим ташкилотларининг

РЕЕСТРИ

20__ йил _______ ойи учун


минг сўм

Т/р

Нодавлат мактабгача

таълим ташкилоти номи

(тўлиқ кўрсатилади)

Юридик

манзили


СТИР


Банк

реквизит-

лари


Табиий газ


Электр

энергияси


Жами

қоплаб

берила-

диган

сумма


тўланган

сумма


қоплаб

берила-

диган

сумма


тўлан-

ган

сумма


қоплаб

берила-

диган

сумма



















































Жами:


х

х







Молия бош бошқармаси

бошлиғи ўринбосари




(Ф.И.О)


Бўлим бошлиғи




(Ф.И.О)


Ғазначилик бўлинмаси

масъул ходими




(Ф.И.О)


20__ йил "___" __________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1241-модда